Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

ТУҒЛУҚ ТЕМУРХОН БИЛАН 
УЧРАШГАНИМДАН СЎНГ КЎНГЛИМГА 
КЕЛГАН БИРИНЧИ КЕНГАШИМ 
 
Туғлуқ Темурхон (саркардалари) Беккичик, Ҳожибек арканут
17
, Улуғ Туғ Темур керайит
18
 
ва Жетанинг 
бошқа амирларидан уч фавж
19
тузиб, Мовароуннаҳр мамлакатини талон-торож қилиш учун юборгани, ўша 
уч фавж қўшин Хузор
20
 
деган жойга келиб тушгани ҳақидаги хабар менинг қулоғимга етди. Шунда Туғлуқ 
Темурхонни бориб кўришдан илгари бу очкўз амирларни мол-дунё билан маҳлиё этиб, Мовароуннаҳр 
вилоятини қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим. 
Тилга олинган амирларни кўрганимда, уларни ҳайбатим босди шекилли, ортиқча илтифотлар кўрсатиб, 
ҳурматимни бажо келтирдилар. Уларнинг кўзларига ўхшаш кўнгиллари ҳам тор бўлганидан, совға-соврун
21
 
йўсинида берилган ҳар турлик тансиқ моллар кўзларига кўп кўринди ва Мовароуннаҳрни босиб олиш, талон-
торож қилиш ниятидан қайтдилар. 
(Шундан сўнг) тўғри бориб Туғлуқ Темурхон билан кўришдим
22
. Хон келишимни яхшиликка йўйиб, 
(салтанат ишларида) мендан кенгаш сўради. Кўрсатган кенгашларимни тўғри деб топиб, барчасини қабул 
қилди. 
Шу аснода Туғлуқ Темурхонга хабар келтирдиларким, (юқорида айтилган) уч фавж амирлари маҳаллий 
халкдан нақд пул ва соврунлар олиб, улар билан келишмишлар. Хон шу ондаёқ мол-мулк билан накд 
пулларни қайтариб олиш учун вакил тайин қилди ва амирларни бундан буён Мовароуннаҳрга боришларини 
манъ этди. Мансабларидан бўшатди. Ўринларига Хожи Маҳмудшоҳ Ясурийни
23
тайинлади. 
14
Бу воқеа 1361 йилда содир бўлган. 
15
...тўртинчи халифа – бу ерда ҳазрати Али ибн Абу Толиб (656–661), Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси ва куёви назарда тутилган. 
16
«Қуръони карим», Юсуф сураси, 54-оят (Шоҳ буюрди: «Уни ҳузуримга келтирингиз, ўзимга хос кишилардан қилиб олай!» У 
билан сўзлашгач (шоҳ): «Сен бугун (дан бошлаб) бизнинг ҳузуримизда мартабали ва ишончли (шахс)дирсан»,–деди.) 
17
Арканут–Чиғатой улусининг шарқий қисми (Мўғулистон)даги кўчманчи турк қабилаларидан бири. ( –А.А.) 
18
Керайит–нуфузли турк қавмларидан бирининг номи. Унинг бошлиқлари ўз вақтида Чингизхонни қўллаб-қувватлаган. 
19
Фавж–ҳарбий бўлинма, катталиги турлича бўлган. 
20
Хузор–Қашқадарё вилоятига қарашли ҳозирги Ғузор тумани маркази. 
21
Соврун–ўрта асрларда подшоҳ ва хонлар, умуман олий мартабали кишилар билан учрашганда уларга қилинадиган тансиқ 
моллардан иборат қимматбаҳо тортиқ. 
22
Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома» асарида ёзишича, бу учрашув 761/1360 йилда юз берган. (–А.) 
23
Ҳожи Маҳмудшоҳ Ясурий–Ясур уруғининг амири. (–А.А.) 


Бу ҳакда амирлар хабар топгач, душманлик байроғини кўтариб, юртларига қайтиб кетдилар. Йўлда 
хоннинг девонбеги ва бош маслаҳатчиси бўлмиш Ўғлонхўжани учратдилар. Уни ҳам ўзларига оғдириб олиб, 
Жета томон юзландилар. 
Айнан шу вақтда Туғлуқ Темурхоннинг Дашти қипчоқдаги
24
амирлари ҳам исён туғини кўтаргани ҳақида 
хабар олинди. Бундан хон ташвишга тушди. У мен берган маслаҳатга кўра Жета тарафга йўл олди. 
Мовароуннаҳрни эса менга қолдирди ва бу хусусда ёрлиғу аҳднома ёзиб берди. Амир Қорачор нўённинг
25
 
Мовароуннаҳрдаги туманини ҳам менга топширди. Мен бутун Мовароуннаҳр вилоятига, то Жайҳун 
дарёсининг соҳилларигача чўзилган ерларга ҳукмрон бўлдим. 
Давлат ва салтанатимнинг бошланишида энг аввал қилган кенгашим шул эди. 
Мен тажрибамдан шуни билдимки, юз минг отлиқ аскар қилолмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга 
ошириш мумкин экан. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling