Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

273
Минг куёш шуъласи
,
Икки юз метрлар чамаси йўл босилгач, сўқмоқ 
очиқ ялангликка олиб чиқди. Бу ерга чиққунча 
Лайло билан Ҳамзанинг нафаси оғзига тиқилди. 
Ҳавода чивинлар ғужғон ўйнарди. Тераклар ор-
тида олис тоғлар кўзга ташланади. 
– Аввал бу ердан анҳор ўтарди, – қуриган ўзан-
ни кўрсатди Ҳамза. – Қуриб қолганига анча бўл-
ди. Мана шу қуриган ўзандан ўтиб, тоғ тарафга 
қараб юрасиз. 
– Адашиб қолмайманми?
– Қўрқманг, – Ҳамза терак соясига ўтирди. – 
Бу ер адашадиган жой эмас. 
Оёқ остида майда тошлар, тунука ва шиша 
парчалари сочилиб ётарди. Лайло тошдан-тошга 
сакраганча ўзанни кесиб ўта бошлади. 
Мана ўша, Мар ям айтган, соҳилда бошини эгиб 
турган мажнунтоллар ҳам қуриб қолибди. Лайло-
нинг юраги қинидан чиққудек ошиқарди. Ҳамза 
эса, тобора олислаб, кичрайиб, ниҳоят да рахтлар 
фонидаги ярқироқ доғга айланиб қолди. 
Лайлонинг оёқлари тошлардан сирпаниб, йиқи-
ла-сурина илгарилаб борарди. Яна озгина қолди, 
озгина. Мана, Мар ямнинг кулбасига ҳам етиб кел-
ди. На дераза, на эшик бор. Товуқхонаю қўйхона-
дан ҳам асар қолмаган. Ҳожатхона ҳам йўқ. Қу-
лоққа пашшаларнинг ғувиллаши эшитилади. 
Лайло ўпкасини тўлдириб нафас олди ва йўлак-
ни қоплаб олган ўргимчак тўрини юлқиб, ичкари 
кирди. Қоронғига кўзлари кўниккунча анча вақт 
ўтди. Нега ҳамма нарса бунча кичкина бўлмаса? 
Ҳатто тасаввуридагидан ҳам кичкина экан. 
Уч-тўртта чирик тахтани айтмаса, полдан ҳам 
ном-нишон қолмабди. Қишда ёқиб исиниш учун 
қўпориб кетишган кўринади. Ҳамма ёққа хазон 
барглари ёйилган, димоққа чириган барглар ва 
замбуруғларнинг нохуш ҳиди урилади. Қалин бу-


274
Холид Хусайний
,
талар кулбанинг деворларига чирмашиб кетиш-
ганди. 
Ўн беш йил! Мар ям ўн беш йиллик умрини шу 
ерда ўтказган!
Лайло кулба деворига суяниб ўтирганча, да-
рахтлар шохларида ўйнаётган шамолнинг гувил-
лашига қулоқ солди. Шифтни ис босиб кетибди, 
деворларда қандайдир – русча бўлса керак – 
ҳарфлар ўйиб ёзилган. Битта бурчакда қандай-
дир қуш ин қурган бўлса, иккинчи бурчакда кўр-
шапалак осилиб ётибди. 
Лайло кўзларини юмди. 
Баъзи пайтларда у Мар ямнинг қиёфасини 
эслашга уринар, аммо кўз олдига аниқ чизгилар 
келмасди. Унинг сурати худди тил учида турган, 
аммо негадир эсга келмаётган сўзга ўхшар, энди-
гина қоронғилик қаъридан кўрина бошлаганда
яна тасвир чаплашиб, йўқликка сингарди. Мана, 
энди ўша самимий чеҳра кўз ўнгида аниқ-ти-
ниқ намоён бўлиб турибди: меҳр-ла боқувчи ни-
гоҳлар, узун ияк, юпқа лаблар, синиқ табассум... 
Шу аснода Лайло унинг тиззасига бош қўйиб, 
юракни элитувчи Қуръон каломлари таъсирида 
ором олишни истарди. 
Бу нима бўлди? Ўт-алафлар худди кимдир ер 
остидан туриб тортгандек қисқариб, ахири ерга 
кириб кетдими? Ўргимчак тўри, қушлар ини ҳам 
эриб кўздан йўқолди. Кўринмас ўчирғич девор-
даги русий битикларни ҳам ўчириб ташлади. 
Пол тахталари ҳам ўз ўрнига қайтди. Лайлонинг 
рўпарасида иккита мўъжаз каравот, ёғоч стол, 
иккита стул, бурчакда чўян печ, қораялоқ чой-
нак, сопол декча ва идишлар териб қўйилган 
токча намоён бўлди. Ташқаридан анҳор тўлқин-
ларининг шовуллаши, товуқларнинг қақағлаши 
эшитилди. 


275
Минг куёш шуъласи
,
Ана, ёшгина Мар ям стулга ўтирганча, керо син 
чироқнинг ёруғида ниманидир хиргойи қилиб, 
қўғирчоғини безаяпти. 
– Лайложо!
Лайлонинг бутун вужудига титроқ ўрмалади 
ва кўзларини очди. Кўршапалак унинг кескин 
ҳаракатидан чўчиб, худди китобнинг титил-
ган варақлари каби ўзини бурчакдан-бурчакка 
отди, кейин эса, туйнукдан ташқарига ўзини 
урди. Лайло ўрнидан туриб кийимларини қоқди 
ва ташқарилади. Қоронғи туша бошлабди. Куч-
ли шамол эсар, мажнунтолларнинг қуруқ шаган 
шохлари асабий ғичирларди. Лайло кетиш олди-
дан Мар ямнинг болалиги ўтган, унинг ширин ор-
зулари, изтироблари, хаёллари, соғинч ва армон-
лари кўмилган кулбага ўги рилиб қаради. Томга 
қўниб ўтирган қарға узун тумшуқлари билан ав-
вал ниманидир чўқилади, кейин «қағғ» этди-ю, 
учиб кетди.
– Алвидо, Мар ям опа, – пичирлади юзларини 
ювиб тушаётган томчиларни пайқамай.
Ҳамза уни терак панасида кутиб турарди. 
– Қишлоққа қайтишимиз керак, – деди оҳиста. 
– Сизга топширадиган омонатим бор. 
Лайло Ҳамзанинг уйи олдидаги боғда кутиб 
турди. Боя чой олиб кирган бола анжир дарах-
ти остида Лайлога алланечук хотиржамлик билан 
тикилиб турарди. Дераза ортида тўладан келган 
аёл ва ҳижобга ўранган ёшгина қиз ҳам бор эди. 
Эшик очилиб, Ҳамза ўзи билан тунукадан 
ясалган қутича олиб чиқди. 
– Жалилхон ўлимидан бир ойча олдин буни 
отамга бериб қўйган ва шахсан Мар ямнинг қўли-
га беришни васият қилган экан. Отам уни икки 
йил кўз қорачиғидек сақлади ва ўлимидан олдин 
менга топшириб, Мар ямни кутишимни илтимос 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling