Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари


ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш


Download 0.85 Mb.
bet3/8
Sana26.01.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1124513
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
14-мавзу 2 Миллий икт

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш

  • Қўшилган қиймат товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади.

ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш

  • Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
  • Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С);
  • Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I);
  • Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G);
  • Соф экспорт (Хп).

ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш

  • Уй хўжаликларининг истеъмол харажатларига қуйидагилар киради:
  • а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
  • б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
  • в) истеъмол хизматлари тўловига.
  • Ялпи ички хусусий инвестиция харажатларига қуйидагилар киради:
  • а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
  • б) корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;
  • в) товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки заҳираларнинг ўзгариши.

ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш

  • Товар ва хизматларнинг давлат харидига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
  • ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
  • ЯИМ = С + I + G + Хп

ЯИМни даромадлар бўйича ҳисоблаш

  • ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.
  • ЯММни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
  • - соф билвостиа солиқлар (Тn);
  • - ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W);
  • - Корпорацияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling