Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja
Download 0.59 Mb.
|
геология мустакил иш2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-расм. Эффузив жинсдаги бодомчалар.
1-расм. Кварц кристаллари друзаси.
К онкрециялар ёки уюшиқлар – радиал-нурли тузилишга эга бўлган шарсимон, яссиланган, нотўғри думалоқланган агрегатлардир. Конкрециялар ўртасида одатда тортилиш маркази бўлиб хизмат қилган дона мавжуд бўлади. Кристаллар ўсиб бориб шарсимон шаклга айланади (2-расм). Одатда конкрециялар бўшоқ жинсларда – қумларда ва гилларда ҳосил бўлади. Улар кальцит, пирит, марказит, кремен, фосфоритлар учун хосдир. Конкрецияларнинг ўлчами миллиметрлардан ўнлаб сантиметрларгача боради. Уюшиқлар ғуддасимон нотўғри шаклларга эга бўлади.
Бодомчалар ўлчами 10 мм гача бўлган, одатда бўшлиғи батомом тўлган секрециялардир. Денгиз шароитларида ҳосил бўлган эффузив ётқизиқларда кўп учрайди (3-расм).
Оолитлар ва пизолитлар ўзаро ўхшаш минерал цемент билан туташган минерал массалардир. Улар концентрик-пўстлоқсимон тузилишга эга. Оолитларнинг ўлчами – миллиметрлардан бир қанча сантиметрларгача боради. Пизолитлар ўлчами бўйича йирикроқ бўлиб, асосан овал шаклга эга (4-расм.). Оқма шакллар одатда тоғ жинслари бўшлиқларида коллоид эритмаларнинг буғланиши ҳисобига вужудга келади (кальцит). Аста-секин суви камайиб, бу эритмалар куюқлашиб боради ва оғирлик кучи таъсирида бўшлиқларнинг шифтида оқиб сталагмитлар, юлдузчасимон, ловиясимон ва бошқа шаклларда қотади. Бўшлиқларнинг пастки қисмида томаётган томчилар ҳисобига баландга қараб ўсиб борувчи конуссимон сталактитлар вужудга келади. Сталактитлар ва сталагмитлар ўзаро туташиб устунлар ҳосил қилиши мумкин. Бундан ташқари чўткалар, қобиқлар сингари тоғ жинслари, дарзликлар ва бўшлиқлар сиртини қопловчи минералнинг юпқа пардасини ташкил этади.
Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling