Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
270
Холид Хусайний , Лайло гап орасида бир йил Покистонда яшаб, энди Кобулга, ўз уйига қайтаётганини айтди. Ойнадан кўзаларга нақш солаётган мискарлар, хом тери парчаларини офтобга ёйиб қуритаётган эгарсозлар бир-бир ўтиб борарди. – Ҳиротда анчадан бери яшайсизми? – сўради Лайло. – Ҳа, Шу ерда туғилиб ўсганман. Қўзғолон эсингиздами? Лайло нимадир демоққа оғиз жуфтлаганида, ҳайдовчи гапни илиб кетди: – 1979 йил март ойи, шўравийлар бостириб кир ганига олти ой бўлганди. Ҳиротда бир қан- ча шўравий мутахассисларни ўлдиришгач, жа- воб тариқасида шаҳарни уч кун тўпга тутишди. Танк ва вертолётлар уйларнинг кулини кўкка со- вурди. Битта минорани ер билан яксон қилиш- ди. Икки опам ўша пайтда ҳалок бўлган. Битта- си эндигина йигирмага кирганди, суратдаги қиз ўша опам бўлади, – ҳайдовчи қўли билан суратга ишора қилди. – Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! «Бирор-бир афғон йўқки, уруш унинг тақдири- да қайғули из солмаган бўлсин, – ўйлади Лайло. – Одамзот ҳамма нарсага кў ни каркан. Биттаси, мана, мен. Шунча ғам юкидан қандай тирик юр- ганимга ҳайронман. Мана, соппа-соғ, яна кимга- дир ҳамдардлик билдириб кетиб боряпман». Гулдоман қишлоғи фақат лойсувоқ, паст қам кулбалардан иборат эди. Улардан баъзи ларигина девор билан ўраб олинганди. Юзлари офтобда қорайган аёллар очиқ ҳавода овқат пишириша- ди, қора қозонлардан қуюқ буғ кўтарилади. Ара- вачаларда тош ташиётган эркаклар машинанинг орқасидан ажабланиб қараб қолишди. Болалар таксининг ортидан анчагача югуриб боришди. 271 Минг куёш шуъласи , Ҳайдовчи маши нани ичидан эски мақбара гум- бази кўриниб турган қабристон тарафга бурди. Шамол тегирмонининг занг босган парраклари тагида уч нафар бола ҳаммомпиш ўйнарди. Ҳай- довчи ойнани тушириб бошини чиқарди. Болалар- дан ниманидир сўради. Улардан бири бармоғини йўлнинг нариги тарафига ниқтади. Ҳайдовчи ўша тарафга йўл солди. Девор билан ўралган, дарахт- лар шохи кўриниб турган ҳовли ёнида тўхтади. – Мен тез қайтаман, – деди Лайло ҳайдовчига. Эшикни қорачадан келган, соқолига оқ тушган, анъанавий кийимдаги ўрта ёшли жиккаккина эр- как очди. Қисқагина саломлашишди. – Бу мулла Фатҳулланинг уйларими? – сўради Лайло. – Ҳа, мен ўғиллари Ҳамза бўламан. Нима хиз- мат, синглим? – Мен отангизнинг эски таниши номидан кел- дим. Мар ям деб эшитганмисиз? Ҳамзанинг кўзлари пирнпиради: – Мар ям? – Ҳа, Жалилхоннинг қизи. Ҳамза гарданини қашлаб бир оз ўйланиб тур- гач, бирданига юзлари ёришиб кетди: – Э, шунақами? Мар ямни танийман! Сиз унинг қизимисиз? Ўзи тузукми? – Ҳамза Лайлонинг ел- каси оша ташқарига кўз ташлаб олди. – У ҳам келганми? Орадан қанча сувлар оқиб ўтмади-я! – У ўлган. Ҳамзанинг юзи тундлашди. Юзига фотиҳа тортди. – Киринг, – деди ва эшикни ёпди. – Хуш ке- либсиз. Улар одмигина жиҳозланган хонага киришди. Ерга эски Ҳирот гилами тўшалган, деворга мунчоқ қадалган ёстиқлар суялган, қибла тарафга Макка 272 Холид Хусайний , тасвири туширилган сурат ёпиштирилган эди. Очиқ деразадан қуёш нури тушиб турар, қўшни хонадан аёл кишининг шивирлаб гапириши эшитиларди. Ялангоёқ бола бир чойнак чой ва ҳолва қўйилган патнисни дастурхонга келтириб қўйди. – Ўғлим бўлади, – дея унга имо қилди Ҳамза. Бола жимгина чиқиб кетди. Кейин Лайло бир бошдан ҳаммасини гапи риб берди. Гап орасида икки-уч марта йиғлаб ҳам олди. Ҳамза дастурхонга термилганча унинг бор саргузаштини тинглаб ўтирди. – Отам раҳматли Мар ямни жуда яхши кўрар- ди, – деди Лайлонинг ҳикоясини эшитиб бўлгач. – Ахир, унинг қулоғига азонни ҳам отамнинг ўзи айтганди. Ҳар ҳафта уни кўргани борарди. Баъзи- да мениям олиб борарди. Унга ҳарф танитган ҳам отам эди. Раҳматли жуда меҳрибон одам эди. Жа- лилхон қизини узоққа узатиб юборгач, отамнинг тоби қочиб қолди. Лекин отам анча яшади, Жалил- хондан ҳам узоқроқ умр кечирди. Уни Мар ямнинг онаси билан ёнма-ён дафн этдик. Жуда тақводор инсон эди отам раҳматли. Лайло чойдан бир ҳўплаб қўйди. – Сиздан илтимос. Менга Мар ям опам яшаган уйни кўрсатасизми? Ҳайдовчи уни яна бир оз кутиб турадиган бўл- ди. Ҳамза билан Лайло тепаликдан пастга, Ҳи- ротга олиб чиқадиган катта йўлга тушиб олиш- ди. Чорак соатлар ўтиб, қалин ўтлар орасидан торгина сўқмоқ кўзга ташланди. – Мана шу сўқмоқ сиз айтган жойга олиб бо- ради. Йўлак қарийб ўт-алаф билан беркилиб қолган, осмонда қалдирғочлар чарх урар, оёқ тагидан чигирткалар сакраб чиқар, кучли шамол буталар шохини эгишга уринарди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling