Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja


Download 0.59 Mb.
bet8/10
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1787860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
геология мустакил иш2

Минералларнинг синиши. Синиш – минералнинг парчаланишида ҳосил бўладиган юзалар кўринишидир. У айниқса номукаммал ва ўта номукаммал уланишга эга бўлган минералларни ўрганишда жуда муҳим. Минералларнинг синиш юзаси кўриниши ҳам муҳим диагностик белгилар қаторига киради.
Чиғаноқсимон синиши. У баъзи минералларнинг синишида чиғаноқни эслатувчи характерли қавариқ ёки ботиқ концентрик-томонли юза вужудга келиши мумкин. Чиғаноқсимон синишнинг энг мураккаб тури чўнтак соатлари қопқоғи юзасидаги гравировкани эслатувчи характерли қийшиқ-тўрли кўринишни вужудга келтирувчи икки хил чиғаноқсимон синишнинг комбинацияси ҳисобланади. Бундай синиш баъзан кварцда учрайди.
Нотекис синиш. Кўп минераллар ҳеч бир характерли хусусиятларга эга бўлмаган нетекис юзалар бўйлаб синади. Нотекис синишли кўпчилик минераллар уланишга эга бўлмайди. Соф металлар, мис, темир ва бошқа минералларда илгаксимон синиши кузатилади; соф кумуш эса қирқилган синишга эга.
Текис синиш. 1 - 2 йўналишларда мукаммал уланишга эга бўлган минераллар текис синишга эга; агар мукаммал уланиши йўналишлар сони 2, 3 ва ундан кўп бўлса, синиш поғонасимон бўлиши мумкин.
Зирапчасимон синиши. Ингичка-устунсимон ёки толали агрегатлардан таркиб топган минераллар ингичка-чўзинчоқ шаклда парчаланади. Бундай синиши пайрахасимон ёки игнасимон синиш деб ҳам аталади. Бундай минераллар бир йўналишда мўлжалланган зирапчалар билан қопланган характерли юзага эга бўлади.
Тупроқсимон синиши. Жуда майда донали, масалан, каолинит ёки лимонитлардан таркиб топган минерал агрегатлар тупроқсимон синишга эга бўлиши мумкин. Улар хира, ғадир-будур юзага эга. Йирик донали агрегатлар учун донали синиш одатий ҳисобланади.
Минералланинг синиши уларнинг уланиши каби характерли хусусияти ҳисобланади ва муайян минерал индивидида аниқланади. Агар минералнинг ўлчами кичик бўлса, унинг синиши хусусияти тўғрисида хулоса чиқариш жуда қийин бўлади. Бундай ҳолларда бутун намунани ташкил этувчи минерал агрегатнинг синиш юзаси таърифланади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling