Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Δ С =420 - 405 =15; Δ Yd =430 - 410 = 20;
МРС = (15/20) 100=75%;
Бу шуни билдирадики, даромад 100 % га (ёки бир бирликка) ўзгарганда истеъмол 75 % (ёки 0,75)га 
ўзгаради. 
Жамғаришдаги ўзгаришнинг ихтиёрдаги даромад ўзгаришдаги улуши жамғаришга 
чегараланган мойиллик дейилади. 
Δ S
МРS = ------------100 
Δ Yd 
*
Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. М.,1978. С.157. 


Бу ерда: MPS (marginal propensity to saving) – жамғаришга ўртача мойиллик.Юқорида 
келтирилган мисолда: 
Δ Yd = 430 - 410 = 20 Δ S = 10 - 5 = 5
МРS = (5/20) 100 = 25%;
Шундай қилиб, истеъмолга чегараланган мойиллик 0,75 ни ташкил этган бўлса, жамғармага 
чегараланган мойиллик 0,25 ни ташкил этади. Даромаднинг ўсган қисми ёки истеъмолга, ёки 
жамғармага сарфланади. Шу сабабга кўра истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари 
йиғиндиси 100%га ёки коэффициент кўринишида 1га тенг бўлади.
МРС + МРS =100% ёки 1. 
МРС ва МРS анча барқарор кўрсаткичлар бўлиб, жуда секин ўзгаришга учрайдилар. 
 
3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси. 
ЯИМнинг иккинчи компоненти бўлган инвестицияларга тўхталиб ўтамиз. 
Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу, ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш 
воситаларига қўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида 
хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий моҳиятига кўра инвестициялар янги 
корхоналар қуриш, узоқ муддат хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб-ускуналарни якуний сотиб 
олишга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир. 
Шунингдек инвестицилар таркибига уй-жой қурилишига кетган харажатлар ҳам киритилади.
Инвестицияларнинг турли гуруҳлаш мумкин. Макроиқтисодий таҳлилда энг кўп дуч 
келинадиган гуруҳлашда инвестициялар инвестициялаш объектига кўра уч турга бўлинади. 
1. Ишлаб чиқариш инвестициялари; 
2. Товар-моддий заҳираларига инвестиция; 
3. Уй-жой қурилишига инвестиция. 
Макроиқтисодий таҳлилда инвестициялар динамикасини белгиловчи омил сифатида реал 
фоиз ставкаси қаралади. Реал фоиз ставкаси ортиши билан инвестициялар ҳажми камайишини 
кузатишимиз мумкин. Чунки инвесторлар учун қарз баҳоси ортиб, улар кўрсатадиган фойда 
нормасини пасайтириб қўяди. 
Автоном инвестицияларнинг графиги инвестициялар ҳажми фоиз ставкаси динамикасига 
тескари пропорционал тарзда ўзгаришини кўрсатади.
Автоном инвстиция функцияси қуйидаги кўринишга эга: 
I = е - dR
Бу ерда: I – автоном инвестиция харажатлари; 


e – фоиз ставкаси 0 га тенг тўлгандаги инвестиция харажатларининг максимал ҳажми. У ташқи 
иқтисодий омиллар, ресурс имкониятлдари, ер, фойдали қазилма бойликлари ва бошқалар билан 
белгиланади; 
R – реал фоиз ставкаси; 
d – инвестицияларнинг реал фоиз ставкаси динамикаси ўзгаришга таъсирчанлигини миқдорий 
белгиловчи эмпирик коэффициент. 
Графикдан е нуқтаси шуни билдирадики, банклар нолга тенг фоиз ставкаси 
билан кредит берганларида ҳамда уларнинг кредит ресурслари чексиз 


0 e I

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling