Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН ОЛТИНЧИ БОБ
Совуқ апрел тонгларидан бирида Азиза қоғоз пакетга гулдор камзулчаси, бисотидаги бир жуфт пайпоғи, пойма-пой жун қўлқопчаси, жигарранг адёл ва ёрилган елим пиёласини, банан ва су- як-ошиқларни жойлади. Лайло 2001 илнинг баҳорида 23 га тўлди. Бир неча кун аввал Аҳмадшоҳ Масъуд Францияга бо- риб, Европа парламенти ҳузурида чиқиш қилга- нини эшитганди. Масъуд энди толибларга бўй- сунмаган ягона куч – шимолий алянсга бошчи- лик қиларди. Лайлога етиб келган гап-сўзларга қараган- да, бир ой илгари Бомиёндаги баҳайбат Будда ҳайкалларини даҳрийлик тимсоллари сифа тида портлатиб юборишибди. Дунёнинг ҳар ёғидан, давлат раҳбарларидан, тарихчи олим лардан, халқаро ташкилотлардан бу тарихий ёдгорликни 209 Минг куёш шуъласи , асраб қолишни сўраб, толибларга илтимоснома- лар жўнатилди. Аммо, толиблар бу илтимосларга қулоқ ҳам солишмади. Аввалига икки минг ёшли бу ҳайкалларнинг турли қисмларини миналашти- риб чиқишди. Кейин кучли портлаш садолари «Аллоҳу акбар» хитоблари билан қоришиб кетди ва кўҳна обидалар чанг зарраларига айланди. Бундан бир неча йил муқаддам – 1987 йилда Лайло отаси ва Тариқ билан бирга Бомиёнга, ана шу муҳташам обидаларни томоша қилишга бо- ришганди. Аммо ҳозир Лайло бу обидаларнинг ҳалокатидан афсус чекадиган ҳолатда эмас. Ахир унинг бутун ҳаёти барбод бўлди-ку, бунинг олдида иккита ўлик маъбуд нима бўпти? Рашид «кетдик» деб қистамаганида, Лайло уй- нинг бир бурчагида тошдек қотиб ўтира вермаган бўларди. Гарчи у кўксини тўлдириб нафас олишга интилса-да, бари бир ҳаво етмайдигандек туюлди. Улар Карте Се тарафга йўл олишди: Рашид Зал- майни кўтариб олган, Лайло Азизани етаклаб бо- рарди. Кучли шамол эсарди. Азизанинг юзчалари қадам-бақадам тундлашиб борар, чамаси, у ал- данганини сезиб турарди. Бор ҳақиқатни айтиш- га Лайлонинг кучи етмасди. Азизага, уни болалар ётиб ўқийдиган мактабга беришлари, у ерда еди- риб-ичиришлари, ки йим-бош билан таъминлашла- ри айтилган эди. Икки кундан бери Азиза Мар ямга фақат бир хил саволларни беради: ўқувчилар бош- қа-бошқа хоналарда ётишадими ёки биргами? У ерда болалар билан дўстлашса бўладими? Ўқитув- чилар қаттиққўл, уришқоқ эмасми? Лекин битта саволни у ҳаммасидан кўпроқ бе- рарди: мен у ерда қачонгача бўламан? Улар казармага ўхшаб кетадиган бир қаватли бинодан анча берида тўхташди. 210 Холид Хусайний , – Биз сизларни шу ерда Залмай билан кутиб ўтирамиз, – деди Рашид. – Айтганча, бир нарса эсимдан чиқай дебди. У чўнтагидан бир дона сақич чиқариб, қизи билан ажрашишни истамаётган отанинг куюн- чаклиги ва ҳотамтойлиги билан қизчага узатди. – Катта раҳмат, – деди Азиза мулойимлик билан. Лайлонинг юраги эзилди, кўзларида ёш ҳалқалан- ди. Бу митти вужуд бунча самимият, бунча нафо- сатни қаердан оларкин? Оҳ, бугун кечқурун у ойи- сининг елкасига бош қўйиб ухламайди, унинг илиқ нафаси бу оқшом Лайлонинг бағрини иситмайди. Ахир бунга чидаш мумкинми? Залмай отасининг қўлидан юлқиниб, «Зиза, Зиза!» деганча бақириб қолди. Яхшиям кўчанинг нариги тарафидан елкасида маймуни билан бир масхарабоз ўтиб қолдию, боланинг хаёли бўлинди. Лайло, Мар ям ва Азиза учовлон олдинга қараб кетишди. Етимлар уйининг деворлари ўқдан ил- ма-тешик бўлиб кетган, том ўтириб қолган, ай- рим дераза ойналари ўрнига ёғоч қоқилган, дар- ча ортидан арғимчоқларнинг ғичирлаши эшити- ларди. Дарча олдида Лайло қизини яна бир кар- ра имтиҳон қилиб кўрди. – Агар отанг қаерда деб сўрашса, нима дейсан? – Мужоҳидлар ўлдириб кетишган, дейман, – деди қизча доналаб. – Тўғри, демак, ҳаммасини эслаб қолгансан? – Ҳа, бу ер махсус мактаб-ку, – деди Азиза дарчадан ичкарига киришгач. Азизанинг лабла- ри йиғи олдидан буришиб турса-да, ўзини қўлга олди. – Агар ростини айтсам, мени бу ерга қабул қилишмайди-да! – Мен сендан тез-тез хабар олиб тураман, – деди Лайло зўриқиб. – Ваъда бераман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling