Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja


Download 0.59 Mb.
bet7/10
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1787860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
геология мустакил иш2

Минералларнинг уланиши. Уланиш деганда минералларнинг муайян йўналишларда силлиқ юзалар - уланиш текисликлари бўйлаб парчаланиши тушунилади. Минераллар турли уланишга эга: баъзилари бир неча йўналишларда жуда осон ажралиб кетади, бошқаларида эса яхши кузатилмайди ёки умуман йўқ. Уланиш минералларнинг муҳим диагностик белгиси бўлиб хизмат қилади ва қаттиқлик кўрсаткичи билан биргаликда табиий материалларнинг механик хоссаларини баҳолашда ёрдам беради.
Парчаланишининг осонлиги ва унда ҳосил бўладиган юзалар характери бўйича уланишнинг бир қанча турлари ажратилади.
Жуда мукаммал - минерал қўлда юпқа пластиналарга осон ажралади. Уланиш юзаси силлиқ, текис. Жуда мукаммал уланиш одатда фақат бир йўналишда кузатилади.
Мукаммал - минерал кучсиз болға зарбасидан текис ялтироқ юзалар ҳосил қилиб, осон парчаланади. Одатда улар кўптомонли шаклларни - кублар, ромбоэдрлар, октаэдрлар ва ҳ.к. ҳосил қилади. Уланиш йўналишларининг сони минералларда бир хил эмас.
Ўртача - минерал зарба таъсирида ҳам нисбатан текис уланиш юзалари, ҳам нотўғри синиш юзалари бўйлаб тахминан бир хил ўлчамдаги бўлакларга бўлиниб кетади.
Мукаммал эмас - минералнинг бурдаланиши кўпчилик қисми нотекис синиш юзалари бўйлаб чегараланган бўлакларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. Бундай уланишни пайқаш қийин бўлади.
Жуда мукаммал эмас ёки уланиш мавжуд эмас - минерал тасодифий йўналишлар бўйлаб парчаланади ва ҳар доим нотекис синиш юзасига эга бўлади.
Кейинги икки уланиш турида минералларни макроскопик аниқлаш анча қийин, шунинг учун ҳам улардан амалда фойдаланилмайди.
Юқорида айтиб ўтилгандек, минераллар бир неча уланиш йўналишларига эга бўлади. Турли йўналишлар бўйича уланишнинг мукаммаллик даражаси тулича бўлиши мумкин. Масалан, дала шпатлари бир йўналишда мукаммал, бошқа йўналишда эса ўртача уланишга эга бўлади. Уланиш йўналишлари орасидаги бурчак турли минералларда бир-биридан фарқ қилади.
Уланиш йўналишларининг сони, улар орасидаги бурчак, уланишнинг мукаммаллик даражаси минералларни аниқлашда бош диагностик белгилардан бири ҳисобланади. Бу белгилардан унумли фойдаланиш учун кристалларнинг уланиш юзасини уларнинг томонларидан фарқлай олиш керак бўлади. Уланиш юзаси кристалларнинг томонлари ва бошқа синиш юзаларига кўра кучлироқ ялтироқликка эга бўлади. Бундан ташқари кристалларнинг парчаланишида уланиш текисликлари, уларнинг томонларидан фарқли ўлароқ, бир-бирига параллел бўлган юзалар серияси шаклида кузатилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling