Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja
Download 0.59 Mb.
|
геология мустакил иш2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Минералларнинг р анги.
Минералларнинг шаффофлиги. Шаффофлик - бу минералларнинг ёруғлик нурини синдирмасдан туриб ўзидан ўтказиш хусусиятидир. Шаффофлик минералнинг кристалл структураси, рангининг ёрқинлиги, майда дисперс қаттиқ ва газ-суюқ қўшимчаларнинг мавжудлиги, уларнинг тузилиши, таркиби ва ҳосил бўлиш шароитлари хусусиятлари билан боғлиқ. Минераллар шаффофлик даражаси бўйича шаффоф, яримшаффоф, четлари оқарувчи, ношаффоф турларга бўлинади.
Шаффоф – бутун ҳажми бўйича ёруғлик ўтказади. Бундай минераллар орқали дераза ойнасидек кўриш мумкин. Яримшаффоф – улар орқали фақат жисмларнинг тимсолини кўриш мумкин. Ёруғлик минерал орқали хира ойнадан ўтгандагидек ўтади. Ёритилувчи – юпқа четларида ёки юпқа пластинкаларида ёруғлик ўтказади. Ношаффоф – ҳатто юпқа пластинкалари ҳам ёруғлик ўтказмайди. Барча тенг шароитларда минералларнинг майдароқ донали агрегатлари хирароқдек кўринади. Агар майда агрегатли тузилишга эга бўлган минерал сезиларли даражада нурни ютмаса, унда бу минерал учун сутсимон оқ ранг характерли бўлади. Минералларнинг ранги. Минералларнинг ранги энг авваламбор беихтиёр инсон диққатини ўзига жалб қилади ва шунинг учун ҳам энг муҳим белгиларидан бири саналади. Ҳар доим бир хил тўқ рангга эга бўлган минералларнинг ранги арзигулик ва қулай фарқловчи белги ҳисобланади. Бу асосан металсимон ялтироқликка эга бўлган пирит, галенит, аурипигмент, халькопирит ҳамда нометалл ялтироқликка эга баъзи минераллар - олтингугурт, малахит, азурит ва б. учун хос. Кўпчилик минералларнинг номи рангидан келиб чиққан. Масалан: лазурит, азурит («азур» французча - лазур), хлорит («хлорос» юнонча - яшил), родонит («родон» юнонча - пушти), рубин («рубер» лотинча - қизил), аурипигмент («аурум» лотинча -олтин), хризолит, хризоберилл («хризос» юнонча - олтин), гематит («гематикос» юнонча - қонли), альбит («альбус» лотинча - оқ), борнит («борс» юнонча - қора) ва ҳ.к. Бир қатор минераллар ранги доимийдир: Бинафша – аметист Кўк – азурит Яшил – малахит Сариқ – аурипигмент Пушти – крокоит Қизил - киновар (кукунда) Қўнғир - лимонитнинг ғовак тури Сариқ-қўнғир - лимонитнинг охрали тури Қалайсимон-оқ - арсенопирит Қўрғошинсимон-кулранг – молибденит Темирсимон-қора – магнетит Тўқ кўк – ковеллин Миссимон-қизғиш - соф мис Латунсимон-сариқ – халькопирит Металсимон-олтинранг - Олтин Ёруғликнинг бутун кўринувчи спектри бир текис ютилганда вужудга келувчи ахроматик рангларга мисол қилиб рангсиз тоғ хрустали, сутсимон-оқ кварц, кулранг ош тузи ва қора пиролюзитни кўрсатса бўлади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling