Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
205
Минг куёш шуъласи , тайёрловчи лагерлар очишга ҳамма шароитлар- ни яратиб беришган экан. – Намунча қоп кетди? – бетоқатланди Мар ям. Рашид ерга тупуриб, оёғининг учи билан тупу- гини эзғилади. Бир соатлар ўтиб эшик оғаси уларни чақирди. Меҳмонхона вестибюлида аллақандай салқин ва ёқимли ҳаво уфурарди. Холлнинг ўртасида ик кита жангари автоматларини четга қўйганча, чақчақла- шишар, журнал столи устидаги тақ сим чадан уч қанд упасига ботирилган пирожний турар, икки финжон қаҳвадан енгилгина буғ кў тариларди. «Азиза пирож- нийни жуда ёқтирарди», хаёлидан кечирди Мар ям. Эшик оғаси ортидан Мар ям билан Рашид балконга кўтарилишди. Рашиднинг таниши киссасидан кич- кина қўл телефони ва қандайдир рақамлар битилган бир парча қоғозни олди. – Бу бошлиғимизнинг қўл телефони. Фақат беш дақиқага сўраб олдим. Тушунарлими? – Ташаккур, – қуллуқ қилди Рашид. – Олдингда қарздорман. Эшик оғаси бош ирғаб, чиқиб кетди. Рашид рақамни териб, телефонни Мар ямга тутқазди. Узун гудоклар эшитиларкан, Мар ямнинг ёди- га 1987 йилнинг баҳори, отаси билан кўришган охирги лаҳзалар тушди. Мана, Жалил, мовийранг «Мерс» машинасига суянганча қизининг дераза- сидан кўз узмай ўтирибди. Бир пайтлар Мар ям унинг Ҳиротдаги ҳовлиси олдидан туриб, отаси- ни қандай чақирган бўлса, у ҳам қизини шу тах- лит бир неча маротаба чақирди. Мар ям парда- нинг бир четини тортиб, пастга бирровгина кўз ташлади. Жалилнинг сочлари оқариб, қадди бук- чайиб қолибди, кўзига кўзойнак тақибди. Фақат жигарранг костюмию унинг кўкрак чўнтаги- дан учи чиқиб турадиган рўмолчаси ўзгармаб- 206 Холид Хусайний , ди. Кийимлари ҳам худди ёғоч қўриқчиникидек шалвираб турибди. Уларнинг нигоҳлари аввал ҳам бўлгани каби, бир онгина тўқнашди. Кейин Мар ям ўзини пар- да ортига яширди. У ўзини каравотга ташлаган- ча, отасининг кетишини кута бошлади. Мана, отаси кетди. Фақат кетиш олдидан эшикка битта конверт қистириб қўйди. Мар ям анча пайт кон- вертни очмасдан ёстиғи тагида беркитиб юрди. Кейин эса, йиртиб ўчоққа отди. Мана, орадан йиллар ўтиб, яна отасига телефон қилаётир. Мар ям айни дамда ўзини ҳаддан ортиқ такаб- бурлиги ва қизлик ғурури учун койишга тушди. Ўшанда отасини уйга киритмай чакки қилди. Ахир шўрлик озмунча йўл босиб келганмиди? Минг қилса ҳам, у отаси эди-ку! Унинг гуноҳи шу қадар оғирмиди? Рашидга таққослаганда, Жа- лилни фаришта деса бўларди. Мар ям хатни йўқотиб юборгани учун қаттиқ афсусда эди. – Сиз Ҳирот шаҳар ҳокимлигига тушдингиз, – телефондан эркак кишининг йўғон, дағал тову- ши жаранглаб чиқди. Мар ям йўталиб олди. – Ассалому алайкум! Ака, мен ҳиротлик бир ки- шини қидираётган эдим. У киши ҳозир ҳам бор- микин? Исми Жалилхон, Шаҳринавда турарди. Унинг кинотеатри ҳам бор. Уни қандай топсам бўларкин-а? Ҳокимлик вакилининг овози қаҳрли тус олди: – Шуни билиш учун ҳокимликка телефон қил- япсизми? – Бошқа кимдан сўрайман? Илтимос, акажон! Тушунаман, ишингиз кўп, лекин гап ҳаёт-мамот устида кетяпти. – Мен бунақа одамни танимайман. Бу замонда кинотеатр қоптими? 207 Минг куёш шуъласи , – Балки уни танийдиган бирорта одам бор- дир? Ким бўлсаям... – Қаердан топай унақа одамни? – Барака топинг, ака, ёш болаларимга раҳмин- гиз келсин. Гўшакдан оғир хўрсиниқ эшитилди. – Ёнингизда ҳеч ким йўқми бошқа? – Қоровул бор пастда. Унинг бутун умри Ҳи- ротда ўтган. Балки у танир? – Ўшандан сўраб беринг, Худо хайрингизни берсин. – Эртага қўнғироқ қилинг, билиб бераман. – Ҳеч иложим йўқ, телефонни беш дақи қага сўраб олдик. Гўшакнинг стол устига қўйилгани, қадам то- вуш ларининг узоқлашаётгани эшитилди. Мар ям телефонни бошқа қўлига олиб, кўзларини юмди. Яна отасини кўрди. У жилмайганча чўнтагини ковлаштиришга тушди. Кейин учига ой ва юлдуз шакли солинган тангаси бор занжирчани олиб, қизининг бўйнига илди. – Қани, Мар ямжо? Худди маликанинг ўзи бўл- динг! Орадан бир неча дақиқа ўтди. Яна қадам то- вушлари эшитилди. – Қоровул таниркан. – Йўғ-е, ростданми? – Ўзи шунақа деди. – Қаерда экан? – нафаси тиқилди Мар ямнинг. – У Жалилхоннинг қаердалигини ҳам айтдими? Бир оз жимлик чўкди. – Сиз сўраган одам анча йил аввал, 1987 йил- да қазо қилган экан. Мар ям ҳолсизланиб балкон панжарасига су- яниб қолди. Атрофдаги файзсиз манзараларга маъносиз термилди. 208 Холид Хусайний , – Узр, синглим, менга рухсат, – деди теле- фондаги одам ва алоқа узилди. ...Жалил анҳордан почасини кўтариб ўтиб ол- гач, ортига бурилиб, қизига қўл силкиди. У ҳар гал ана шу дамларда «Э Худо, отам билан мени яна тез фурсатда учраштир», дея дуо қиларди. Эри унга еб қўйгудек термилиб турарди. Мар- ям бош чайқади. – Ўзи билувдим, – тўнғиллади у телефонни юлқиб оларкан. – Қизидан нима ёруғлик чиқув- дики, отасидан чиқса... Вестибюлдаги креслолар бўшаб қолган, тақсим- ча устида пирожнийларнинг биттаси турарди. Ра- шид тезлик билан пирожнийни чўн тагига урди. Кечки пайт пирожнийни Залмай паққос ту- ширди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling