Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja


Download 0.59 Mb.
bet4/10
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1787860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
геология мустакил иш2

Кристалларнинг кўриниши. Фазодаги ҳар қандай тана уч ўлчамга эгалигидан келиб чиққан ҳолда турли кристалл ва кристалл доналар шакллари орасида биз биринчи навбатда уларнинг қуйидаги асосий туркумларини ажратишимиз лозим.
1. Изометрик шакллар, яъни турли йўналишларда бир хил ривожланган кристаллар. Бунга мисол тариқасида магнетит октаэдрини, пирит кубини ва б. кўрсатиш мумкин.
2. Бир йўналишда чўзилган шакллар, яъни призматик, устунсимон, қаламчали, игнасимон, толали ҳосилалар.
3. Икки йўналишда чўзилган шакллар. Учинчиси қисқа бўлганда. Бунга таблеткасимон, пластинкали, варақсимон ва тангачасимон кристалларни киритиш мумкин.
Кристалларнинг қўшалоқлари. Қўшалоқ деб бир минерал икки кристаллининг бирга ўсганлигига айтилади. Қўшалоқларнинг ҳосил бўлиши эритмада вужудга келган кристаллчаларнинг ўсиши вақтида бир-бирига туташиши ва механик таъсири ва кристалл моддаларнинг полиморф ўзгариши туфайли келиб чиқади.
Кристалл томонларининг скульптураси. Кристалларнинг томонлари идеал текислик эмас. Уларни қайтган нурда кузатганда деярли ҳар доим у - ёки бу дефектлар: юзасининг нотекислиги, чизиқчалар мавжудлиги, эриш излари ва бошқаларни кузатиш мумкин. Улар, эҳтимол, кристалларнинг нотекис ўсиш тезлиги ёки қолдиқ эритмада компонентлар концентрациясининг ўзгариши туфайли қисман эриши, ҳарорат ўзгариши, баъзан кристалларда механик бузилишлар ва б. орқали вужудга келиши мумкин.

6-расм. Пиритнинг кубик кристаллари томонларидаги чизиқлилик.
Ч изиқчалилик бир қатор минераллар учун кенг тарқалган хусусиятдир ва у муҳим диагностик белги бўлиб хизмат қилиши мумкин. Баъзи минералларда кристаллар узунлиги бўйлаб (масалан турмалинда, эпидотда), бошқаларида эса – кўндаланг (масалан, кварцнинг призматик томонларида) жойлашганлигини кузатиш мумкин. Пиритнинг кубик кристаллари учун унинг бир томонидаги чизиқчалар бошқа ҳар бир томонлариникига перпендикуляр жойлашганлиги жуда характерли (6-расм).
Эриш излари кристалларнинг томонларида кузатилади ва дастлабки эриш жараёнлари натижаси ҳисобланади. Экспериментал тадқиқотлар кўрсатишича кристалларнинг учлари ва қирралари томонларига нисбатан тез эрийди.
Турли минералларнинг силлиқ томонларидаги эриш излари турлича симметрияга эга бўлиб, бу уларнинг кристалл структурасига боғлиқ ҳисобланади.
Минералларнинг оптик хоссалари

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling