8. Форс-мажор ҳолатлари
8.1. Тарафларр ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу вазият шартнома тузилгандан кейин Тарафлар олдиндан кўра олмаган, оқилона чоралар билан бартараф этиш мумкин бўлмаган фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатларининг оқибатлари ҳисобланса, жавобгарликдан озод этилади.
8.2. Форс-мажор ҳолатларига асосланадиган Тараф иккинчи Тарафни бундай ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ёзма равишда зудлик билан хабардор қилиши ва бундай ҳолатларнинг бошланиши фактини тасдиқловчи тегишли орган томонидан берилган ҳужжатни тақдим этилиши лозим. Мажбуриятни бажаришни имкони бўлмаганлигини исботлаш форс-мажор ҳолатлари юз берганлигига асосланаётган Тараф зиммасига юклатилади.
9. Низоларни ҳал этиш
9.1. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал этадилар.
9.2. Томонлар ўртасида юзага келган низо ва келишмовчиликлар музокара йўли билан ҳал қилинмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, ушбу шартнома асосида банк картасини чиқарган Банк филиали ёки бошқа бўлинмаси фаолият кўрсатувчи ҳудуддаги судда ҳал этилади.
10. Бошқа шартлар
Мазкур шартнома номуайян муддатга тузилган, тарафлар мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амалда бўлади.
Хеч бир тараф ушбу шартноманинг қоғоз кўринишини сақлашга ва имзолашга мажбур эмас. Шартноманинг амалдаги таҳрири Банкнинг www.qqb.uz веб-сайти ёки мобил иловасидан PDF-файл кўринишида юклаб олиниши мумкин.
Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
11. Банкнинг реквизитлари
Жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, А.Навоий шох кўчаси 18 А уй;
Солиқ тўловчининг шахсий рақами: 206916313;
Лицензияси: 77-сонли, 30.04.2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган;
Веб-сайти: www.qqb.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |