Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЙИГИРМАНЧИ БОБ
Лайлонинг тепасида иржайган тишлар, олай- ган кўзлар муаллақ осилиб қолганди. Тамаки исидан нафаси қайтгудек бўлди. Мар ям ҳам шу атрофда юрибди, чамаси. Тепада фақатгина кат- та-кичик доғлар ва ёриқларга тўла шифт кўри- нади. Назарида тўртбурчак шифт ундан тобора узоқлашиб, почта маркасидек кичрайиб борар- ди. Қаердандир, олислардан тушунарсиз овозлар эшитилди. Лайлонинг ўғли ва қизи унинг тепаси- да чуғурлашиб, парвона бўлишяпти, чоғи. Ёки бу тушимикин? Лайло ўзини ҳам худди ҳавода учиб юргандек ҳис қилди. Яна шифтга тикилди. Шифтдаги узун ёриқ худди қандайдир ваҳший махлуқнинг тир- жайган жағини эслатади. 240 Холид Хусайний , Кимдир Лайлони қимирлатиб кўрди: – Тирикмисан? Ўзингга кеп қолдингми? – деган таҳликали, таниш овоз эшитилди. Лайло тепасида эгилиб турган Мар ямни аранг таниди. Унинг пе- шонасидаги ҳар бир ажин аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Лайло нафас олишга уринди. Томоғи ўт бўлиб ёнарди. Яна бир тиришиб кўрди. Бўғзидаги аланга яна-да кучайгандек бўлди. Аввал хирилла- ди, кейин йўталди. Нафас олиш қанчалик қийин- лигини айни дамда англаб етди. Соғ қулоғининг тагида нимадир асабий чийиллади. Бор кучини тўплаб ўрнидан турди. Ерда ҳара- катсиз, чалқанча ётган Рашидни кўрди. Унинг оғзи қийшайганча очиқ қолган, бўйнидан қон ир- моқ бўлиб оқиб турар, иштони жиққа ивиган эди. Пешонасига нима қилди экан? Белкурак нега бу ерда турибди? Лайло чуқур уҳ тортди. – Э, Худо, – деди овози титраб. – Мар ям опа, нима бўлди ўзи? Мар ям жасаднинг устида жим қараб турарди. Лайлонинг баданида титроқ турди. У нималарни- дир гапирар, иложи борича мурдага, унинг чала очиқ оғзига ва сўник кўзларига қарамасликка тиришарди. – Ўтир, Лайложон, – деди ниҳоят Мар ям. Лай- ло унга итоат этди. – Манавини ҳовлига чиқариб қўйишимиз керак. Залмай отасининг жасадини кўрмасин. Мар ям Рашиднинг чўнтагидан ётоқхона кали- тини олди. Биргалашиб, ўликни чойшабга ўраш- ди. Лайло унинг оёғидан, Мар ям қўлтиғи ости- дан кўтаришди. Жасад оғирлик қилди шекилли, судрай бошлашди. Остонага етганда Рашиднинг оёғи эшик кесакисига илинди ва хотинларнинг қўлидан ерга тушди. Кейинги уриниш ҳам беҳу- да кетди. Тепада нимадир ерга гурсиллаб туш- 241 Минг куёш шуъласи , гани эшитилди. Лайлонинг оёғи остидан ер сил- жиб, беҳол ўтириб қолди ва ҳўнграб юборди. – Ўзингни қўлга ол, – деди Мар ям. – Ўтган ишга салавот. Бир оз ўтиб, Лайло ўрнидан турди. Юзлари- ни артди. Иккови ўликни ҳовлига опчиқишди. Омборхона олдидаги мих, болға, арра ва ва бир бўлак думалоқ ёғоч турган қути ёнига ётқизиб қўйишди. Куни кеча Рашид бу ёғочдан Залмайга қанақадир ўйинчоқ ясаб бермоқчи бўлганди. На- сиб қилмаган экан. Кейин уйга қайтишди. Мар ям қўлларини ювиб, сочларини тартибга келтирди. – Кел, энди сенинг яраларингни боғлаймиз, Лайложо! – Кейин эса қўшиб қўйди. – Ўйлаб кўриш учун менга вақт керак. Албатта чиқиш йўли бўлиши керак, мен уни топаман. – Қочамиз, бу ерда қолишимиз мумкин эмас, – деди Лайло ҳамон овози титраб. Шу пайт қулоғи остига Рашиднинг қоқ миясига санчилган белкурак овози эшитилди, – демак ўша пайтда ҳуши жойида экан, – негадир кўнгли ағдарилгудек бўлди. Мар ям Лайлонинг енгиллашиб олишини кут ди, кейин бошини тиззасига қўйиб, сочларини силади. – Ҳаммамиз кетамиз, жоним, – деди Мар ям кў- зини бир нуқтага қадаб. – Мен, сен, Тариқ, болалар. Биз бу бехосият уйдан, бу тошбағир шаҳардан, бу бадбахт мамлакатдан кетамиз. Узоқ-узоқларга! Ҳеч кимнинг қўли етмайдиган жойга. Янгидан ҳаёт бош лаймиз. Чекка бир овлоқдан, ям-яшил дарахт- лар панасида қурилган кичкина уйча сотиб оламиз. Олдидан катта анҳор ҳам оқиб ўтади. Бу уйчага торгина сўқмоқлар бўйлаб борилади. Болаларимиз тизза бўйи келадиган ўтлар ичида ўйнашади, қа- мишлар ўсиб турган, гулмоҳилар сузиб юрадиган анҳорда чўмилишади. Ўзимизнинг қўйларимиз, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling