Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

САЛТАНАТИМНИНГ ДАСТЛАБКИ 
ДАВРЛАРИДА ҚИЛГАН ТЎРТИНЧИ 
КЕНГАШИМ 
 
Менга эргашганлар сони олтмиш отлиққа етиб қолгандан кейин ўзимча ўйладим: «Агар келган манзилда 
тураверсаму, мабодо ерлик аҳоли менга қарши қўзғалиб, мўғулларга хабар бериб қўйсачи? Яхшиси, бу ердан 
кетиб, эл оёғи етмаган ерга бориб жойлашсам, тез фурсатда атрофимга салтанатимнинг куч-қудрати бўла 
оладиган қўшин тўпланар». Шу фикр­да у ердан кўчиб, Хуросон томонга юзландим. Йўл устида Мохон
41
 
ҳокими Муборакшоҳ Санжарий юз отлиқ аскари билан келиб, менга қўшилди ва яхши отлар тортиқ қилди. У 
ернинг жами саййидлари ва аҳолиси ҳам менга қўшилди. Ўша саҳрода отлиқ, яёв бўлиб икки юзга яқин киши 
ёнимга кирди. Шу пайт Муборакшоҳ, саййид ҳасан ва саййид Зиёуддин менга арз қилдилар: «Бу саҳрода 
туравериш (қўшин) тарқаб кетишига боис бўлур, бирор томонга юриб, бирон вилоятни эгаллашимиз керак». 
Мен ўз-ўзим билан кенгашиб, сўнг уларга айтдим: «Хотирамга бир фикр келди. Самарқанд тарафга борайлик. 
37
Амир ҳусайн ибн Мусалло ибн амир Қазаған–Кобул, Балх, ҳисори Шодмон ва Бадахшон вилоятларининг ҳукмдори. Аввалига 
Амир Темурнинг қайноғаси ва сафдоши, 1365 йилдан кейин асосий рақиби бўлган. 1370 йил апрелида Амир Темур Балхни 
эгаллаганидан кейин ўлдирилган. (–А.А.) 
38
Бу ерда амир Ҳусайннинг синглиси Улжай Туркон оқа назарда тутилган. Амир Темур уни 1356 йили ўз никоҳига олган. Бу 
никоҳдан Амир Темурнинг қизи Султон Бахт бегим туғилган. 
39
Алибек Жониқурбоний–Шимолий Хуросоннинг нуфузли туркман бекларидан. Тавсифланаётган бу воқеа 1362 йили юз берган. 
(–
А.А.) 
40
Мандил–бош кийими, дўппи, кулоҳ, салла; ҳукмдорларда меҳри тушган бирон кимсага бош кийими, камари ёки чопонини 
тақдим этиш орқали ўз миннатдорчилиги, ҳурмат-эътиборини билдириш одати бўлган. 
41
Мохон–Марв шаҳри яқинидаги қишлоқ. 


Сизларни (вақтинча) Бухоро атрофидаги жойларга тарқатиб тураман, ўзим эса Самарқанд теварагига бориб, 
эл-улус орасига кираман ва улар билан иттифоқ тузаман. Етарли лашкар тўплаб, сизларни чақириб оламан. 
Кейин Жета ва Илёс Хожа лашкарига қарши жангга отланиб Мовароуннаҳр мамлакатини қўлга киритамиз». 
Уларнинг ҳаммаси менинг бу кенгаш ва тадбиримни тўғри деб топдилар. Сўнгра юришга фотиҳа ўқиб, 
йўлга тушдим. Икки юз одамимни Бухоро атрофларига тарқатдим. Амир Хусайннинг синглиси Ўлжай 
Туркон оқани ҳам яширинча ўша ерда қолдирдим ва ўзим Самарқанд томон йўл олдим. Йўлда Тамука 
қавчин
42
ўн беш отлиғи билан менга қўшилди. Сиримни унга айтиб, Муборакшоҳ олдига юбордим. Ўзим 
яширинча улус оралаб, икки мингга яқин кишини иттифокдош қилдим. Самарқанд узра салтанат 
байроғини кўтаргудек бўлсам, улар ёрдамга келадиган бўлдилар. 
Тунда пинҳона Самарқандга кирдим ва опам Кутлуғ Туркон оқанинг уйига бориб жойлашдим. Кечаю 
кундуз фикр оғушида чора-тадбир изладим. Шу тариқа қирқ саккиз кун яшириниб ётдим. Охири 
шаҳарликлардан биттаси менинг бу ерга келганимни пайқаб қолди. Сирим очилишига оз қолганда, ночор, 
кечаси бирга келган эллик отлиқ билан Самарқанддан чиқиб, яна Хоразм томон йўл олдим. 
Мен билан бир тўп пиёда кишилар ҳам бор эди. Йўлда туркманларга қарашли йилқидан бир нечта отни 
қўлга киритдим ва пиёдаларимни уларга миндирдим. 
(Кўп вақт) йўл юриб Амударё бўйидаги Ачиғи деган ўнқир-чўнқир ерга келиб тушдик. Шу ерга 
келганимда, Бухоро теварагида қолдирган ҳарам аҳли, Муборакшоҳ, Саййид ҳасан ва бошқа жамоа ҳам етиб 
келиб, менга қўшилдилар. Темур Хожа Ўғлон, Баҳром Жалойир ҳам ўзларига қарашли қўшин билан келиб, 
менга мулозим бўлдилар. (Шу тариқа), мингга яқин отлиқ аскар атрофимга жамланди. Шу ерда кенгаш қилиб, 
Бохтарзамин
43
 
билан қандаҳор
44
томонларга равона бўлишга ва у ерларни тасарруфимга киритишга қарор 
қилдим. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling