Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
250
Холид Хусайний , – Ишонинг, гапим рост. – Хўш, фикрингни исботлайдиган бирорта одам борми? – Йўқ! – Ана шу-да, – мағрур бош ирғади ёш толиб. – Пешовардаги таниш докторга бориб уч- рагандим, – қози бошини ликиллатиб сўз бошла- ди. – Жуда билимли шифокор. У билан ўтган ҳаф- тада кўришдик. «Менга очиғини айтавер», дедим унга. «Мулла бобо, тўғриси, уч ой умрингиз қоп- ти, ошиб борса олти ой яшайсиз», деди. Хуллас, ҳаммамиз бу дунёда меҳмонмиз. Яратганнинг иродасига қарши бора олармидик? У яна яғриндор шеригига имо қилганди, чой қуйиб берди. Қози кафтининг орқаси билан лун- жини артди: – Мен бу дунёни тарк этишдан қўрқмайман. Яккаю ёлғиз ўғлим беш йил илгари вафот этган- ди. Ҳаёт мен учун ўз қимматини йўқотиб бўлган. Хуллас, мен ўлимни ўйлаётганим йўқ. Бошқа нарсадан хавотирдаман. Қиёматда Парвардигор мендан сўрайди: «Мулла, нега сен менинг амрим- ни бажармадинг?» Унинг иродасига қарши бор- ганим учун нима деб жавоб бераман? Ҳар бири- миз Яратганнинг қонунларини бажаришга масъ- улмиз. Шу боис, ҳар қанча оғир бўлсаям, мен Яратганнинг амрига тобеман. Қозикалоннинг юзи оғриқдан бужмайиб кет- ди. Унинг юзларида ҳамдардлик ифодасини ҳам пайқаш қийин эмасди. – Синглим, мен сенинг гапларингга, эринг нинг бадхулқ одам эканига ишонгим келади. Аммо се- нинг ваҳшиёна жиноятингдан кўз юмиб бўлмай- ди. Ахир бу нимаси? Бола тепада йиғлаб ётса-ю, сен пастда унинг отасини чопиб ташласанг... Ме- нинг ҳам ажалим яқин. Шу боис шафқат кўрсат- 251 Минг куёш шуъласи , гим келади. Сени жон деб кечирган бўлардим. Аммо, эртага Худойим «Ўзинг бир гуноҳкор бан- да эдинг, кечиришни сенга ким қўйибди?» деса нима қиламан? Ёрдамчи қозилар ҳам бош ирғаб унинг гапини маъқуллашди. – Нимаям дердим. Синглим, сени ахлоқсиз аёл- сан деёлмайман. Аммо жуда ёмон ишга қўл ур- гансан. Шариат бу қилмишингни кечиролмайди. Мен боришим керак бўлган жойга сени аввалроқ жўнатишим керак бўлади. Мар ям ердан кўз узмай бош ирғади. – Парвардигорнинг ўзи гуноҳларингни афу этсин. Ҳукмни имзолаш учун Мар ямга тутқазишди. Уч толибнинг синчкор нигоҳлари остида Мар ям ўз исмини – мим, ро, йо ва мим ҳарфларини текис ёзиб чиқди. У йигирма етти йил илгари Жалилнинг уйида, муллаларнинг гувоҳлигида худди шунга ўх- шаш ҳужжатга имзо чеккан эди. Ўн кун ўтди. Мар ям камеранинг дарчаси ол- дида ўтириб, турма ҳаётини кузатарди. Ҳовлига қамалиб қолган шамол қоғоз парчаларини чирпи- рак қилиб ўйнарди. Соқчилар, маҳбуслар, болалар кўзларини қўлларини билан тўсиб олган, акс ҳол- да қум ва чанг одамнинг бурнига, оғзига кириши мумкин. Шамол қош қорайганда тинарди, кечаси эса, худди кундузги тўс-тўполон учун узр сўраган- дек, майин, ёқимли шабада эсади. Нахма унинг қўлига мандарин тутқазди: – Сиз менга яқин бўлиб қолгандингиз, – деди кўз ёшларини тиёлмай. Мар ям жойидан жилмади. Ҳовлидан қизди- рилган ёғ ҳиди келар, кимдир овқат тайёрлаш билан овора эди. Қизчалар бир пайт у Жалил би- лан куйлаган қўшиқни хиргойи қилишарди. 252 Холид Хусайний , Ой порлайди осмонда, Қушлар куйлар ўрмонда... Ўтган кеча у узуқ-юлуқ туш кўрди. Ўн бит- та тошни устунчаларга бўлиб тиклаётганмиш. Анҳорнинг нариги бетида Жалил уни имлаб чақираётганмиш. Мулла Фатҳулла унга нега дир чиннигул ҳиди анқиб турган настарин гулларни тутқазармиш. Лойсувоқ кулба ол дида эса, она- си Мар ямни овқатлангани чақи рармиш. Лекин Мар ям жойидан қимир ламас, ўзи ўйнаб ўтирган, ям-яшил майсалар қоплаган, чумолилар ўрмала- ётган, чигирткалар сакраб, қўнғизлар визиллаёт- ган ердан тургиси келмасмиш. Чўққи тепасидан эса қўйларнинг маъраши, яна қаердандир ара- ванинг ғижир лаши эшитилармиш. ...Мар ям машина кузовида кетиб борарди. Юк машинаси «Ғозий» стадиони томон елиб борарди. Унинг қаршисида ўтирган, автомат осиб олган ёшгина толиб Мар ямдан кўзини узмасдан маши- на бортини дўмбира қилиб чертарди. – Қорнингиз очмадими? – сўраб қолди у тўсатдан. Мар ям бош чайқади. – Истасангиз менда печене бор. Мазали. Тор- тинмай сўрайверинг. – Раҳмат, иним, керакмас. Соқчининг юзларидан самимийлик порлаб ту- рарди. – Қўрқиб кетяпсизми? Мар ямнинг томоғига нимадир тиқилди: – Қўрқяпман, – деди титраб. – Жудаям... – Менда акамнинг сурати бор, – деди соқчи. – Ўзини эслолмайман. У велосипед тузатарди. Фақат шуни биламан, холос. Унинг юриш-ту- риши, кулгиси, овози умуман эсимда йўқ. Ойимнинг айтишича, у ер юзидаги энг қўрқмас, баҳодир йигит бўлган экан. Нақ шернинг ўзи. 253 Минг куёш шуъласи , Кунларнинг бирида, эрта тонгда коммунистлар уни ҳибсга олгани келади. Акам эса, худди ёш боладек йиғлаб юборади. Нега буни айтяпман? Қўрқув – бу оддий ҳол. Ҳамма ҳам қўрқади. Бун- дан уялмасангиз ҳам бўлади. Минглаб кўзлар унга қадалиб турарди. Май- донда юз беражак ҳодисани аниқроқ кўриш учун ҳамма бошини чўзиб қарарди. Мар ямни маши- надан тушириш учун қўл узатишганда, ҳамма ёқни олағовур босиб кетди. Овозкучайтиргичдан маҳкуманинг жинояти ўқиб эшиттирила бошла- ди. Оломон орасида кимдир бош чайқар, ким- дир танглай қоқар, Мар ям эса, ердан кўз узмас, одамлар уни алқаяптими, қарғаяптими, билол- масди. Унинг учун ҳамма нарса фарқсиз эди. Уни боя турмадан олиб чиқишаётганда, ўлим олдидан ялиниб йиғлаши, кўнгли озиб ўқчиши, шалворини ҳўл қилиб қўйиши мумкинлигидан қўрққанди. Ахир умр интиҳосида одам ўзини бош- қаролмай қолади-ку! Хайрият, вужуди унга панд бермади. Толиблар уни судраб туширишмади, бал- ки ўз оёқлари билан майдонга кириб борди. Ота- сиз қолган Залмайнинг мунгли қиёфаси кўз олдига келганида, ўз-ўзидан қадамлари тезлашарди. Автоматли толиб унга футбол дарвозасининг жанубий устуни тарафга юришни буюрди. Оло- мон сув қуйгандек тинчиб қолди. Мар ям ўз соя- сига боқди, мана бу сояга жаллоднинг ҳам кўлан- каси қўшилди. Ҳаёт уни сийламади. Аммо, тан олади, бахт- ли дамлари ҳам бўлди. Бари бир яшагинг келар- кан-да! Қанийди бир мартагина бўлсин, Лайлони кўролса, унинг шодон кулгисини эшитса, у билан бирга чой ичиб, ҳолва еса... Азиза! Унинг тўйини кўриш, бармоқларига ҳино қўйиб, бошига никоҳ рўмолини ташлаш насиб этмади. Роса чиройли 254 Холид Хусайний , келин бўлса керак ўзиям. Унинг болаларини ҳам кўролмади.Кексайиш ҳам Мар ямнинг қисматида йўқ экан. Дарвоза устуни олдида тўхташ буюрилди. Чод- расининг бир четидан автоматни маҳкам қисиб турган қўлни кўрди. Оҳ, ҳаёт, бунчалар аччиқ... бунчалар ширин бўлмасанг!.. Мар ям кўзларини юмди. Бирдан ҳамма изти- роблар чекиниб, қалбини аллақандай сокинлик, ҳатто хотиржамлик эгаллаб олди. У дунёга бир бе- гона алаф сингари, ота-онасининг хоҳишига қар- ши ўлароқ, ҳароми тамғаси билан келганди. Мана, Ердаги сафари ҳам қариди. У ҳам севди, севилди, кимнингдир корига яради, ҳимоячи, дугона, она бўлолди. Ундан ширин хотиралар қолади. Ҳаммаси бундан-да баттарроқ бўлиши мумкин эди. Умр беҳуда ўтмади-ку! Мар ям ўзича Қуръон оятларини такрорлади: – У, дарҳақиқат, осмонлар ва Ерни яратган зотдир. У тунни кун билан, кунни эса тун билан беркитади. У қуёш ва ойни ҳам ўзига бўйсундир- ган, ҳар бири белгиланган макон томон ҳаракат- ланади. У буюк ва мағфиратли зотдир. – Тиз чўк, – буюрди толиб. «Парвардигорим, мендек гуноҳкор банданг дан марҳаматингни дариғ тутма!» Мар ям итоаткорлик билан амрни бажо келти- ради. Охирги марта... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling