Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари


Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари


Download 0.85 Mb.
bet2/8
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1124513
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-мавзу 2 Миллий икт

Ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари.

  • Номинал ЯИМ - бу жорий баҳоларда ҳисобланган ЯИМ.
  • Реал ЯИМ – бу таққослама (базис) баҳоларда ҳисобланган ЯИМ.
  • Номинал ва реал ЯИМларни таққослаш ёрдамида мамлакатдаги нархларнинг умумий даражасининг динамикасини баҳолаш мумкин. Бу жараёнда ЯИМ дефляторидан фойдаланилади ва уни ҳисоблаш формуласи қуйидагича:
  • ЯИМ дефлятори = Номинал ЯИМ / Реал ЯИМ

ЯИМни ҳисоблаш усуллари.

  • ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади:
  • 1) ишлаб чиқариш усули;
  • 2) харажатлар усули;
  • 3) даромадлар усули.
  • Ҳар учала усул билан ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу билан бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади.

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш

  • Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.
  • ЯИМда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш

  • Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.
  • Якуний товарлар ва хизмртларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling