Миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини муомалага чиқариш, фойдаланишга тақдим этиш ва автоматлаштирилган қурилмаларидан


Download 28.4 Kb.
bet6/7
Sana27.10.2023
Hajmi28.4 Kb.
#1727298
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
oferta

7. Тарафларнинг жавобгарликлари
7.1. Тарафлар мазкур шартнома талабларидан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун тегишли жавобгарликка тортиладилар.
7.2. Банк картаси сақловчисининг жавобгарликлари:
а) банк картаси ҳисобварағи орқали амалга оширилган операцияларнинг қонунийлиги ва банкка тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун;
б) банк карта ҳисобварағидан нотўғри фойдаланиши ёки ноқонуний ҳаракатлари натижасида Банкка етказилган зарарларни тўлиқ қопланиши учун;
в) банк картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида банкни ушбу шартномада белгиланган тартибда хабардор қилмаганлиги оқибатида, банк картаси орқали амалиётлар амалга оширилганлиги учун;
г) Банк картаси ШИР-кодини ёки Мижознинг SMS банкинг тизимига уланган телефон рақамига SMS хабар орқали келган тасдиқ кодини бошқа шахсларга берганлик оқибатлари учун;
д) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
7.3. Банкнинг жавобгарлиги:
а) офертада белгиланган шартнларни бажармаганлиги учун;
б) Банк картаси “Стоп лист”га қўйилгандан сўнг банк картасидан амалиёт ўтганлиги учун;
в) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
7.4. Банк банк картаси сақловчиси олдида Банк қуйидаги ҳолатларда жавобгар ҳисобланмайди:
а) агар банк картаси сақловчиси шартномада белгиланган қоида ва тартибларни бузган бўлса;
б) банк картаси сақловчиси томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир қилинган ҳолатда;
в) банк картасининг йўқолганлиги ёки ундан рухсатсиз фойдаланилганлиги факти ҳақида банк картасининг сақловчиси томонидан Банк хабардор қилинмаганда.
банк картасига боғлик маълумотлар (ШИР код, бир марталик СМС код ва бошқалар) мижоз томонидан учинчи тарафга маълум қилинган ҳолатда.
г) Банк картаси сақловчисининг банк картаси йўқолганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисида аризаси билан банкка мурожаат этмаганлиги натижасида, банк картаси ўз вақтида “Стоп лист”га қўйилмаганида;
д) тўлов тизимларида узилишлар рўй берганида;
е) Тўлов тизимларининг хизматларидан фойдаланганлик учун тегишли тўлов тизими ўз тарифига мувофиқ ундирган тўловлар учун;
ж) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.



Download 28.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling