2. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.
Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларига илмий мавҳумлашиш, анализ ва синтез,
дедукция, индукция, статистик кузатув, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари
киради. .
Жуда мураккаб тизим ҳисобланган миллий иқтисодиётни тадқиқ қилиш ўзига хос
усуллардан фойдаланишни талаб этади. Сон-саноқсиз фактларни, минглаб кўрсаткичларни
алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиш ва улар борасида илмий асосланган хулосалар чиқариш
ўта қийин вазифадир. Шу сабабли ҳам макроиқтисодиёт фанида агрегат катталиклардан
фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади.
Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни
ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий
иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади..
Агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори
сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида
товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари
кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача
даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. Давлат
облигациялари бўйча фоиз ставкалари, Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат
банкларининг кредитлар учун белгилаган фоиз ставкалари каби капитал учун тўлов
ставкалари умумлаштирилиб уларнингт ўртача миқдори бозор фоиз ставкаси деб
юритилади ва макроиқтисодий таҳлил жараёнида бу агрегат кўрсаткичдан фойдаланилади.
Макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни
агрегат кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир.
Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги
миқдорий, сабаб- оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар
Do'stlaringiz bilan baham: |