565. С: Волейболчининг кийими қандай бўлади?
Ж: Волейболчининг кийими калта трусик калта футболка, спортчи туфли (бутсидан бошқасига каблуги йўқ оёқ кийимига рухсат берилади). Волейболчининг кийимлари бир-хил бўлади.
566. С: Ҳалқаро муз устида “Фигурали учиш” федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: халқаро “Фигурали учиш” федерацияси 1892 йили ташкил топган.
567. С: Халқаро қоидаларга асосан муз-устида ўтказиладиган “Фигурали учиш” майдонининг ўлчами қанча?
Ж: 30х60 м мусобақалар усти ёпиқ катокларда ўтказилишига рухсат берилади.
568. С: Ҳалқаро қоидаларга асосан “узунликка сакраш” чуқурчасининг ўлчами қанча?
Ж: Эни 2 м, 75 см узунлиги 10 м, брусок эни 20 см. Брусок сакраш чуқурчасидан энг ками 1 м узунликка ўрнатилади.
569. С: “Сузиш” спорт тури қачондан бошлаб олимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
Ж: Афина 1896 йилдан бери.
570. С: “Халқаро сузиш” федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: 1912 йили
571. С: “Сузиш”нинг қайси турларидан мусобақалар ўтказиладим?
Ж: Эркин усулда сузиш, чалқанча ётган холда сузиш, брасс, батерфлай, харбийлаштирилган сузиш турларидан мусобақалар ўтказилади.
572. С: Сузиш спорт туридан қайси масофаларга мусобақалар ўтказилади.
Ж: (26 хил масофа) эркин усулда 100,200,300,400,800 м эркак ва аёл 1500 м фақат эркаклар 4х100 эркак ва аёллар 4х200 фақат эркаклар. чалқана ётган холда сузиш 100,200, эркак ва аёллар. брасс 100 м, 200 м эркак ва аёллар эстафетали сузиш 100 м эркак ва аёллар. эстафетали сузиш сузиш 400 м эркаклар ва 200 м аёллар.
573. С: Сузиш хавзасининг “Сув даражаси” қанча бўлиши лозим!
Ж: 26-28 даража
574. С: “Сув ости” спорти федерацияси қачон ва қерда ташкил топган?
Ж: 1959 йили сув ости спорти “Моноко”да ташкил топган.
575. С: “Сув ости” спорти бўйича қайси турлардан мусобақалар ўтказилади.
Ж: Сув остида сузиш, белгиланган жойни сув остидан топа олиш, харбийлаштирилган сув остида сузиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |