Мисол учун, заводга 100000 сўмлик янги станок сотиб олинди. Янги станокни қўллашдан
завод 10.000 сўм соф фойда олган бўлсин. Кутилаётган соф фойда нормаси қуйидагича аниқланади:
КСФН = 10000 / 100000 х 100 = 10%.
Инвестиция харажатлари фойда келтиришини аниқлашда номинал фоиз ставкаси эмас, балки
реал фоиз ставкаси ҳисобга олинади. Реал фоиз ставка нархлар даражасининг ўзгаришини акс
эттириб, номинал ставкадан инфляция даражаси айирмаси кўринишида аниқланади. Масалан,
номинал фоиз ставкаси 16% га тенг бўлса, инфляция даражаси йилига 12% ни ташкил этса, унда
реал фоиз ставкаси 4 фоизини (16%-12%) ташкил этади.
Инвестиция харажатлари динамикасига таъсир этувчи бошқа омиллар қуйидагилар киради:
1. Солиққа тортиш даражаси;
2. Ишлаб чиқариш технологияларидаги ўзгаришлар;
3. Мавжуд бўлган асосий капитал миқдори;
4. Инвесторларнинг кутиши;
5. Ялпи даромадларнинг ўзгариши.
Солиққа тортиш даражасининг пасайиши ҳамда янги технологияларнинг пайдо бўлиши
кутилаётган соф фойда нормасининг (реал фоиз ставкаси ўзгармаган шароитда ҳам) кўпайишга олиб
келади. Бу эса инвестиция харажатларининг ортишига туртки беради.
Инвестициялар ҳажмининг ЯММ ёки даромадлар даражасига боғлиқлигини
акселератор
модели акс эттиради:
Do'stlaringiz bilan baham: