Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

ХУРУЖ ВАҚТИДА ҚИЛГАН 
ОЛТИНЧИ КЕНГАШИМ 
У шундан иборатки, Гармсир тасарруфимга ўтиб, яраларим тузалгач, Балх
50
 
сарҳадидаги тоғларда туриб, 
ўша ерда қўшин тўплаб, Мовароуннаҳр мулкини забт этиш учун юриш қилмоқчи бўлдим. Кенгаш шунга 
тўхтагач, бу ердан отланиб чиқиб (қарасам), мен билан фақат қирқ отлиқ кишигина қолган экан. Лекин 
уларнинг бариси аслзода, амирзода, насли пок йигитлар эди. Шундайин азаматлар бу оғир кунларда нима 
учундир мендек олтину молсиз, озиқ-овқатсиз бир кишига ҳамроҳ бўлиб, итоат қилиб юрганлари учун Тангри 
таолога шукрлар айтдим. Ўзимча: «Оллоҳ таолонинг мен билан қиларлик улуғ ишлари кўп бўлса керакким, 
ўзим каби йигитларни менга бўйсундирмиш»,–деб ўйладим. 
(Сўнг) Балх тоғларига қараб йўлга тушдим. Кетаётганимизда Йилдирим Кррачор нўён авлодидан бўлмиш 
Сиддиқ Барлосга дуч келдим. Мени излаб саргардон бўлиб юрган экан, ўн беш отлиғи билан келиб менга 
қўшилди. Унинг келганини яхшиликка йўйдим. Ўша кунлари ов гўштлари билан кун кечирмокда эдик. 
Шу зайлда илгарилаб борарканмиз, йирокдан тепа устида бир тўп кишининг қораси кўринди. Олдинга 
юрганимиз сари соатма-соат уларнинг сони ҳам ортиб борди. Тўхтадим. «Булар ким бўлди экан?»–деб 
уларнинг олдига қоровуллар
51
юбордим. Улар бориб: «Амир (Темур)нинг собиқ навкари қозончи баҳодир 
экан ва Жета лашкаридан юз отлиқ билан ажралиб чиқиб, шундан бери амирни излаб, саргардон бўлиб 
юрган эмиш»,–деган хабар олиб келдилар. (Буни эшитиб) ерга бош қўйиб Тангри таолога шукр қилдим. 
Дарҳол қозончини ҳузуримга олиб келиш учун одам юбордим. У келгач, тиз уриб оёқларимни ўпди. Мен 
ҳам унинг кўнглини олиб, мандилимни бошига қўйдим. Сўнг бу ердан юриб Дарайи Арсаф
52
деган жойга 
келиб тушдим. 
Эртасига отланиб, дарани айлана бошладим. Унинг ўртасида бағоят хушҳаво бир тепалик бор экан
ўша баландликка чиқдим. Лашкарлар ул тепаликни қуршаб жойлашдилар. Ўша кеча жума туни эди, тонг 
отгунча (худодан мадад сўраб) ухламай чиқдим. Тонг отгач, бомдод намозини ўтадим, сўнг қўлимни 
дуога оган эдим, кўзларим ёшланиб, юрагим бўшашди, Тангри таолога ёлвориб, мени бу сарсонликдан 
қутқаришини тиладим. Дуо тамом бўлганича ҳам йўқ эдики, узоқдан бир тўп одам кўринди. Улар 
тепаликни ёнлаб ўтиб кетмокда эдилар. Отланиб, уларнинг кимлигини билиш мақсадида орқаларидан 
бордим. (қарасам) ҳаммаси бўлиб етмиш отлиқ экан. Улардан сўрадим: 

Баҳодирлар, ким бўласизлар? Улар жавоб қилдилар: 

Амир Темурнинг навкарларимиз. Уни излаб тополмай, кезиб юрибмиз. 
Мен дедим: 

Мен ҳам амирнинг навкарларидан биридурмен. Юрингиз, сизларни унинг олдига бошлаб борайин. 
Улардан бири отини чоптириб бориб гапимни ўз сардорларига етказибди, «Биз Амир Темурнинг ҳузурига 
олиб борадиган йўлбошловчини топдик», дебди. 
Улар отларининг жиловини буриб, мени дарҳол ҳузурларига келтиришни буюрдилар. Улар уч фавж 
эканлар. Биринчи фавжнинг сардори–Туғлуқ Хожа Барлос, иккинчисиники–амир Сайфиддин, учинчисиники–
Тутак баҳодир экан. Мени таниган заҳотлари ўзларидан кетаёзиб, отдан тушдилар. Тиз уриб, узангимни 
ўпдилар. Мен ҳам отдан тушиб, ҳар бири билан қучоқлашиб кўришдим. Мандилимни Туғлуқ Хожанинг 
бошига қўйдим. Жуда нозик ишланган, олтин билан зийнатланган камаримни эса амир Сайфиддиннинг белига 
боғладим. Чопонимни Тутак баҳодирга кийдирдим. Уларнинг кўнгли юмшаб, бағоят таъсирландилар. Мен 
ҳам қаттиқ таъсирландим. Пайтида жамоат билан намозни адо этдик. Сўнгра отланиб, қароргоҳга бориб 
50
Балх – ҳозирги шимолий Афғонистонда, Мазори Шариф шаҳрининг ғарбидаги кўқна шаҳар. 
51
Қоровул–хон ўрдасини қўрикдовчи ҳарбий бўлинма. қўшин­нинг маркази, қанотлари, илғор ва (ўғруқни) қўрикдаб борувчи ёки 
қўшиннинг олдида борувчи хабарчи махсус ҳарбий гуруҳ. 
52
Дарайи Арсаф – Балх тоғлари ичида жойлашган дара. 


тушдик, мажлис қуриб, тўй бердик. Эртаси куни Шер Баҳром
53
 
ҳам келди. У илгари ёшлик қилиб, мендан 
ажраб, Ҳиндистон заминини ҳавас қилиб кетиб қолган эди. Ўз қилмишидан пушаймон 
бўлиб, мендан кечирим сўради. Мен уни қучоғимга олдим ва узрини қабул этдим. Шу қадар унга 
меҳрибонлик кўрсатдимки, у хижолатдан бутунлай фориғ бўлди. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling