Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

276
Холид Хусайний
,
қилди. Бироқ... уни Аллоҳ раҳматига олган бўл-
син. Мана, сиз борсиз-ку!
Лайло қутичани диққат билан кўздан кечир-
ди. Қачонлардир унда қимматбаҳо шоко ладлар 
сақланган бўлса керак. Овалсимон, зайтун ран-
гидаги қутичанинг сири кўчган, айрим жойлари 
занглаган эди. 
Лайло қутичани очишга уринди, аммо очолмади. 
– Нима бор ичида? – сўради Лайло қизиқ синиб.
Ҳамза унга миттигина калитчани тутқазди.
– Отам ҳеч қачон буни очиб кўрмаган, мен ҳам 
қараганим йўқ. Уни очиш фақат сизга насиб эт-
ган кўринади. 
Лайло меҳмонхонага келганида, Тариқ ва бола-
лар ҳали қайтишмаган экан. Каравотга ўтирганча, 
қутичани қўлига олди. Бир муддат иккиланиб тур-
ди: очса тўғри бўлармикин? Жалилхоннинг (май-
ли-да, ким бўлсаям) қизига ҳадяси сир бўла қол-
синми? Бари бир қизиқиш устун келди. Калитни 
оҳиста буради. Нимадир ғижирлади, пружинали 
қопқоқ шарақлаб очилиб кетди. 
Қутидан конверт, бўз халтача ва видеокассета 
ўрин олганди. У кассетани кўтариб, меҳмонхона 
маъмурининг ёнига йўл олди. Уларни кутиб ол-
ган, кексароқ маъмур видеомагнитофон фақат-
гина люкс-апартаментда борлигини айт ди. Лай-
лонинг бахтига ҳозир бу хона бўш экан, видемаг-
нитофондан фойдаланиш учун рухсат берилди. 
Шу пайт уларнинг тепасига белига уяли телефон 
қистирган ёшгина мўйловли хизматчи етиб кел-
ди. Кекса маъмурнинг топшириғи билан Лайлони 
учинчи қаватга эргаштириб олиб чиқди. Хона дид 
билан жиҳозланган эди. Аммо Лайлонинг кўзига 
телевизордан бошқа нарса кўринмасди. 
Кассета қўйилди. Бир муддат экран қорай-
ганича қолди. Наҳотки тасма бўм-бўш? Буни Мар-


277
Минг куёш шуъласи
,
ямга қолдиришдан мақсад нима бўлган? Ниҳоят 
қандай мусиқа жаранглади. Экранда тасвир-
лар липиллаб ўта бошлади. Лайло икки дақиқача 
экранга тикилиб турди. Тасмани олдинга ўтказиб, 
орқага қайтариб ҳам кўрди. Ўша-ўша тасвирлар – 
Уолт Дисней суратга олган «Пиноккио» филмидан 
бошқа нарса йўқ эди кассетада. 
(Ўқувчиларимизнинг ёдида бўлса, Мар ям бола-
лигида айнан шу филм ҳақида отасидан эшитган, 
кейин филмни отасининг кино театрида томоша қи-
лиш учун Ҳиротга йўл олган, унинг бошига тушган 
ҳамма кўргуликлар ана ўшандан сўнг бош ланган 
эди. – тарж.)
Меҳмонхона хизматчисининг юзида таажжуб 
аксланди. Лайло ҳам ҳеч нарсани тушунмади. Кеч 
соат еттиларда Тариқ болаларни етаклаб бозордан 
қайтди. Азиза онасининг бўйнига осилганча ота-
си олиб берган капалакнусха, кумуш зиракчасини 
кўрсатиб мақтанди. Залмай эса, босса пишиллаб 
овоз чиқарадиган резина делфинни кўксига босиб 
олганди. Тариқ хотинини қучоқлади. 
– Қандай бориб келдинг?
– Ҳаммаси жойида. Кейин айтиб бераман.
Улар яқин атрофдаги кабобхонада кеч лик қи-
лишди. Кичикроқ зал одамлар би лан тўла, столлар 
ёпишқоқ клеёнка билан қоп ланган, тутун ва гўшт 
ҳиди анқиб турарди. Бироқ, қўй гўштидан тайёр-
ланган барра кабоб ҳам, иссиқ шапати нон ҳам 
уларга роса маъқул тушди. Овқатланиб чиқишгач, 
кечки Ҳирот кўчаларини айланишди. Тариқ бола-
ларга пуштиранг музқаймоқ олиб берди. 
Илиқ ҳаводан зирк япроқларининг ҳиди уфу-
рарди. 
Конвертни Лайло ўз хонасига кириши ҳамоно 
очиб ўқиган эди. Сарғайган қоғозда кўк сиёҳ би-
лан қуйидаги жумлалар битилган эди:


278
Холид Хусайний
,
«13 май, 1987 йил!
Азизим Мар ям!
Ушбу хатим сенга тез орада етиб боришини 
Яратгандан сўраб қоламан.
Хабаринг бор, бир ойча илгари сен билан баъзи 
нарсаларни гаплашиш учун Кобулга боргандим. 
Сен эса мени кўришни ҳам истамадинг. Гарчи 
бундан қаттиқ оғринган бўлсам-да, сени мутлақо 
айбламайман. Сенинг ўрнингда бўлганимда, бал-
ки мен ҳам шундай қилармидим? Чунки, сенинг 
меҳру муҳаббатингга бўлган ҳуқуқни аллақачон 
йўқотган ва бунинг учун ёлғиз ўзим айбдорман. 
Агар сен ҳозир хатимни ўқиётган бўлсанг, демак, 
ишонаманки, мен дарвозангга қистириб кет-
ган номани ҳам очиб ўқигансан ва келиб Мулла 
Фатҳулла билан учрашгансан. 
Мар ямжо, Сен лоақал бир-икки оғиз гапимни 
айтиб олишимга имкон берганинг учун ҳам хур-
сандман. 
Нимадан бошласам экан? Сен Кобулга кет-
ганингдан сўнг бошимизга анча-мунча савдо-
лар тушди. Ўгай онанг Афсун 1979 йил даги қўз-
ғолоннинг биринчи куниёқ ҳалок бўлган. Ўша куни 
дайди ўқ синглинг Нилуфарни ҳам олиб кетди. 
Меҳмонлар келганида Нилунинг ерга боши билан 
туриб ҳаммани ҳайратда қолдириши ҳамон кўз 
олдимдан кетмайди. Аканг Фарҳод 1980 йилда 
жиҳод байроғи остида жангга кирди ва икки йил 
ўтиб Ҳилмандда шаҳид бўлди. Ҳатто унинг жаса-
дини ҳам кўриш насиб этмади. 
Мар ямжо, балки болаларинг бордир? Илоҳо 
мен кўрган фарзанд доғи ҳеч қачон сенинг бо-
шингга тушмасин. Ўлган болаларим тез-тез ту-
шимга кириб туради. 
Сени ҳам тушимда кўп кўраман. Сенинг кул-
гиларинг, овозингни соғинаман. Сенга га зета 


279
Минг куёш шуъласи
,
ўқиб берган, бирга балиқ овлаган пайт ларимиз 
эсимга тушиб, юрагим эзилади. Балиқ овига бор-
ганларимизни эслайсанми? 
Сен жуда яхши қиз эдинг, болам, лекин мен 
сенга муносиб ота бўлолмадим. Сенга қилган 
ноҳақликларимни ўйласам, уятдан ўзимни қўяр-
га жой тополмайман. Виждоним қийналади. Мен 
номард, мен нобакор нега ўша куни қишлоқдан 
«отамни кўрай» деб аранг уйимни топиб келган 
жигарбандимга эшик очмадим-а? Нега сени шу 
пайтгача оиламдан йироқда сақладим, ўз болам-
дек меҳр беролмадим? Нима учун? Ўзимнинг 
аҳмоқона обрў-эътиборимни, қулоғимнинг тин-
чини ўйлабми? Ахир лаънати уруш шундоғам 
мени бор-йўғимдан жудо қилди-ку! Лекин энди 
кеч. Сўнгги пушмон – ўзингга душман. Дунёда 
бирор ёмонлик изсиз кетмас экан. Худо менинг 
номардлигимни ҳам жазосиз қолдирмади. Мени 
кечир, жон болам, ота дейишга нолойиқ, ношуд 
отангни кечир, жигаргўшам!
Энди мен бир пайтлардагидек бой эмасман. 
Коммунистлар еримнинг катта қисмини, ҳамма 
дўконларимни мусодара қилишди. Аммо, ноли-
сам, гуноҳкор бўламан – Яратганнинг мендек ғо-
фил бандасига раво кўргани шу экан. Кобулдан, 
сенинг ёнингдан қайтиб, қолган-қут ган мулкла-
римни сотдим. Мероснинг сенга аталган қисми 
қутидаги бўз халтачада турибди. Тўғри, ҳайрат-
ланарли даражада катта пул эмас, лекин бирор 
кам-кўстингга яратарсан. Пулларни долларга ай-
лантириб қўйганман, ўзимизнинг пулга ишонч 
йўқ, миллий валютамиз эртага нима бўлишини 
ҳеч ким билмайди. 
Умид қиламанки, отам мендан кечиримни со-
тиб оляпти, деган фикрдан йироқсан. Мен фақат 
сенга ҳаққи ҳалолингни етказиб қўймоқчиман, 


280
Холид Хусайний
,
холос. Тириклигимда сенга му носиб ғамхўрлик 
қилолмадим, шояд вафо тимдан кейин сенга оз-
роққина нафим тегса...
Ўлим – ҳақ. Ортиқча тафсилотлар билан вақтинг-
ни олмайман. Шуни айтишим мумкин, ҳозир ажал 
остонамда пойлаб турибди. Док торлар айтишди
юрагим заиф экан. Худди эгаси сингари... 
Мар ямжо!
Ушбу битикларни ўқиб менга бўлган муноса-
батинг сал бўлса-да, яхши тарафга ўзгарар деб 
умид қиламан. Балки, эшигингдаги хатни ўқиб, 
ўлимини кутаётган отангга раҳминг келар, бир-
ров бўлсаям уни кўргани келарсан. Ўлимим олди-
дан сенинг дийдорингга бир тўйсам эди. 
Нуридийдам, ёлвораман, келиб, бир мар тагина 
эшигимни тақиллат, Худо ҳақи, энди сенга албатта 
эшигимни очаман, ўзимни сени бағримга, заифги-
на уриб турган юрагимга босаман. 
Йўлингга муштоқман, болам!
Парвардигор умрингни узоқ, ризқингни фа-
роғ қилсин, қизим. Фарзандларинг, невара-че-
вараларингнинг бахтини, ҳузурини кўргин, 
илоҳим! Иншоолоҳ, сен жоҳил отанг бера олмаган 
меҳр-муҳаббатга, бахт ва фароғатга эришасан. 
Сени Яратганнинг паноҳига топ шираман.
Сенинг ношойиста отанг Жалил. Имзо».
Меҳмонхонага қайтишгач, болалар уйқуга кет-
ганидан сўнг, Лайло Тариққа ҳаммасини айтиб 
берди, халтачадаги пулни кўрсатди. 
Лайло ўксиб-ўксиб йиғлар, Тариқ унинг қўлла-
ридан, ҳўл ёноқларидан ўпиб овутишга ҳаракат 
қиларди. 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling