Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja


Минералларнинг бошқа хоссалари


Download 0.59 Mb.
bet10/10
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1787860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
геология мустакил иш2

Минералларнинг бошқа хоссалари. Баъзи минераллар ўзлари учун алоҳида, фақат уларгагина хос бўлган хоссаларга - магнитлиги, мазаси, ҳиди, радиоактивлиги, хлорид кислота билан реакцияга кириши ва бошқа белгиларга эга бўлади. Барча минераллар ҳам алоҳида хоссаларга эгамас, аммо уларнинг бўлиши диагностика вазифаларини ечишни осонлаштиради.
Минералларнинг магнитлиги. Магнитликни аниқлаш учун кучли, яхшиси магнитнинг тақасимон шакллари керак бўлади. Минералнинг магнитлиги унинг кукуни бўйича аниқланади. Бунда минералнинг бўлакларни болға ёрдамида кукун ҳолигача майдаланилади, кукун тоза қоғозга тўкилади, кейинчалик минерал заррачаларининг магнитга тортилиш-тортилмаслиги кузатилади. Кукун ҳар доим совуқ, магнит эси тоза бўлиши лозим.
Минералларнинг мазаси. Шўр маза галитга (ош тузи), аччиқ-шўр эса сильвинга хос. Бундан ташқари бу минераллар сувда осон эрийди ва гигроскопиклик - сув ютиш хусусиятига эга бўлади.
Минералларнинг ҳиди. Олтингугурт, айниқса агар унинг икки намунаси бир-бирига урилса ўзига хос ҳид чиқаради. Арсенопирит ажратмалари ишқаланганда саримсоқ пиёз ҳидини таратади.
Нурнинг иккиланиб синиши. Нурнинг иккиланиб синиши бу анизотроп кристаллар орқали нур ўтганда ёруғлик нурининг иккига ажралишидир. Бу хоссалар бир қатор минералларга хос, айниқса у исланд шпати деб номланувчи кальцитнинг шаффоф турида яққол ифодаланган.
Хлорид кислота билан реакция. Карбонатлар синфидаги баъзи минераллар хлорид кислота билан реакцияга киришиб, карбонат ангидрит газини ажратиб чиқаради. Кальцит учун бу реакция жуда фаол кечади. Бунда минерал «қайнайди» дейишади: CaC03+ 2HC1 = СаС12+ Н20 + С02.
Минералларнинг иризацияси. Баъзи минералларнинг, масалан, лабрадорнинг юзасида ёритиш шароитларига боғлиқ ҳолда турли камалак рангдаги бликлар ҳосил бўлиши мумкин
Минералларнинг бундай хоссалари иризация (юнонча iridos - камалак) номини олган. У параеллел мўлжалланган микроскопик пластинкалар ёки дарзликлар орқали ўтишда ёруғлик тўлқинларининг интерференцияси билан боғлиқ.
Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling