Миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини муомалага чиқариш, фойдаланишга тақдим этиш ва автоматлаштирилган қурилмаларидан
Download 28.4 Kb.
|
oferta
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Офертани акцептлаш тартиби
- 4. Оферта шартлари
2. Оферта предмети
2.1. Банк ушбу офертага мувофиқ Банк картаси сақловчисига банк картаси ва ҳисобварағини очади, тақдим қилади ҳамда банк картасига хизматлар кўрсатади. Банк картаси сақловчиси амалдаги қонун ҳужжатлари ва мазкур оферта талабларига қатьий амал қилган ҳолда банк картасидан фойдаланади ҳамда банкнинг хизмат ҳақи тарифларига мувофиқ банк хизматлари ўз вақтида тўлайди. 3. Офертани акцептлаш тартиби 3.1. Оферта Банк картаси сақловчиси томонидан қуйидагиларга мувофиқ акцептланади: Банк томонидан тақдим қилинган банк картаси ва ҳисобварағини очиш ҳамда тақдим қилишга доир ариза бланкасига шахсига доир ва бошқа тегишли маълумотларини киритиш ва уни имзолаш; Банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки рухсат берган бошқа усуллари орқали банк картаси ва ҳисобварағини очиш ҳамда тақдим қилишга доир масофадан туриб ариза бериш имконини берувчи вазифаларни босқичма-босқич бажариш; 3.2. Оферта акцептланганлиги тарафлар ўртасида шартнома имзоланганлигини, банк картаси ҳисобварағини очиш ва тақдим қилишга доир электрон маълумотларни банкнинг алоқа каналлари (мобил иловаси, веб сайти) орқали банкка йўлланилиши Банк картаси сақловчисининг аризаси вазифасини бажаради. 3.3. Оферта Банк картаси сақловчисига ҳисобварақ очилган ҳамда банк картаси тақдим қилинган банкнинг бўлинмаси жойлашган ерда тузилган ҳисобланади. 4. Оферта шартлари Банк картаси банкнинг мулки ҳисобланади, у амал қилиш муддати тугагандан сўнг банкка қайтарилиши лозим. Банк акцептни ва белгиланган шаклга мувофиқ аризани қабул қилган куннинг кейинги банк иш кунидан кечиктирмай банк картаси ва ҳисобварағини очади ҳамда тақдим қилишга тайёр ҳолга келтиради. Банк томонидан эмиссия қилинган банк картаси идентификация қилинганидан сўнг, Банк картаси сақловчиси ёки унинг ваколатли вакилига қоидаларда белгиланган тартибда махсус китобни шахсан имзолатилган ҳолда жисмоний шахсларга универсал хизматлар кўрсатувчи ходим ёки ваколат берилган бошқа шахслар томонидан шахсан тақдим этилади. Банк картаси аутсорсинги ёки курьерлик хизмати орқали қўшимча ҳақ эвазига етказиб берилиши ҳам мумкин. Қўшимча ҳақнинг миқдори Банк тарифларида белгиланади. Банк картасининг муддати, банк картасининг олд томонида кўрсатилади. Банк картасининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ҳисобварақ банк томонидан блокланади. Банк томонидан банк картасини чиқариш меъёрий ҳужжатлар талабларида белгиланган қоидалар асосида рад қилиниши мумкин. Банк картасини йўқотилганлиги ёки шикастланганлиги тўғрисида банкка ариза келиб тушганда бир банк иш кун ичида банк картаси Банк картаси сақловчисининг талабига кўра блокировка ёки “Стоп лист”га кўяди. Банк картаси Банк томонидан Қоидаларда белгиланган ҳолларда ёки ваколатли орган ташаббуси билан блокланиши мумкин. Банк картаси сақловчиси унинг банк картаси йўқолганда ёки шикастланганда мобил илова орқали ҳам банкнинг иштирокисиз дастурий чеклов (блокировка) қўйиши мумкин. Банк картаси сақловчиси банк картасидаги дастурий чекловларни шахсан банкка ёзма мурожаати асосида бекор қилиши мумкин. Банк картаси сақловчиси“Стоп лист”га қўйилган банк картасини ўрнига янги банк картасини олиш учун банк тарифида белгиланган банкнинг хизмат ҳақини тўланганидан сўнг эга бўлади. Банк картасининг ШИР-коди уч маротаба нотўғри киритилганида банк картаси автоматик равишда блокланади. Банк картаси сақловчиси банк картасига келиб тушган маблағларини ўз вақтида ва тўғри келиб тушиши ҳамда ишлатилиши юзасидан маълумотларни банкдан олиши мумкин. Банк картаси сақловчисининг банк картаси ҳисобварағига маблағлар нотўғри кирим қилинган ҳолатда банкни дарҳол огоҳлантириши ва маблағни тегишли ҳисобвараққа қайтариши лозим. Банк картасининг амал қилиш муддати тўлгандан сўнг ҳисобварақ банк томонидан дастурий ёпилади, қолдиқ маблағ ҳаракатсиз депозитлар бўйича тегишли ҳисобвараққа дастурий ўтказилади. Ушбу маблағдан фойаланиш банк картаси сақловчисининг аризаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида банк томонидан амалга оширилади. “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат” қоидаларига мувофиқ Банк карталари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкин. Банк Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан норезидент-мижозлар томонидан республика банкларидаги ҳисобварақларни очиш ва улардан фойдаланиш тартиби ёки халқаро тўлов тизимининг эмиссия тартиби ўзгарган тақдирда, унинг асосида ушбу офертага бир томонлама ўзгартириш ва қўшимчалар киритади. Банк мазкур шартнома бўйича кўрсатилган маълум турдаги хизматлар учун акцептсиз комиссияни ундиради. Хизмат ҳақи олинадиган операция турлари ва комиссия микдори банк тарифида белгиланади. Банк картаси ҳисобварағидан чиқим қилинган эътирозли операциялар бўйича Мижоз Банкка ёзма эътироз тақдим қилиши лозим. Банк картаси сақловчисининг хизмат кўрсатиш билан боғлиқ эътирозлари тўлов тизимининг қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда банк томонидан кўриб чиқилади. Банк картаси сақловчиси банк картасидаги мавжуд маблағлардан савдо нуқталарида ўрнатилган тўлов терминаллари, банкоматлар, электрон тўлов тизимларининг мобил иловалари (ва ҳоказо) орқали тўлов суммасини кўрсатган ҳолда банк картаси ШИР-кодини ёки СМС хабарнома орқали келган тасдиқ кодини тегишли қурилмага ёки мобил иловага киритиш орқали фойдаланади. Мижознинг белгиланган тартибда рухсати билан бошқа шахслар ҳам унинг банк картасидан фойдаланилиши мумкин, унда амалиёт юзасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар юзасидан банк жавоб бермайди. Банк картаси сақловчисининг мажбуриятлари бўйича ундирув ваколатли органлар томонидан унинг банк ҳисобварақларига қаратилганида, ундирув учун етарли бўлган маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилади ва ваколатли орган томонидан кўрсатилган ҳисобварақларга ўтказиб берилади. Банк ва бошқа тўлов тизимлари хизмат ҳақлари тегишли хизмат кўрсатилган санада амалда бўлган Банк тарифларида ҳамда Қоидаларда белгиланган тартибда ва миқдорда Банк картаси свқловчисининг банк картаси ҳисобварағидан акцептсиз ҳисобдан чиқарилади. Банк картасини очиш учун банкнинг хизмат ҳақи тўлови Банк картаси сақловчиси томонидан тўловнинг истаган шаклида амалга ошириши мумкин. Банкнинг белгилаган хизмат ҳақи тўлови амалга оширилмасдан банк картасини тақдим қилишга йўл қўйилмайди. Банк томонидан хизмат ҳақи тарифига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда, киритилаётган ўзгартиришлар кучга киришидан ўн кун олдин банкнинг интернет тармоғидаги www.qqb.uz веб сайтида эълон жойлаштирилади. Банк картаси сақловчиси Банкка боғлиқ бўлмаган (телефон рақамининг иш фаолиятида эмаслиги ва ҳоказо) сабабларга кўра Банк тарифларига ўзгартиришлар киритилганлигидан хабарсиз қолиши, Банкка ўзгарган тарифлар бўйича хизмат ҳақи ундириш учун тўсқинлик қилмайди. Банк картаси сақловчиси нинг ўзгарган тарифлари бўйича банк хизматларидан фойдаланиниши унинг Банк тарифларига киритилган ўзгартиришларга рози эканлигини билдиради. Download 28.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling