Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

 
 
 
 
 
30
Матнда хулафо ар-рошидин (тўғри йўлдан борган халифалар)–Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнг ислом жамоасига 
раҳбарлик қилган тўрт халифа: Абу Бакр (632–634), Умар (634– 644), Усмон (644-656) ва Али (656-661). 
31
Раият–солиқ тўловчи халқ. 
32
Байъат–аҳд-паймон, қасамёд. 
33
Бадахшон–тоғли ўлка, Панж дарёсининг иккала қирғоғи, Амударёнинг бошланиш қисми, Кўкча дарёси ва унинг ирмокдари 
ҳавзасини эгаллаган. Ҳиндистонга денгиз йўли очилгунча, Бадахшон транзит маркази сифатида муҳим эди, чунки унинг ҳудудида 
Хитойдан Ҳиндистон, Эрон ва Европага борадиган карвон йўллари кесишарди. ҳозир Бадахшон иккига бўлинган: шимолий қисми 
Тожикистон ҳудудида, маркази Хорог; жанубий қисми Афғонистонда. (–А.А.) 
34
Бу ерда Шамсиддин Кулол назарда тутилган. 
35
Хирож–ер солиғи ва умуман даромад солиғи учун қўлланилган атама; айрим ҳолларда даромаднинг учдан бир ёки учдан икки 
қисмини ташкил этган; «мол» деб ҳам аталган. 
36
Хивақ–ҳозирги Хива шаҳри. 


ЎЗ САЛТАНАТИМНИ ТУЗИШ ЙЎЛИДА 
ҚИЛГАН УЧИНЧИ КЕНГАШИМ 
Ўша вақтда давлатимни тузиш йўлидаги уринишларим қаттиқ қаршиликка учраб, салтанатимнинг асоси 
кучсизлана бошлади. Чунончи, (шу пайт) менга эргашган йўлдошларим ўн нафардан ортиқ эмас эди. 
Улардан еттитаси отлиқ, уч киши эса пиёда эдилар. Бошқа мен билан ҳеч ким қолмаганди. Муҳтарама 
жуфти ҳалолим бўлмиш амир Хусайннинг
37 
синглисини
38
ўзимнинг отимга миндириб олган эдим. Шу 
алпозда Хоразм чўлларида бир неча кун саргардон бўлиб юрдим. Кунларнинг бирида кеч тушгач, қандайдир 
қудуқ бошига келиб етдим. Ўша кечаси пиёда юрган уч нафар хуросонлик бевафолик қилиб, отларимизни 
миниб қочдилар. Етти киши тўрт от билан қолдик. Аҳволим жуда оғирлашди. Лекин кўнгил тўқ эди. Бу 
ишни чакки қилган эканман деб ҳеч ўкинмас эдим. Сўнгра бу ердан ҳам кўчдим. Шу вақт Алибек 
Жониқурбоний
39
ёпирилиб тепамга келди. Мени ҳибсга олиб, бургаси кўп бир қоронғу уйга қамаб қўйди. 
Бир неча кишини мени қўриқлаш учун қолдирди. Олтмиш икки кун тутқунликда сақлади. Ундан қутулиш 
чорасини излаб, ўз-ўзим билан кенгашдим ва Тангрининг инояти етиб баҳодирлигим тутди. Билакларим 
кучи билан соқчилардан бирининг қўлидан қиличини тортиб олдимда, уларга ҳамла қилган эдим, 
ҳаммалари қочиб қолдилар. 
Сўнгра тўғри Алибекнинг устига бостириб кирдим. Мени кўргач, номақбул ишидан пушаймон бўлиб, 
узр сўради. Отларимни, жабдуқларим ва яроқларимни ҳозирлатиб, менга бир ориқ от билан бир қари туя 
тортиқ қилган бўлди. Оғаси Муҳаммадбек менга атаб юборган бир қанча совға-саломларни эса очкўзлик 
қилиб ўзига олиб қолди. Сўнг кетишимга рухсат берди. 
Хоразм чўли томон равона бўлдим. Ўн икки отлиқ атрофимга тўпланди. Икки кундан сўнг бир манзилга 
етиб, қандайдир уйга тушдик. Шу орада бир гуруҳ ўша ерлик туркманлар пайдо бўлиб, «Ўғри!»–дейишиб 
бизга ҳужум қилмоқчи бўлдилар. Амир Ҳусайннинг синглисини бир уйга яшириб қўйиб, ўша жамоага қарши 
отландим, туркманлар ичида ҳожи Муҳаммад деган одам мени таниб қолди, «ҳой, тўхтанглар, бу Амир 
Темурку!» деб, уларни урушдан қайтарди. Ўзи эса тиз уриб олдимга келди. Мен ҳам унинг кўнглини овлаб, 
бошига мандилимни
40
 
қўйдим. Сўнгра бу киши ўз оға-инилари билан менга мулозим бўлди. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling