Milliy g`oya targ`iboti texnologiyalari fanini uchun ajratilgan


Ахборот олиш ҳуқуқнинг кафолатланганлиги


Download 187.5 Kb.
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1157556
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6-Abdullayev Abduraxmon

1.2. Ахборот олиш ҳуқуқнинг кафолатланганлиги.

Республикада Президентимиз ва давлатимиз томонидан олиб борилган сиёсат туфайли оммавий ахборот воситалари соҳасида юз берган тарихий янгиланишлар ҳақида сўз борар экан, икки масалага алоҳида эътиборни қаратиш зарур. Биринчиси – нодавлат оммавий ахборот воситалари институтининг яратилиши. Иккинчиси – электрон оммавий ахборот воситалари тизимининг жадал ривожланаётгани масаласи.


Мустақиллик йилларида миллий матбуот тизимида илгари мутлақо кузатилмаган нодавлат оммавий ахборот воситалари институти вужудга келди. Айни пайтда, бу турдаги оммавий ахборот воситалари ахборот майдонини ахборот билан таъминлашда эмин-эркин фаолият юритмоқда. Шу билан улар нафақат ахборот майдонини, балки жамиятда демократлаштириш муҳитини янада мустаҳкамлашга бевосита ҳисса қўшмоқда. Шуни ҳам таъкидламоқ зарурки, нодавлат оммавий ахборот воситаларининг кўпайиши ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ. Балки бу соҳа фаолиятини ҳам моддий-техник жихатдан қўллаб-қувватлаш ҳам кадрлар масаласида кўмаклашишга қаратилган иккита салоҳиятли нодавлат нотижорат ташкилот ташкил этилди. Ҳозирда бу икки ташкилот – Нодавлат электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди самарали фаолият юритмоқда.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида мамлакатда 11 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 та фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 40 та қарори, 600 дан зиёд қонуности хужжатлари қабул қилиниб, бир қатор миллий дастурлар ишлаб чиқилган. Хусусан, “2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникациялари технологияларини ривожлантириш дастури” ,“Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури” ва бошқалар шулар жумласидандир.
Мустақиллик йилларида мамлакат Президенти И.А.Каримов томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани боис ушбу соҳани жадал суръатлар билан ривожланиш, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини кўпайтириш ва уни хорижий ҳамда мамлакатимиз инвесторлари учун янада жозибадор қилиш имконини берди.
Алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари корхоналари самарали фаолияти туфайли 2010 йилнинг биринчи ярим йиллигида улар томонидан 911,6 млрд. сўм миқдорида хизматлар кўрсатилди. Бу 2009 йилнинг шу даврига нисбатан 107 фоизни ташкил этади. Бу маблағнинг асосий қисми 60 фоизи (552,4 млрд. сўм) аҳолига хизмат кўрсатиш натижасида олинган4.
Ўзбекистонда 2015 йилга қадар тўла рақамли телекўрсатувларга ўтиш режалаштирилган. Мамлакатимизда рақамли телевидениега ўтиш ишлари 2007 йилда бошланган бўлиб, дастлаб 2008 йилнинг август-сентябрида Тошкент ва Бухорода рақамли телевизион узатгичлар ўрнатилиб, 12 та теледастур намойиш қилина бошлади. Келгусида теледастурлар сонини 40 тагача етказиш мўлжалланмоқда.5 Рақамли телевидениега ўтиш натижасида бир частотада бирданига 12 станция кўрсатувлари ташкил этилиши радиочастоталар танқислиги муаммосини ҳал этиб, радиочастоталарни олиш учун ўтказиладиган танловларнинг демократик ва ошкоралигини таъминлаш тенг рақобат ва электрон медиа-бозор тармоқларининг монополлашувига йўл қўймаслик учун шароит яратади. Жорий йилнинг охирига қадар рақамли телевидение узатгичларини Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўрнатиш режалаштирилган. Мамлакатимизда рақамли телевидениенинг қабул қилинган стандарти DVB-Т МР-4 бўлиб, у жаҳонда тан олинган ва энг замонавий стандартлардан бири деб қабул қилинган. Ҳозирги кунда республикамиз олимлари томонидан DVB-Т МР-4 сигналларини қабул қилувчи тюнерлар тайёрланиб, оммавий ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Уларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этилган, ҳар йили корхонада 60 минг донагача бундай юқори технологик ускунани ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.6
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган амалдаги бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонунлар қабул қилишни долзарб аҳамият касб этишини белгилаб, қуйидаги таклифларни берди:
Биринчи. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” Қонун қабул қилиш зарурлиги. Бунинг натижасида:

  • фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имконияти яратиб берилади;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулияти ошади;

  • давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш тартибларини аниқ белгилаб беради;

  • аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлар ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминлайди;

  • Мазкур қонуннинг жорий этилиши ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини, мамлакатимиз ва хорижда кечаётган воқеа-ҳодисалар хусусида фикрлар хилма-хиллиги ва сиёсий плюрализмни ҳисобга олган ҳолда, таъминлаши зарур.

Иккинчи. Демократлаштириш жараёнларида аҳамияти тобора ортиб бораётган ахборот коммуникациялари соҳасининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлган телерадио тизимини ривожлантиришга қаратилган “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида” Қонун қабул қилиш ҳақида таклиф киритилди. Бугунги кунда ушбу соҳадаги фаолият оммавий ахборот воситалари, радиочастота спектри, телекоммуникациялар, ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунларнинг муайян моддалари билан тартибга солиб келинаётганини, эндиликда телерадиоэшиттиришлар соҳасини мустақил қудратли индустрия сифатида қайта ташкил этиш, телерадиоэшиттиришларнинг янги шакл ва турларининг пайдо бўлиши телерадиодастурларни тайёрлаш ва узатиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни тизимли ва кенг кўламли равишда тартибга соладиган яхлит қонунни кучга киритиш зарурати туғилди. Бу қонуннинг қабул қилиниши:

  • телерадиодастурларни тайёрлаш ва тарқатиш соҳасида рақобатни янада кучайтириш;

  • телерадиодастурларни узатиш борасида мобил ва рақамли телевидение каби илғор замонавий технологияларни жорий этиш;

  • телеиндустриянинг истиқболли янги тармоқларини ташкил қилиш учун зарур шароитларни яратиш;

  • миллий телерадиоэшиттиришлар тизими фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини ва молиялаштириш манбаларининг эркинлиги ва мустақиллиги каби принципларини белгилаб бериш;

  • радиочастоталарни олиш учун ўтказиладиган танловларнинг демократик ва ошкоралигини таъминлаш;

  • тенг рақобат ва электрон медиа-бозор тармоқларининг монополлашувига йўл қўймаслик учун шароит яратиш ва бошқа бир қатор муаммоларни ечишни назарда тутади.

Учинчи. Оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва мустақиллигини янада мустаҳкамлаш муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари ва механизмларини кучайтириш, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий қилиш билан бевосита боғлиқ эканлиги учун “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилиш зарурати туғилди. Бу қонунлар:

  • ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини кучайтириш ва уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • қўшимча иқтисодий преференциялар яратиш;

  • миллий ахборот маконини изчил ривожлантиришни таъминлашга қаратилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

Тўртинчи. Оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш, ҳокимият ва жамоатчилик ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш борасидаги ролини кучайтиришга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш мақсадида мамлакат Президенти “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиди. Бу ўзгартиш ва қўшимчаларда:

  • давлат ва жамоат бирлашмалари ахборот хизматлари, медиа-тузилмалар ишини фаоллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни кўзда тутиш;

  • оммавий ахборот воситаларининг ахборот олиш юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;

  • ахборот олиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун юридик ва мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмлар ўз аксини топиши назарда тутилади.

Сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим аҳамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилиши тизимида кенг фойдаланиш лозим, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонун нормаларини янада такомиллаштириш; рақамли телерадиоэшиттириш тизимига ўтиш бўйича тадбирлар давлат дастурини ишлаб чиқиш; мазкур дастур рақамли телерадиоэшиттиришлар инфратузилмасини шакллантириш; бу борадаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган самарали тизимни яратиш зарур.



Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling