Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
кўринишида ифодалайди.
Бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (AD-AS) моделини, Кейнс хочини, Филлипс эгри чизиғини, IS-LM моделини, иқтисодий ўсишнинг Домар, Харрод ва Солоу моделларини и келтириш мумкин. Бу моделларни бир вақтнинг ўзида ҳам график кўринишда, ҳам алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин . Алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ўам икки, уч ёки бундан кўп ўзгарувчили бўлиши мумкин. AD-AS моделида ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларининг баҳоларнинг умумий даражаси динамикаси таъсирида ўзгариши ва макроиқтисодий мувозанатга эришиш механизми ўрганилса, Филлипс эгри чизиғи ёрдамида ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинади. Юқорида санаб ўтилган моделлар барча мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилишда қўлланаверади. Аммо уларда келтирилган эмпирик коэффицентлар, турли иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусияти бир мамлакатда иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Ҳар қандай макроиқтисодий моделда, у қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум даражада мавҳумликка йўл қўйилади. Масалан, макроиқтисодий таҳлил давомида миллий иқтисодиёт баъзан ёпиқ иқтисодий тизим, яъни ташқи иқтисодий алоқалари мавжуд бўлмаган “ёпиқ иқтисодиёт” деб қаралади. Амалдва эса барча мамлакатлар ташҳи дунё билан иқтисодий алоқаларга эга, яъни “очиқ иқтисодиёт”га эга. Ҳеч бир модел иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни тўла-тўкис қамраб олмайди. Шунга қарамасдан макроиқтисодий моделлардан фойдаланиш энг муҳим иқтисодий қонуниятларни аниқлаш, қабул қилинадиган турли иқтисодий қарорларнинг олиниши мумкин бўлган кўп вариантли натижаларини олдиндан аниқлаб олиш, макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини мувофиқлаштириш имконини беради. Макроиқтисодий моделларда ташқаридан белгиланадиган, яъни моделда тайёр катталик сифатида қабул қилинадиган экзоген ўзгарувчилар ҳамда моделни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фарқланади. Бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин. Тарихда маълум бўлган биринчи макроиқтисодий модел мавзунинг биринчи саволида қайд этилган “ Кенэ жадвали” ҳисобланади. Бу моделда Ф.Кенэ миллий иқтисодиёт амал қилишини уч синфнинг- 5 млрд. франк қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқонлар, жами 2 млрд. франк турадиган буюмлар ясашадиган ҳунармандлар ва 2 млрд. франк рента олишадиган ер эгаларининг ўзаро алоқалари сифатида тасвирлайди. Кенэ моделига кўра ер эгалари олган 2 млрд. франк ер рентасининг 1 млрд. франкини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишга, қолган 1 млрд. франкини эса ҳунармандчилик буюмларини сотиб олишга сарфлайдилар. Ҳунармандлар деҳқонларга 1млрд. франклик буюмларини сотадилар ва деҳқонлардан ўзлари эга бўлган 2 млрд. франкнинг 1млрд франкига озиқ овқат 2 1 1 1 1 1 1 Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling