Минг бир саволга минг бир жавоб


С: Дарсларнинг ноанъавий турлари


Download 398 Kb.
bet50/58
Sana19.09.2023
Hajmi398 Kb.
#1681665
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58
Bog'liq
1-2 chi,toifaga jismoniy tarbiya savollari

591. С: Дарсларнинг ноанъавий турлари
Ж: Педагогик адабиётларни таҳлил қилиш натижасида дарсларнинг ноанъанавий турлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Банд этиш дарслари

  2. Синов дарслари

  3. Танлов дарслари

  4. Ўйин дарслари

  5. Концерт дарслари

  6. Семинар дарслари

  7. Предметлараро дарслари

  8. Экскурсия дарслари

  9. Ролли ўйин дарслари ва ҳоказо

  10. Ишчанлик ўйинлари дарслари

  11. Конференция дарслари

  12. Мусобақа дарслари

  13. КВН дарслари

  14. Театрлаштирилган дарслари

  15. Маслаҳат дарслари

  16. Компьютер дарслари

  17. Гуруҳларда ишлаш дарслари

  18. Ўзаро ўрганиш дарслари

  19. Ижод дарслари

  20. Ўқувчилар олиб борадиган дарслар

592. С: Динлараро бағрикенглик тарбияси
Ж: Мамлакатимизда қадимдан хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиш, билим олиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, бошқа қонунларда кафолатланган.
Ўқувчиларни динлараро бағрикенглик руҳида руҳида тарбиялашда:

  • Барча динларда миллий ва умумбашарий қадриятлар мужассамлашган;

  • Бугунги кунда ҳалоллик, поклик, меҳр-шафқат, бағрикенглик нафақат диндорлар, балки барча кишиларнинг ҳамкорлигини тинчлик ва барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда;

  • Мамлакатимизда мусулмонлар, насронийлар, индуслар ёнма- ён, дўстона яшаб келмоқда, меҳнат қилмоқдалар;

  • Ҳозирги кунда ватанимизда ўндан зиёд конфессияга мансуб динний ташкилотлар фаолит кўрсатмоқда. Диндорлар ўз масжиди, черкови ва синагогларига эга.

  • Ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги қонунлар билан кафолатланган, шароит яратилган.

  • барча дин вакиллларининг ҳамкор –ҳамжиҳат бўлиб, улуғ ва муштарак ғоялар йўлида мамлакатимиз салоҳиятини дунёга танитиш учун ҳаракат қилаётганларини ҳисобга олиш зарур.

Динлараро бағрикенглик ғоясини дарсларда, синфдан ташқари тадбирларда, ота-оналар билан ишлашда кенг тарғиб этилади.
593. С: Жамоа
Ж: Жамоа сўзи педагогикада қуйидаги маъноларни англатади:
Ўқув –тарбия ишларини йўлга қўйиш шакли; муайян фаолият мақсадига, бирлигига ҳамда ўз-ўзини бошқариш ваколатига эга бўлган ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг доимий гуруҳи; таълим-тарбия натижасида шакилланадиган ва жипслашадиган махсус гуруҳ; шахсга тарбиявий таъсир кўрсатишнинг самарали омили
594. С: Жасорат
Ж: Ўқувчининг дадиллик, матонатлик, қатъийлик каби сифатларини ўзига хос равишда бирикувидан ташкил топган мураккаб иродавий ҳамда характер хислати.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling