Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

УЧИНЧИ БОБ
Мури Лайлога тинч бандаргоҳни эслатарди. 
Ишлари унча оғирмас, дам олиш кунлари болала-
ри билан Патриат тоғига ёки Исломобод ва Равал-
пинди маркази яққол кўриниб турадиган Пинди 
Пойнт тепалигига чиқишар, тизза бўйи келадиган 
ўтлоқлар бағрида тамадди қилишарди. 
Бу хотиржамлик, сокинлик Лайлога хуш ёқди. 
У Рашиднинг серғалва уйида худди ана шундай 
сокинликни орзу қилганди. Эндиликда ўша дам-
ларни эслаш ҳам Лайло учун азобдек. 
2002 йилнинг июл кунлари эди. Илиқ ёз оқ-
шомларида Лайло ва Тариқ ухламасдан она юрт-
ларида юз бераётган ўзгаришларни муҳокама 
қилиб чиқишарди. Ўзгаришлар катта эди. Коа-
лицион кучлар толибларни ҳам ма йирик шаҳар-
лардан мамлакатнинг жану би-шарқий ҳудудла-
рига, Покистон билан чегарадош қисмига суриб 
боришганди. Ҳамид Карзай мамлакатнинг му-
ваққат президенти этиб тайинланди. 


265
Минг куёш шуъласи
,
Бир йил илгари Лайло Кобулни тарк этиш учун 
қўлини кесиб ташлашга ҳам тайёр эди. Энди бо-
лалиги ўтган қадрдон шаҳарни соғина бошлади. 
Шўрбозорни, Бобур боғларини, Товуқкўчани, ел-
касида меш орқалаб юрадиган мешкобчиларни, 
Карте-Парвонадаги қовун расталарини тез-тез 
эсга оларди. 
Унинг қалбини туғёнга солаётган безовта-
лик фақатгина соғинч эмасди. Ҳар куни тур фа 
янгилик ларни эшитарди: мактаблар қурила ётган 
эмиш, аёлларга ишлаш учун рухсат берилган-
миш. Шундай пайтда Лайло четда юрса? Албат-
та, бу ер ҳам яхши, тинч, осойишта.... Лекин 
бари бир бегона ўлка Ватан бўлолмайди. 
Қачонлардир отаси айтган эди: «Сен ким бў-
лишни истасанг, албатта бўла оласан. Ишона-
ман, қачондир бу бемаъни урушлар тугайди ва 
сен ана шунда Ватанга керак бўласан!» Гоҳида 
онасининг бир гапи ҳам тез-тез қулоғига чалина-
ди: «Ватанимиз озодликка, тинчликка эришган 
кунни ўз кўзим билан, болаларимнинг кўзлари 
билан кўраман».
Демак, Лайло Кобулни бекорга соғинмаётган 
экан-да? Дарвоқе, яна бир сабаб бор: Мар ям. У 
Лайлонинг тинч ва хотиржам яшаши, кейин эса, 
тамоман унутиб юбориши учунгина ўз жонини 
қурбон қилдими? Йўқ, Мар ям ўз яхшилиги эвазига 
ҳеч нарса тама қилмасди. Лайло эса, бу яхшилик-
ни ҳеч қандай йўл билан қайтара олмаслиги аниқ. 
Уйга кетгим келяпти, – деди у ниҳоят Та-
риққа. Бу пайтда Тариқ каравотда унга тикил-
ганча ўтирарди. Лайло ҳам эрининг кенг пешо-
насига, қатъият ва ишонч акс этиб турган юз-
ларига, бақувват қўлларига, сермаъно кўзларига 
қадалиб турарди. Лайло шунча йил ўтиб, яна 
бир-бирлари билан топишганига ишона олмасди. 


266
Холид Хусайний
,
– Кобулгами? 
– Ҳа, фақат сен билан бирга.
– Нима, бу ер сенга ёқмаяптими? Болалар ҳам 
хурсанд. 
Лайло Тариқнинг ёнига бориб ўтирди. Тариқ 
сурилиб жой берди 
– Мен бахтлиман, – деди Лайло. Бундан ортиғи 
бўлмайди. Лекин, бу ерда ҳар доим қолиб кетол-
маймиз-ку! Бари бир бу ер ғурбат. Кобул эса, биз-
нинг уйимиз, у ерда ҳамма нарса ўзгаряпти. Мен 
ҳам ўша ерда бўлсам дегандим. Тушуняпсанми?
Тариқ бош ирғади.
– Қароринг қатъийми?
– Ҳа. Кетмасак бўлмайди. Бу ерда қўл қо-
вуштириб ўтиргим келмаяпти. 
Тариқ ерга қаради. Жим қолди. 
– Фақат ва фақат сен билан бирга. 
Тариқ жилмайган чоғда пешонасидаги ажин лар 
текисланиб, худди Лайлонинг тасав вуридагина 
муҳрланиб қолган, ҳеч қачон боши оғримайди-
ган, Сибирда аксирган пайти мишиғи ерга та-
рақлаб тушишига ишонадиган содда ва самимий 
болакайга ўхшаб қолди. 
– Мен сен билан бирга дунёнинг нариги чекка-
сига ҳам боришга тайёрман. 
– Раҳмат, – деди Лайло хиёл қизариб. 
– Демак, уйга қайтамиз?
– Ҳа, фақат олдин Ҳиротга борамиз.
– Ҳиротга?
Лайло сабабини тушунтирди. 
Болаларни кўндириш учун эса, ҳар бирига 
алоҳида тушунтириб чиқишга тўғри келди. Азиза 
ҳалигача босинқираб чиқарди. Яқинда қайсидир 
тўйда кимдир хурсандчилик юза си дан осмонга 
ўқ отган экан, қизча қўрққанидан йиғлаб юбор-
ди. Лайло унга Кобулдан толиблар чиқиб кетга-



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling