Миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини муомалага чиқариш, фойдаланишга тақдим этиш ва автоматлаштирилган қурилмаларидан
Download 28.4 Kb.
|
oferta
6. Тарафларнинг мажбуриятлари
Банк картаси сақловчисининг мажбуриятлари: а) банк картасидан фойдаланишдан олдин оферта шартлари билан тўлиқ танишиб чиқиш ва уни акцептланиши бўйича келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлардан хабардор бўлиш; б) банк картасини ушбу шартномага мувофиқ олганидан сўнг унга дарҳол ўзининг ШИР- кодини ўрнатиш; в) SMS банкинг хизматига уланган телефон рақами иш ҳолатида бўлишини ва ушбу телефон рақамига юборилаётган SMS хабарлар билан бегона шахсларни танишишларига шароит яратмаслик, жумладан СМС хабарнома орқали келадиган бир марталик тасдиқловчи кодларни, мобил иловаларга кириш ҳуқуқини берувчи паролларни бегона шахсларга тақдим этмаслик, мобил телефон рақами ўзгарганда, банкни дарҳол хабардор қилиш; г) банк картасига ўрнатилган ШИР-кодини ёки SMS банкинг тизимига уланган телефон рақамига SMS хабар орқали келган тасдиқ кодини бошқа шахсларга маълум қилганлик ёҳуд бошқача усулда банк карта ҳисобварағидаги маблағларни тасарруф қилиш имконини бошқа шахсларга берганлик оқибатлари учун шахсан жавоб бериш; д) банк карта ҳисобварағидаги маблағлардан ҳисобварақда мавжуд суммалар доирасида фойдаланилиш; е) меъёрий ҳужжатлар талаблари ва мазкур шартномада назарда тутилган ҳолатларда, банкнинг сўровига кўра, банк карта ҳисобварағи орқали ўтказилаётган амалиётлар ҳақидаги қўшимча маълумотларни ва ёзма тушунтиришларни тақдим қилиш; ж) банк картаси йўқотилган, ўғирланган ёки берухсат фойдаланилган ҳолатларда банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш учун дарҳол банкка мурожаат қилиш ёки ушбу амалиётни банкнинг мобил иловаси орқали мустақил амалга ошириш; з) Банк картаси сақловчисини идентификациялаш учун зарур бўлган хужжатлар (масалан, шахсни тасдиқловчи хужжатини аслини) банкка асли билан ташиниши ва ундан нусха олиши учун тақдим этиш, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари ўзгарганда, 3 (уч) муддатда ушбу маълумотларини банкка тақдим этиш; и) Банк картаси орқали бажарилган амалиётлар учун банк хизматлари ҳақини Банк тарифларида назарда тутилган тартибда ва миқдорда тўланишини таъминлаш; к) Банк картаси сақловчисининг мажбуриятларига кириши назарда тутилган бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларида қайд этилган мажбуриятларга эга. Банкнинг мажбуриятлари: а) банк картасини ушбу шартномада белгиланган тартибда ва муддатда чиқариш; б) банк карталари орқали ўтказилган операциялар бўйича ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш; в) банк картаси сақловчисининг сўрови асосида банк картасидан фойдаланиш қоидалари ҳамда улар орқали амалиётларни амалга ошириш бўйича Банк ва Мижознинг жавобгарлик чегараси тўғрисида ахборот бериш; г) банк офертасини акцептланмасдан олдин белгиланган шаклини Банк картаси сақловчиси томонидан мобил алоқа воситаси орқали электрон шаклда юклаб олиш имкониятини яратиш; д) банк картаси ҳисобварағини тўлдириш учун Банк картаси сақловчиси ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан киритиб қўйиш. Агар пул маблағларини банк карта ҳисобварағига ўтказиш дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келса, пул маблағларини ўтказиш дам олиш ёки байрам кунларидан кейинги иш кунида амалга оширилади; е) Мижоздан банк картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида хабарнома олинганда, банк картаси орқали операцияларни ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш чораларини кўриш; ж) Банк карта ҳисобварағи ёпилганда, кейинги операция кунидан кечиктирилмаган ҳолда карта ҳисобварағида мавжуд пул маблағларини Мижоз кўрсатган тўлов реквизитлари бўйича ўтказиб бериш. з) Банк тарифларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида, бундай ўзгартиришларни амалга киритишдан аввал камида ўн календарь куни олдин Банкнинг “www.qqb.uz” веб- сайтида эълон жойлаштириш ҳамда Мижозни ушбу шартномада белгиланган тартибда хабардор қилиш; и) Банк картасини амал қилиш муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисида Мижозни камида ўн календарь куни олдин ушбу шартномада белгиланган тартибда хабардор қилиш; к) Банкнинг мажбуриятларига кириши назарда тутилган бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларида қайд этилган мажбуриятларга эга. 6.3. Тарафлар мазкур шартнома доирасида бўлган муносабатларида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар. Download 28.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling