Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
227
Минг куёш шуъласи , – Эчкинг Алёнага-чи? Лайло атайин суҳбатга енгилроқ тус бериш учун гапни ҳазилга бурганди. Тариқ кулимсираб бош ирғади. – Сенинг ота-онанг ҳам... ҳамдардман. – Демак, эшитибсан-да? – Мен ўша ерда қўшнилардан эшитгандим. – Тариқ бирдан хомуш тортди. – Танишлардан де- ярли ҳеч ким қолмабди. Мутлақо янги одамлар. – Ҳамма кўчиб кетган, эскилардан деярли ҳеч ким қолмаган. – Ҳа, Кобулни таниб бўлмай қопти. – Гарчи бу ердан чиқмаган бўлсам ҳам, ҳатто мен танимай қолдим-ку!.. ... – Ойимнинг янги ўртоғи келди, – дея танта- нали эълон қилди Залмай Тариқ кетганидан анча ўтиб, кечки овқатни еб бўлишгач. – Эркак киши. – Нима, нима? – бирдан жонланди Рашид, – Хўш, хўш, ким экан у?.. ... – Анча пайт биз Носирбоғдаги қочоқлар лаге- рида яшадик. – Тариқ сигарет кулини кулдонга чертди. – Биз борганимизда лагерда 60 минг афғон бор эди. Бахтимизга лагердаги аҳвол у қадар ёмон эмасди. Бир пайтлар ҳарбий стратегик аҳамиятга эга бўлган бу ҳудудда қазилган чуқурлару палатка- лар қолган эди. Менга у ердаги ҳамма нарса жи- гарранг бўлиб туюлди: одамлар, палаткалар, ит- лар, сули бўтқаси, ҳатто мен ҳар куни тирмашиб чиқадиган баргсиз яланғоч дарахт ҳам. Тепа дан қаралганда, ҳамма ёқ худди чумоли инидек тўзиб ётарди. Чоллар ярасини офтобда тоблаб ўтири- шибди, болалар канистр билан сув, ун ташийди, ёқиб исиниш учун ит тезакларини йиғишади, ёғоч милтиқлар билан уруш-уруш ўйнашади. Шамол чодирлар тепасидаги брезентларни юлқиб, ахлат 228 Холид Хусайний , қолдиқларини ҳар тарафга сочади. Осмонда вар- раклар парвоз қилади. Болалар шундоқ кўз ўнгимизда жон берарди. Бирови дизентериядан, бирови силдан, яна бит- таси шунчаки очликдан... Кўз ўнгимда нечта бо- лакайни тупроққа топширишганини билмайсан, Лайло! Бундай даҳшатни ҳатто тасаввур ҳам қи- либ бўлмайди. Тариқ бир оз жим қолиб, оёқларини қимир- латди. – Отам ўша ерда, биринчи қишда оламдан ўтди. Уйқусида. Беозоргина жон берди. Ўша йили ўп- касини совуқ олдирган ойим ҳам отамнинг изи- дан кетишига сал қолди. Иситмаси чиқиб, йўтал тутганида, қон тупурарди. Лагер доктори касал- ларни фургон машинада қабул қиларди. Унинг олдида эса узундан-узоқ навбат кутишга тўғри келарди. Кимлардир қув-қув йўталар, яна би- ров оғриқдан инграр, бошқаси қалт-қалт титрар, ҳатто иштонини булғаб қўйган беморлар ҳам бор эди. Ана шу доктор онамга яхши қаради. Баҳор- га чиқиб онам тузалиб кетди. Мен ўшанда бир пасткашликка қўл урдим. 12 ёшли болага ҳужум қилдим. Унинг бўғзига синган шишани ўқталиб, қўлидаги адёлни тортиб олдим ва онамга келти- риб бердим. Онам тузалиб кетгач, мен ишлаб пул топиш- га ва Пешовардан иссиқлик тизимига уланган, тоза сув келиб турадиган квартира сотиб олишга қарор қилдим. Хуллас, иш қидиришга тушдим. Баъзан эрталаб лагерга юк машинаси келиб ту- рарди. Кўпинча тошлоқ далаларни тозалаш ва олма теришга бақувват йигитларни саралаб олиб кетишарди. Албатта кўпинча пул ўрнига адёл ёки бир жуфт этик беришарди. Бироқ, мени ҳеч ким 229 Минг куёш шуъласи , ишга олмади. Оёғимни кўришлари билан дарров бошқа тарафга қараб кетишарди. Ариқ қазиш, сомон чайла қуриш, сув ташиш, ҳожатхона тозалаш каби майда-чуйда ишлар ҳам чиқиб турарди. Аммо булар ҳам менга насиб этмасди. Кунларнинг бирида, 1993 йилнинг кузида мен билан битта дўкондор қизиқиб қолди. Айтишича, битта палтони Лаҳорга олиб бориш керак экан. Яхши тўлайман, деб айтди. У таклиф қилган пул икки ойга квартира ижарага олиш учун етиб қо- ларди. У менга палтони олиши лозим бўлган дўс- тининг манзилини берди. Вокзалнинг олдида тураркан. Албатта, гап нимада эканини дарров фаҳмладим. Бироқ пул... бунча пулни яна қаердан топишим мумкин? Қиш эса, эшик қоқиб турибди. Мен ҳатто автобусга чиқишга ҳам улгур мадим. Мени дарров пайқаб қолишди. Ё кимдир сотдими- кин? Полициячи палтонинг астарини сал тилгани- да, бутун кўча бўйлаб гашиш кукуни ёйилди. Тариқ асабий кулимсиради. У болалигида ҳам хижолат бўлганини яшириш учун ана шундай кулимсирарди... ... – У оқсаб юрарди, – чақимчиликда давом этди Залмай. – Ҳа, ўзим ҳам шунақа деб ўйловдим. – У шунчаки... гулханга қараб ўтирганди, – аралашди Мар ям. – Сен юм оғзингни, – Рашид бошмалдоғини тепага кўтариб, Лайлога юзланди. – Шунақами ҳали? Лайли ва Мажнун яна топишдими? Бир пайтлардагидек... – Унинг юзи тошдек қотиб қолганди. – Сен эса, уни уйга киритдинг. Менинг уйимга! У ўғлимни кўрдими? – Сиз нимага мени алдадингиз? Нега ёл ғон га- пирдингиз? – деди Лайло тишларини ғижирлатиб. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling