Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

211
Минг куёш шуъласи
,
– Мен ҳам, – деди Мар ям. – Биз сенинг олдинг-
га ҳар-ҳар замонда келиб турамиз. Азизажо, ҳар 
доимгидек сен билан ўйнаймиз. Отанг иш топи-
ши билан сени бу ердан олиб кетамиз. 
– Бу ерда қорнинг тўқ бўлади, – деди Лайло 
йиғламоқдан бери бўлиб. – Бу ерда оч қолмайсан. 
Уларда гуруч ҳам, нон ҳам, сув ҳам, ҳатто мева-
лар ҳам бор. 
– Лекин сиз узоқда бўласиз, ойи. Мар ям холам 
ҳам. 
– Айтдим-ку, хабар олиб тураман, деб. Ҳар куни. 
Менга қарагин-чи! Мен сенинг ойингман. Ҳар қан-
дай вазиятда ҳам сендан хабар олиб тураман. 
Етимхонанинг раҳбари хиёл букчайган, 
яғриндор одам бўлиб, бошига қора дўппи қўнди-
риб олган, оламга дарз кетган кўзойнаклари оша 
боқарди. Унинг исми Замон экан. 
Хонасига келгунича у аёлдан ўзининг ва қи-
зининг исмини, ёшини суриштириб келди. Ним-
қоронғи йўлакда ялангоёқ болалар югуриб юри-
шарди. Кўпчилигининг бошлари қиртишлаб олин-
ган эди. Атрофдан хўжалик совуни, крахмал ва 
нажас ҳидлари қоришиб, кўнгилни оздиргудек 
бўларди. 
Лайло қизига ачина бошлади. Азизанинг эса 
кўзларидан ёш оқарди. 
Деразадан ўт-алаф босган ҳовли саҳнида 
эски, ғичирлоқ арғимчоқлар, автомобил пок-
ришкалари, қийшайиб турган баскетбол сава-
ти ва дами чиққан копток кўзга ташланади. 
Улар бирорта мебели йўқ хоналарнинг қия очиқ 
эшиклари ёнидан ўтиб боришаркан, бир бола 
ўрмалаб келиб, Азизанинг қўлига ёпишиб олди. 
Пол супураётган фаррош супургисини четга қўй-
ди-да, боланинг қўлидан тортқилиб, хонасига оп-
кириб кетди. 


212
Холид Хусайний
,
Замон болаларга жуда юмшоқ муомала қилар-
ди. Бировининг елкасини қоқар, бош қасининг 
бошини силар, яна биттасига бирор илиқ гап 
айтиб ўтарди. Болалар ҳам уни жуда ёқтири-
шаркан. Замон ниҳоят меҳмонларни ўз хонасига 
бошлаб кирди. Хонанинг бор-йўқ амлоки алми-
соқдан қолган, қоғозларга тўла стол билан учта 
қийшайма стулдан иборат эди. 
– Гапиришингиздан ҳиротликка ўхшайсиз, – 
деди Мар ямга қарата. – Амакиваччам бир пайт-
лар Ҳиротда яшаганди. – Унинг қарашларида оғир 
ҳорғинлик акс этарди, юзларида майин табассум 
ёйилганди. – Анчадан бери Кобулдамисиз?
– Ҳа, анчадан бери, – деди Мар ям ерга қараб.
– Мен қандаҳорликман. Сиз Қандаҳорда бўл-
ганмисиз, синглим? Йўқ? У ердаги боғ-роғларни 
айтмайсизми? Узуми-чи, узуми? Ҳалиям эсласам, 
сўлагим оқади.
Болалар эшик тирқишидан мўралай бош-
лашди. Замон юмшоқлик билан «кетинглар» де-
гандек ишора қилди. 
– Мен ҳам Ҳиротни жуда яхши кўраман. 
Буюк алломалар, мутафаккирлар, шоиру му-
саввирлар маскани. Ҳиротда «Қаерга оёқ узат-
санг, бирорта шоирнинг кетига тегади» деган 
ҳазиломуз нақл юради. 
Шу пайт Лайлонинг ёнида турган Азиза «пиқ» 
этиб йиғлаб юборди. Замоннинг кўзлари юмалоқ 
тус олди:
– Ие, нима бўлди сенга? Кап-катта қизни 
йиғлашини қаранглар? Бу ерда маза қиласан, 
қизим! Бошида сал қийналасан, кейин кўникиб 
кетасан. Қани, бир кул-чи! Баракалла! Ҳозир 
сени кулдириш учун нима қилсам, хўроз бўлиб 
қичқирсамми, эчки бўлиб маърасаммикин, деб 
турувдим. Вой бунинг асаллигини!


213
Минг куёш шуъласи
,
Кейин у фаррошни чақириб, Азизага қараб ту-
ришни буюрди. Қизча эса, Мар ямга қаттиқ ёпи-
шиб олди. 
– Биз гаплашиб олишимиз керак, – деди Лай-
ло. – Мен ҳозир чиқаман, хўпми? 
– Кел, бир дақиқага чиқамиз, Азизажо, – деди 
Мар ям мулойимлик билан. – Ойинг Замон амаки 
билан баъзи нарсаларни гаплашиб оларкан. 
Хонада ёлғиз қолишгач, Замон қизчанинг не-
чанчи йилда туғилгани, қандай касаллик лар би-
лан оғригани, отаси кимлигини сўради. Охирги 
саволга жавоб бераркан, Лайлонинг вужудини 
ғалати ҳиссиёт қамраб олди. Ахир у айтган ёлғон 
аслида ҳақиқатнинг ўзи эди-да!
Замоннинг юзига қараб, бу гапларга ишон-
яптими, йўқми, билиб бўлмасди. 
– Биз бу ерда ҳар бир онанинг сўзини асл 
ҳақиқат сифатида қабул қиламиз, – деди За-
мон. – Суриштиравериб, уларни қийна маймиз. 
Агар аёл эрининг ўлгани, боласини боқолмаёт-
ганини айтса, бунга ишонмай иложимиз йўқ. 
Лайло йиғлаб юборди. Директор ручкасини 
стол устига ташлади. 
– Қанчалик шармандалик, – деди аламдан 
муштумини тишлаб. – Менга қаранг-чи?
Лайло бошини кўтарди. 
– Бунда сизнинг айбингиз йўқ, синглим! Эшит-
япсизми? Ҳаммасига анави ёввойилар айбдор. 
Мен ҳам улар туфайли пуштун эканимдан уяла-
ман. Улар менинг халқимни шарманда қилишди. 
Сиздақалар камми, синглим? Ёнимизга сизга ўх-
шаган аёллар жуда кўп келади, ҳаммаси боласи-
ни боқа олмаётганидан нолийди. Ахир толиблар 
уларга ишлашни тақиқлаб қўйишган бўлса, нима 
қилишсин? Шундай экан, ўзингизни айбламанг. 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling