Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja
Download 0.59 Mb.
|
геология мустакил иш2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Минералларнинг ялтироқлиги.
- Минералларнинг механик хоссалари
Чизиғининг ранги. Минерал чизиғининг ранги - бу унинг кукун ҳолидаги рангидир. Бунда минерал мумкин қадар майда талқон қилиниши лозим.
Номаъдан минераллар чизиғининг рангини аниқлашда оқ нотекис (ғадир-будур) чинни пластинкадан (глазурланмаган оқ безак плитаси, ҳованча тубининг остки қисми, оқ чинни идишнинг синиқ парчалари ва ҳ.к.) фойдаланилган маъқул. Маъданли минерал чизиғининг рангини аниқлашда қора рангли пластинкадан, масалан, лидитдан (кварцитнинг қора хили) фойдаланиш мумкин. Минерал қаттиқ бўлганда пластинкада чизиғининг рангини билиб бўлмайди. Бунда минерал болға ёрдамида майдаланиб, ҳованчада кукунга айлантирилади. Кукунининг ранги оқ фонда аниқланади. Кукун пластинкада шу минерал учун характерли бўлган у ёки- бу рангга эга бўлади. Бу белги минералларнинг рангига нисбатан доимий саналади ва, шу туфайли, у ишончли диагностик белгидир. Минерал ранги билан кукунининг ранги баъзи ҳолларда бир-бирига мос келади. Масалан, киноварнинг ва кукунининг ранги қизил, магнетитда - қора, лазуритда – кўк ва ҳоказа. Бошқа минералларнинг ранги ва чизиғининг ранги орасида кескин фарқ кузатилади: гематит (минералнинг ранги пўлатсимон-кулранг ёки қора, чизиғининг ранги қизил), пирит (минералнинг ранги латунсимон-сариқ, чизиғининг ранги эса қора) ва ҳоказа. Минералларнинг ялтироқлиги. Ялтироқлик икки омил таъсирида: кристалли муҳитдан ўтаётганда ёруғлик нурининг синиш кўрсаткичи ва ушбу муҳит томонидан нурни ютиш коэффициенти орқали вужудга келади. Шаффоф минералларда энг юқори синдириш кўрсаткичида кучли олмоссимон (нометалли) ялтироқлик кузатилади. Синдириш кўрсаткичи паст бўлган моддалар (масалан, олтингугуртли минераллар) одатда шаффофмас ва металсимон ялтироқликка эга бўлади. Синдириш кўрсаткичининг юқорилиги ва нур қайтариш юзасининг характерига боғлиқ ҳолда минераллар шишасимон, садафсимон, ёғсимон, шойисимон, хира ва ялтироқликнинг бошқа турларига эга бўлади. Табиатда ўртача синдириш кўрсаткичи 1,3.- 1,9 бўлган шишасимон ялтироқ минераллар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этади. Минералга тушаётган ёруғлик нури тебраниши ўзгармасдан қайтади. Бу қайтган нур минерал ятироқлигини вужудга келтиради. Ялтироқликнинг интенсивлиги, яъни қайтган нурнинг миқдори нурнинг кристалл муҳитга ўтгандаги тезликлари орасидаги фарқ қанча катта бўлса, шунча юқоридир, яъни минералнинг синдириш кўрсаткичи шунча катта бўлади. Ялтироқлик минералларнинг рангига деярли боғлиқ эмас. Металсимон – кучли ялтироқлик соф металлар ва кўпчилик маъданли минералларга хос бўлади. Баъзан металларнинг хиралашган юзасини эслатувчи яримметалли ёки металсимон ялтироқлик ажратилади. Нометалл - ялтироқлик ўзининг интенсивлиги ва хусусиятлари бўйича бир қанча турларга бўлинади. Олмоссимон - (энг ёрқин) олмосникига ўхшаш бўлиб, сфалерит ва олтингугуртнинг баъзи хиллари учун характерли. Интенсивлиги бўйича кейингиси шишасимон ялтироқлик саналади. У анча кенг тарқалган ва шиша ялтироқлигини эслатади. Ёғсимон - минерал юзаси ёғ билан қопланган ёки мойлангандек кўринувчи ялтироқлик. Агар минерал тўқ рангли ёки шаффофмас бўлса, бундай ялтироқлик баъзан мумсимон деб аталади. Ёғсимон ялтироқлик минерал синиш юзасининг ёки томонлари сиртининг нотекислиги ҳамда гигроскопиклик – юзада сув пардаси ҳосил бўлиш билан кечадиган сув ютилиши эвазига вужудга келади. Сақичсимон ялтироқлик умуман олганда ёғсимонга ўхшаш, фақат кучсизроқ, хира, мумли ёки парафинли шамни эслатувчи ялтироқликдир. У яширин кристалли минерал агрегатлар учун характерли. Садафсимон ялтироқлик камалаксимон дур ёки садафсимон чиғаноқ юзасини эслатади ва минерал агрегатларни ташкил этувчи пластиналардан ёки минерал индивидларнинг ички юзасидан қайтувчи ёруғлик нурларининг интерференцияси билан боғлиқ бўлади. Шойисимон ялтироқлик толасимон ёки игнасимон тузилишга эга бўлган агрегатларда кузатилади. У шойи газламасининг ялтироқлигини эслатади. Баъзан хира ялтироқлик ҳам ажратилади. Бундай ялтироқлик нотекис тупроқсимон юзага эга бўлган майда донали агрегатларга хос. Хира ялтироқлик амалда унинг йўқлигини билдиради. Минералларнинг механик хоссалари Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling