Минераллар хақида тушунча ва уларнинг таснифи. Reja


Download 0.59 Mb.
bet1/10
Sana20.11.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1787860
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
геология мустакил иш2


МИНЕРАЛЛАР ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УЛАРНИНГ ТАСНИФИ.
Reja:

  1. Минерал.

  2. Минералларнинг морфологик хусусиятлари

  3. Минералларнинг оптик хоссалари.

  4. Минералларнинг механик хоссалари

  5. Минералларнинг бошқа хоссалари.


Минерал (лотинчадан minera - маъдан) – Ер қаърида ва юзасида табиий жараёнлар туфайли
кимёвий элементларнинг бирикишидан вужудга келувчи, кимёвий таркиби, тузилиши ва хоссалари бўйича ўзига хос бўлган табиий жисмдир. Минераллар аксарият ҳолларда кристалли ва аморфли қаттиқ жисмлар ҳисобланади.
Табиатда 3 мингдан ортиқ минераллар топилган, аммо уларнинг оз қисмигина йирик тўпламлар ҳосил қилади; бундай минераллар жинс ҳосил қилувчи дейилади.
Жинс ҳосил қилувчи минераллар ер пўстида энг кенг тарқалган, тоғ жинсларининг доимий асосий таркибий қисмлари ҳисобланувчи табиий бирикмалардир. Тоғ жинсларининг ҳар бир генетик гуруҳига ўзининг жинс ҳосил қилувчи минераллари хос бўлади.
Минералларнинг замонавий таснифи асосига кимёвий таркиби ва кристалл структурасини кўзда тутувчи кристаллокимёвий тамойил олинган. Таснифнинг бундай бирлиги бўлиб минерал тури саналади. Таркиби ва структураси бўйича ўхшаш минерал турлар гуруҳларга, кичик синфларга ва синфларга бирлашади. Энг йирик систематик табақа бўлиб туркум саналади.
Саккиз синф вакилларидан асосийларини кўриб чиқамиз. Булар – силикатлар ва алюмосиликатлар, оксидлар ва гидроксидлар, сульфидлар, сульфатлар, карбонатлар, галогенидлар, фосфатлар ва соф элементлардир. Одатда улардан энг кўп учрайдиганлари жинс ҳосил қилувчи минераллар ҳисобланади. Ер пўсти оғирлигининг 70 фойизидан ортиғини икки элемент – кислород ва кремний ташкил этади.
Табиатда минераллар кристалл ёки аморф масса шаклларида учрайди. Кристаллар якка ёки уларнинг қўшалоқлари ҳолида ҳам, минерал агрегатлар деб аталувчи тўпламлар ҳолида ҳам учраши мумкин.
Улар дендритлар, друзалар, конкрециялар ва уюшиқлар, секрециялар, жеодалар, бодомчалар, оолитлар ҳосил қилади ҳамда оқмалар ҳолида учраши мумкин.
Дендритлар дарахтларнинг шохлари ва баргларини эслатувчи ғаройиб шакллардан иборат. Улар майда дарзликлар деворида моддаларнинг тез кристалланиши туфайли алоҳида кристалларнинг бир-бирга нибатан устама ўсиши орқали вужудга келади (соф мис, кумуш, марганец).
Друзалар - бу дарзликлар, томирлар ёки тоғ жинсларидаги бўшлиқлар деворига тик ёки деярли тик ўсган кристаллар гуруҳидир. Друзалар ҳосил бўлишидаги муҳим ҳодиса – бу геометрик танланиш деб аталувчи ўсишдир. Дастлаб дарзлик деворларида турлича йўналган кристаллар ҳосил бўлабошлайди. Бу жараёнда улар бир-бирига туташиб, ўсишига ҳалақит беради. Бунда фақат ўсиш вектори бўшлиққа қараган кристалларгина ўсишни давом эттиради (1-расм). Улар чўзилиб бориб аста-секин друзаларни шакллантиради.


Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling