Milliy g‘oya va ma’naviyat asoslari kafedrasi intellektual va ma’naviy tarbiya asoslari fanining


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/145
Sana05.01.2022
Hajmi1.72 Mb.
#207321
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   145
Bog'liq
intellektual va manaviy tarbiya asoslari MAJMUA 2020

И.А.Каримов
 
Ахлоқ ва дин.

Дин ўзининг ижтимоий таъсири ва кучи жихатидан ҳар 
қандай мафкурадан устун туради. Динга эхтиёж маънавий 
камолотга бўлган эхтиёжнинг бир кўринишидир. Динсиз 
жамият маънавий жиҳатдан заиф ва қашшоқ бўлади.

Дин   сиёсат эмас, балки маънавият эканини унутмаслик 
лозим. Динни қурол қилиб, ўз сиёсий мақсадларига 
эришиш йўлида инсонларнинг ҳиссиётларидан 
фойдаланишга интилиш  нималарга олиб борганлигига 
ўзимиз гувоҳ бўлдик.

Дин инсонни ахлоқийлаштиришнинг воситаси тарзида иш 
кўради. Демак, диний тақво билан ахлоқий талабнинг 
илдизи бир. Ҳар икки ҳолатда ҳам виждон кўзга 
кўринмайдиган бошқарувчи муруват сифатида намоён 
бўлади. Бу - ботиний кўриниш; зоҳирий кўриниш эса 
шаръий ҳукмлар ва ҳуқуқий қонунларда ўз аксини топади.
 
Ахлоқ ва ҳуқуқ.

Маънавий камолот юксакликка, илғор ривожланишга 
интилишдир, жамият тараққиётига, тенглик, тенг 
ҳуқуқлилик, озодлик, адолат, инсон қадр – қиммати, 
ҳақ – ҳуқуқини ҳимоя қилишга интилишдир. 

Ҳуқуқий тарбия доирасига тортилган ҳар бир шахснинг 
умумий маданияти,  яъни унинг сиёсий, аҳлоқий, 
диний, илмий, фалсафий салохиятларини инобатга 
олинган ҳолда олиб борилганда, мазкур фаолият анча 
самарали бўлади. Ҳуқуқни билиш ва у ҳақда 
тасаввурлар, одатда кишига ҳуқуққа зид нарсани 
қонуний нарсадан фарқлашида қандайдир ходисани 
ҳуқуқий жиҳатдан тўғри баҳолашида ва унинг эҳтимол 
бўлган ҳуқуқий оқибатларини тасаввур этишида ёрдам 
бериб, биргаликда фаолият кўрсатади. 

Ҳуқуқий тарбия маънавий тарбия жараёнида сингдириб 
борилади. Маънавиятнинг асосини аҳлоқ ташкил қилар 
экан, аҳлоқий қарашлар сингдирилаётган жараёнда 
инсон ихтиёрий равишда риоя этади. Табиийки, 
ҳуқуқий тарбия ҳам аҳлоқ мезонлари билан 
ҳамоҳангликда олиб борилса, ўйланган мақсадга 
етишиш мумкин. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling