Миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини муомалага чиқариш, фойдаланишга тақдим этиш ва автоматлаштирилган қурилмаларидан


Download 28.4 Kb.
bet4/7
Sana27.10.2023
Hajmi28.4 Kb.
#1727298
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
oferta

5. Тарафларнинг ҳуқуқлари

    1. Банк картаси сақловчисининг ҳуқуқлари:

а) банк картасидаги маблағларини мустақил тасарруф этиш;
б) банк картаси айланмалари бўйича банк тарифига мувофиқ кўчирмалар олиш;
в) банкнинг банк карталарига доир бошқа хизматларидан фойдаланиш;
г) офертанинг қоидаларида кўзда тутилган тартибда банк картасини блоклаш ёки блокдан чиқариш тўғрисида банкка ёзма ёки мобил иловаси орқали электрон шаклда маълумот бериш;
д) шахсан жавобгарлиги остида банк картасидан фойдаланиш ёки банк карта ҳисобварағидаги маблағларини тасарруф қилиш имконини бошқа шахсларга бериш;
е) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
5.2. Банкнинг ҳуқуқлари:
а) Банк картаси сақловчисига “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари”га мувофиқ банк картаси сақловчисини ўрнатилган тартибда идентификациялаган ҳолда банк карталарини фойдаланишга тақдим этиш;
б) банк тарифларини мустақил белгилаш, банк картасини чиқариш ва унга хизмат кўрсатганлик учун хизмат хақини Банк тарифларига мувофиқ акцептсиз ундириш;
в) банк картаси сақловчисининг банк карта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг асослилигини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ўрганиш, зарур ҳолларда ўтказилаётган амалиётлар ҳақидаги қўшимча маълумотлар талаб қилиш;
г) банк картаси сақловчисининг шахсига оид маълумотларни қайта ишлаш;
д) тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилинишини талаб қилиш;
е) Банк картаси сақловчиси томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига ва ушбу шартномага мувофиқ сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда банк картаси очишни ёки банк картаси бўйича операцияларни бажаришни рад этиш (Банк карта ҳисобварағига пул маблағларини киритиш операциялари бундан мустасно);
ж) банк картаси ҳисобварағи орқали шубҳали операция ўтказилганлиги аниқланганида, ўтказилган операциянинг қонунийлиги тўғрисида Мижоздан ёзма тушунтириш хати олингунига қадар Банк Мижозга хизмат кўрсатишни тўхтатиб туриш, шубҳали операция ўтказилиши натижасида банк карта ҳисобварағида шаклланган маблағлар чиқим қилинишини чеклаш, доимий рўйхатдан ўтган манзил бўйича Мижозни ўрганиш, шу жумладан, бевосита шартномада кўрсатилган шахс томонидан операциянинг ўтказилаётганлигини ўрганиш;
з) Банк картаси сақловчисининг масофавий банк хизматларидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида фойдаланилганлиги ҳақида асосли шубҳалар мавжуд бўлганда, банк картаси орқали операциялар ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш;
и) Банк картаси сақловчисининг SMS банкинг хизматига уланган телефон рақамига кўрсатилаётган банк хизматлари, уларнинг шартларига киритилаётган ўзгартиришлар ва хабардор қилиш лозим топилган бошқа маълумотларни SMS хабарнома кўринишида юбориш;
к) Банк картаси сақловчисининг камида ўн календарь куни олдин ушбу шартномада белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали банк тарифларига ўзгартириш киритиш;
л) Банк картаси сақловчиси томонидан йўқотилган, шикастланган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган, шунингдек амал қилиш муддати тугаган банк картасини янгисига алмаштириб берилаётганда белгиланган тарифга асосан хизмат ҳақи ундириш;
м) Банк картаси сақловчисининг мобил алоқа воситасининг алмаштирилганлиги тўғрисида банкнинг хабардор қилинмаслиги оқибатида ушбу рақамга банк томонидан йўлланган SMS хабарнома бўйича ҳуқуқий оқибатлари юзасидан жавоб бермаслик;
н) Банк қуйидаги ҳолатларда банк картаси орқали операциялар ўтказишни вақтинча тўхтатиб қўйиш ҳамда банк картасини муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
банк картаси ёки унинг реквизитларидан ноқонуний фойдаланишни тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлигида;
банк картасидан фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахслар томонидан ишлатилганда;
банк карталаридан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бошқа ҳолатларда;
о) Банк картаси сақловчиси ёки унинг операцияси санкция таъсир доирасига тушганда
ёки тушиш хавфи мавжуд бўлганда операцияни ўрганиш мақсадида:
- операцияни ўрганиш мақсадида мижоздан қўшимча маълумотларни сўраш;
- операция миқдорини чегаралаш;
- операцияни чеклаш(рад этиш);
- мижознинг анкетасидаги маълумотлар, профилига номувофиқ бўлган ҳолларда хизмат кўрсатишни рад этиш ва мижоз билан шартномани бир томонлама бекор қилиш;
п) қонун ҳужжатларига ва ушбу шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



Download 28.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling