Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
– Мен юқорида Мар ям холам билан ўйнаётув-
дим.
– Ойинг-чи?
– Ойим пастда ўша эркак билан гаплашиб 
ўтирганди. 
– Тушунарли, – деди Рашид. – Яна иккита хо-
тин тил бириктирибди-да!..


236
Холид Хусайний
,
Негадир унинг юз чизгилари мулойимлашди. 
Пешонасидаги ажинлар текисланди. Шубҳа ва 
ишончсизлик аломатлари ҳам қаёққадир йўқол-
ди. Рашид хотиржамлик билан уларнинг рўпара-
сига ўтириб олди. Унинг кўриниши кучли тўфон 
пайтида қандай йўл тутиш ҳақида қатъий қа-
рорга келган кема дарғасини эслатарди. 
У қарор қабул қилганди. 
Мар ям нимадир демоқчи бўлганида, унга қўли 
билан имо қилди. 
– Энди кеч, Мар ям! – Кейин эса, Залмайга со-
вуққонлик билан амр этди. – Сен тепага чиқ, ўғлим!
Залмайнинг юзларида даҳшат аксланарди. У 
кўзларини катта-катта очганча ҳаммага бир-бир 
қараб чиқди. Ўйламай-нетмай гапирган гапи 
қандай оқибатларга олиб келганини, чамаси, 
анг лагандек эди. 
Энди нима бўлади?
– Тезроқ! – бақирди Рашид.
У ўғлининг тирсагидан тутиб, тор зина томон-
га судраб кетди. Залмай қаршилик кўрсатмади. 
Мар ям билан Лайло жим туришарди. Улар Ра-
шиднинг нуқтаи назарини билмоқчи бўлгандек 
бир-бирига савол назари билан боқарди. 
– Мен у ёқда меҳмонларга эшик очиб, жома-
донларини ташиб юрган пайтимда, ўз уйимда 
шунақа шармандали ишлар бўлаётган экан-да? 
Яна ўғлимнинг кўз ўнгида! – деди зинапоялардан 
кўтарилаётган Рашид ўзига ўзи гапириб.
Жимликни юқори қаватдан келаётган оғир ва 
зулмкор қадам товушлари бузиб турарди. Кейин 
эшикнинг қарсиллаб ёпилгани ва калитнинг ғи-
жирлаб буралгани эшитилди. Яна оғир қадамлар 
зиналардан пастлай бошлади. 
Рашид пастга тушгач, бир қўли билан калитни 
чўнтагига жойларкан, иккинчи қўлида камари-
ни қисмлаб олган, тўқаси ерга тегиб турарди. 


237
Минг куёш шуъласи
,
Мар ям унинг оёғи остига ўзини отган эди, хо-
нанинг бир четига бориб тушди. Камар визилла-
ганча ҳавони кесиб тушди. Лайло қимирлашга 
ҳам улгурмади. Зарб қоқ пешонасига келиб туш-
ди. Аввалига кафтини чеккасига босди, кейин 
бир қонга беланган кафтига, бир Рашидга анг-
райиб қаради. Бирданига таажжубнинг ўрнини 
нафрат эгаллади. 
Рашид камарни иккинчи бора силтаганида, 
Лайло чаққонлик қилиб, тўқасидан тутиб қолди. 
Аммо, эри куч билан камарни тортиб олди. Ка-
мар яна бир зувиллади. Бу гал Лайло чап бериш-
га улгурди. Рашидга томон сапчиб, унинг қулоғи-
га чанг солди. Рашид эса, сўкинганча, Лайлони 
бир четга итқитиб ташлади. Аммо, қочишнинг 
имкони йўқ эди. Рашид Лайлони деворга қисиб, 
камарнинг тўқаси билан аямай савалашга туш-
ди. Камар тўқаси қип-қизил қонга беланди. 
Зарбалар аёлнинг кўкрагига, юзига, қўл ларига, 
елкаларига келиб тушарди. Мар ям зар баларнинг 
ҳам, ўзининг самарасиз илти жоларининг ҳам са-
ноғини йўқотиб қўйди. Камар ҳамон силтанарди. 
Тартибсиз зарбалар, тепкилар, муштлар унинг 
кўз ўнгида чирпирак бўлиб айланарди. Шу чоқ 
кимнингдир тирноқлари Рашиднинг бўғзини, пе-
шонасини, юзларини тимдалаётганини пайқади.
– Сенинг адабингни мен бераман энди, мен! – 
Мар ям ҳатто ўз овозини ўзи танимади. 
Рашид Лайлони чангалидан бўшатди ва унга 
ўгирилди. Аввалига у Мар ямни кўрмади, кўзла-
ри қисилиб, қараши янада қаҳрли, қасоскор тус 
олди. Шу онда Мар ямнинг кўз олдида тўй маро-
сими жонланди. Ўшанда уларнинг нигоҳлари илк 
бора кўзгу сатҳида тўқнашганди. Норасида ке-
линнинг кўзлари ўшанда шафқат, илтифот тилаб 
мўлтирар, эркакнинг қатъий нигоҳларида эса, 
бефарқлик ва лоқайдлик акс этарди. 


238
Холид Хусайний
,
Мана ўша нигоҳлар. Бу гал ваҳшат ва қабоҳат 
чақнамоқда бу кўзларда. Нега?
Мар ям ёмон хотин бўлдими? Хиёнат қилдими? 
Қадрига етмадими? Уйини саран жом тутмади-
ми? Об-овқатини вақтида едир мадими? У эри-
нинг олдида қандай гуноҳга қўл урди? Нима са-
бабдан бу эр уни бутун умр азоблаб келди? Ахир 
шу одамга ёшлигини, бутун ҳаётини қурбон қил-
мадими? 
Камар ерга тушиб кетди. Тушунарли. Энди 
қўллари билан ишга киришади чамаси.
Лайло чаққонлик билан полдан ниманидир 
олди. Унинг қўлларида синган стаканнинг қир-
радор парчаси ярақлаб турарди. Бир сониядан 
сўнг Рашиднинг бўғзидан қон тирқираб, кўйла-
гини қизилга бўяй бошлади. Рашид шердек ўки-
риб, Лайлога ташланди. У ерга қулади. Бир зумда 
эр унинг устига чиқиб, бўғзига чанг солди. Лайло 
хириллашга тушди. Мар ям унинг елкасига кана-
дек ёпишганча ажратишга тиришди. Кейин эри-
нинг панжа ларини ёзишга уринди, қўлларидан 
тишлади. Фойдасиз. У Лайлонинг бўғзини янада 
кучлироқ сиқарди. 
«Ҳозир бўғиб ўлдиради, – ўйлади Мар ям. – Унга 
кучимиз етмайди. Бошқа чора йўқ!»
Хонадан отилиб чиқди. Залмай тепадаги хо-
нанинг эшигини тинимсиз муштларди. Бел курак 
омборхона деворига суяб қўйилганди. Рашид Мар-
ямнинг қайтиб кирганини билмай қолди. 
Лайлонинг юзлари кўкариб кетган, кўзлари 
косасидан чиқа бошлаганди. Ҳатто қаршилик 
кўрсатишга ҳам мажоли қолмабди шўрликнинг. 
Йигирма етти йил ичида Рашид Мар ямнинг ни-
маларини тортиб олмади? Энди Лайлодан ҳам 
айирмоқчи! 
Мар ям белкуракни азот кўтарди.
– Рашид!


239
Минг куёш шуъласи
,
Рашид ўгирилиб қаради. Худди шу лаҳзада 
белкуракнинг ўткир тиғи унинг чаккасидан ёриб 
кирди. Панжаларини кенг ёйиб қонга беланган 
бошини чангалладию, ёнбошига гурсиллаб аға-
нади. Энди унинг юзида на ғазаб, на қабоҳат 
асари қолганди. 
«У қасос муддати етганини тушундимикин? – де-
ган чаққон ўй тилиб ўтди Мар ямнинг тафаккури-
ни. – Балки сўнгги дамда виждони уйғонгандир».
Мар ям умрида илк бор... илк бор эрининг кўз-
ларига тик ва дадил боқди. Унинг кўзларида ваҳ-
шиёна адоват учқунларини кўрди. Лаблари ҳам 
қаҳр-ғазаб билан қийшая бошлабди. 
«Агар ҳозир тинчитмасам, тўппончасини ола-
ди-да, мен ҳам, Лайлони ҳам отиб ташлайди».
Мар ям бор кучини ишга солиб, белкурак би-
лан иккинчи бор эрининг бошига туширди. 
Бадбахт бир умрнинг интиҳоси учун ана шу 
зарба кифоя қилди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling