Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Ҳунармандчилик. Уйғурлар жуда қадимги турли-туман ҳунарлар билан 
шуғулланиб келган. Улар орасида тикувчи, тўқувчи, этикдўз, телпакчи, ғишт 
терувчи, сувоқчи, темирчи, кўнчи, заргар ва дурадгорларни учратиш мумкин. 


Камроқ бўлса ҳам нонвой, сартарош, саватчи ва совунгар каби касб эгалари 
топилади.
Ёркент, Андижон, Ўш ва бошқа йирик шаҳарларда усталар нафақат ўз 
эҳтиёжлари, шунинг билан бирга бозорларга олиб чиқиб сотиш учун ҳам турли 
хил буюмлар ясаганлар. Шу сабабдан ҳам кўплари йирик бозорларга яқин 
жойларда яшар эди.
Уйғурлар орасида пахта ва пилла толасидан чархда ип йигириш ҳунари 
ҳам кенг тарқалган эди. Ушбу машғулот билан асосан, хотин-қизлар ўз уйларида 
шуғулланар эди. Шунингдек, қамишдан бўйра тўқиш ҳунари ривожланган эди. 
Қолаверса, Еттисув ва Фарғона водийсига кўчиб келган уйғурлар маҳаллий 
аҳоли, айниқса ўзбеклар, тожиклар ва қозоқлардан бир қанча ҳунарларни 
ўрганади (масалан, қозоқлардан кигиз тайёрлаш).
Дунганлар орасида энг кўп тарқалган касб-ҳунарлар: савдогарчилик, 
аравакашлик ва юк ташувчилик бўлиб, улар Бишкек, Тўқмоқ, Верний (Олмаота), 
Тошкент ва Прежевальск орасида қатнаб, ўсимлик ёғи, ун, буғдой ва гуруч билан 
савдо қилганлар.
Шаҳарларда 
яшаётган 
дунганларнинг 
аксарияти 
ошхона 
ва 
карвонсаройларига жойлашиб олган эди. Баъзилари дунган таомлари билан савдо 
қилар, ҳолва (тунжин) пишириш, шунингдек, чигачилик (динва) билан 
шуғулланар эди.
IV–V асрлардаги ўзаро урушлар даврида Хитойнинг деярли барча 
шаҳарлари таланган ва ёндирилган. Қадимий пойтахт шаҳарлар бўлган Чанъан 
ва Лоян харобазорга айлантирилган. Хитой жанубидаги шаҳар ҳаёти 
қишлоқникидан фарқ қилмаган.
VI асрга келибгина шаҳар ҳаёти ва шаҳарсозлик қайта тикланди. 
Шаҳарлар чегара қасрлари, савдо ва ҳунармандчилик марказлари сифатида хом-
ашё мавжуд бўлган жойлар, дарё бўйлари ҳамда денгиз қирғоқларида вужудга 
келди.


Ўрта аср дунёсининг йирик шаҳри ҳисобланган Чанъан режали 
қурилганлиги билан ажралиб турган. Шаҳарнинг шарқий қисмида император 
саройи ва бой хонадонлар жойлашган. VIII аср бошларида шаҳарда даосизм, 
буддизм, несториан, зардуштийлик, маздакийлик ва монийлик ибодатхоналари 
ҳамда бир нечта бозорлар бўлган.
XII аср бошларида Буюк канал бўйида Ханчжоу шаҳри қурилган бўлса, 
шимолда эса Кайфин шаҳри вужудга келган. Чэнду, Ченгжоу ва Сучжоулар 
йирик савдо ва ҳунармандчилик марказларига айланди. Гуанчжоу, Цюанжоу ва 
Учан каби порт шаҳарлар кенгайтирилди.
Шаҳарлар ҳарбий-мудофаа, маъмурий, иқтисодий ва маданий 
функцияларни бажарган. Юқори даражадаги амалдорлардан ташқари, 
фуқароларнинг кечаси кўчаларда юриши таъқиқланган. Шаҳар девори ва 
тўсиқлардан ошиб ўтганлиги учун 70 дарра уриш усули жорий этилган. Илк ўрта 
асрлар қонунларида шаҳарликлар учун алоҳида нормалар мавжуд бўлмаган.
Суй ва Тан империялари даврида тоғ саноати ҳамда металл эритиш 
саноати пайдо бўлган. Цзянсида сопол ва чинни, Янчжоуда эса кемасозлик 
марказлари шаклланган. Ченду шойилари Буюк ипак йўли орқали дунёга 
тарқалган.
Ҳунарманд буюртмага қараб ишлаб, ортиқчасини бозорда сотган. 
Монастирлар ҳузурида ҳам устахоналар бўлган. Бир соҳа ҳунармандлари битта 
кўча ёки маҳаллада яшаган. VI асрда савдо ва ҳунармандчилик бирлашмалари 
таркиб топган – туан ва хан (Европада цех, XI–XII асрлар), баъзи ханларга 400 
тагача оила кирган. Ханни оқсоқоллар бошқарган ва улар шогирдларни олиб, иш 
вақтини белгилаган ҳамда касб сирини сақлаган.
VII–VIII асрларда давлат ҳунармандчилиги ҳам анча тараққий этган. 
Конлар, устахоналар ва малака талаб қиладиган ҳунарлар меросий бўлган. Катта 
шаҳарлардаги бозорлар амалдорлар назоратида бўлиб, кун ботиши билан 
беркитилган. Дўкон ва устахоналар жойлашган ер ва сотилаётган чой учун 


алоҳида солиқ солинган, (те-яшил барг) контрабанда чойини сотган савдогар уч 
марта қўлга тушса, қатл қилинган.
Хитой манбаларида Янцзи дарёсидан жанубда яшаган кўп сонли Юэ 
қабиласи ҳам тилга олинган. Ушбу қабилаларнинг кўпчилиги асосан, тай, 
шунингдек, индонезлар, вьетнамлар ва монкхмер халқларининг аждодлари 
ҳисобланган. Хитойнинг ўзига хос менталитети, анъаналари, урф-одатлари, 
ахлоқ нормалари, миллий ғояси ва маданияти мавжуд. Асосан, қишлоқ 
хўжалигида шоли, пахта ва чой етиштириш, пиллачилик ҳамда боғдорчилик 
билан шуғулланади. Хитой чинниси дунёга жуда ҳам машҳур буюм ҳисобланади.
Марказий Осиё яҳудийлари қадимдан бошқа миллатларга деярли 
қўшилмай, ўзлари алоҳида хўжалик юритиб келган. Уларнинг ҳаттоки, ўз ерлари 
ҳам бўлмаган. Маҳаллий ҳукмдорлар ва Россия империяси раҳбарлари 
яҳудийларга ер бермаган. Шу сабабдан, турли ҳунар ва савдо-сотиқ, қисман 
тўқувчилик билан шуғулланган. Улар орасида оз бўлса-да, ўз заргарлари, 
машиндўз (тикувчи), телпакдўз, сартарош (мўйсаргир) ва кир ювувчи 
(жомашўй)лари бўлган. Яҳудийлар орасида энг кўп тарқалган касб – бўёқчилик 
бўлиб, уларни “кабудгар” деб атаганлар (кўк индиго – нил бўёқ билан бўёвчилар 
“кабудгари” деб аталган).
Олимлар лўлиларни учта этнологик гуруҳга бўлади: 1) асосан, 
кўчманчилик қилиб, хайр-садақа йиғиб, кун кўрадиган, фолбинлик, табиблик 
ҳамда заргарлик билан шуғулланувчи лўлилар; 2) товоқтарош, улар ярми ўтроқ 
ҳаёт кечиради, асосан, ёғочга ишлов бериш билан шуғулланади, хусусан, ёғочдан 
бешик, товоқ, қошиқ ва чўмич ясайдилар. Қадимда улар томонидан тайёрланган 
ёғоч товоқларига эҳтиёж катта бўлган, шу сабабли уларни товоқтарошлар деб 
ҳам аталган; 3) мазанг, яъни ўтроқ лўлилар (жўгилар), асосан, майда 
савдогарчилик, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланади.


Лўли эркаклари от урчитиш, овчилик, темирчилик, металл эритиш, сават 
тўқиш, ғалвир ва элак каби буюмлар ясаш ҳамда айиқ, маймун, илон ўргатиш 
билан, аёллари эса тиланчилик ва фолбинлик билан шуғулланган.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling