Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Таомлари. Яҳудийлар овқатланиш масаласида диний урф-одатларга катта 
эътибор беради. Яҳудийларнинг овқатлари икки турга бўлинади: сутли ва гўштли 
таомлар. Чўчқа, от ва туя гўшти ейилмайди. Улар орасида энг тарқалганлари 
сифатида палов, оши поракарда, сирканиз, ошимохи ва бахшни алоҳида 
кўрсатиш мумкин. Булар яҳудийларнинг миллий таомлари ҳисобланади. Улар 


обинон, қуймоқ, чалган ва арқонпак пиширади, шинни, ва кама истеъмол қилади. 
Боғдорчилик ва резаворчилик ҳам кенг тарқалган.
Корейслар дастурхонида ҳамма вақт албатта, гуруч билан сабзавотлар 
бўлиши шарт бўлган. Корейслар гуручни қайнатиб истеъмол қилади, ушбу таом 
корейс тилида пап деб аталади. Шунингдек, ширгуруч ва кимчхи номли аччиқ-
чучук салат севиб истеъмол қилинади. Кимчхи одатд,а тузланган карам, бодринг 
ва турпдан тайёрланади ва устига корейс пиёзи ва саримсоқ тўғралиб, қалампир 
сепилади.
Байрам кунлари, турли сайил ва маросимлар пайтида, шунингдек
меҳмондўстликда кукси ва чхалток тайёрланади. Кукси хамирли таом бўлиб, 
хамирош (угра)га ўхшаб кетади. Уни тайёрлаш учун хамир ниҳоятда ингичка ва 
соч толаси қалинлигида тўғралади. Кейин майда тўғралган қайнатма ёки қовурма 
гўшт, ловия, кимчхи ва қалампир солинган шўрвада пиширилади.
Чхалток таоми ҳам жуда қизиқарли усулда тайёрланади. Мазкур таом 
дамлаб пиширилгач, гуручни катта ёғоч идишга ағдариб, икки эркак галма-гал 
катта болғалар билан уриб янчийди. Гуруч эзилиб, хамирга ўхшаб қолади ва 
дастурхонга тортилиб, ловия, нўхат ва бошқа кўкатлар қўшиб истеъмол 
қилинади.
Уйғурлар овқатга маккажўхори, ун, гуруч, сабзавот ва гўштни кўп 
ишлатади. Ундан хилма-хил таомлар, жумладан, қатлама, ёғли ёки ёғсиз пошқал, 
сангза (ўрама) тайёрлайдилар.
Уйғурлар хамирли таомларга ниҳоятда бой халқ ҳисобланади. Ҳамма 
яхши биладиган чўзма лағмон, чушура, манти ва мампардан ташқари, хавилваш 
(узма ош), манжура ош, умоч, (хамирни ғалвирдан ўтказиб, ёғли гўшт ва думба 
тўғраб, кўкат аралаштириб тайёрланади). Шунингдек, хулук нон (хоним), гўшт 
нон, сомса, палау, шавла, шавла ва суюқ ош ҳам тайёрланади.
Уйғурлар чина ёки пакура чина (кичик ва катта пиёла)ларда аткан чай (сут 
чойи) ичишни хўш кўради. Меҳмонга келган заҳоти ва кечқурун кетишидан 


олдин албатта, аткан чой берилади. Улар хамирдан юзга яқин турли-туман 
таомлар пиширишни билади. Биргина мантининг ўзи бир неча хил бўлади. 
Пунтуча (пунтуза) таомлари, айниқса, мош унидан тайёрлангани жуда мазали 
бўлади.
Дунган овқатлари Хитой таомларига ўхшаб кетади, улар ҳам хамир ва 
сабзавотларни кўп истеъмол қилади. Таом тайёрлашда ўсимлик ёғидан ташқари 
мол ёғи ҳам фойдаланилади.
Дунганлар асосан, мол ва қўй гўштини истеъмол қилади. Суюқ 
таомлардан ун оши (кескан ош), нўхат ва ловия шўрва тез-тез тайёрланади. Улар 
қовун билан тарвуз, оби нон, айниқса, димлама нон кўп истеъмол қилади ва қуруқ 
мева билан чой ичишни ёқтирадилар. Овқатни ёғоч, суяк ёки бамбукдан ясалган 
таёқча (куэзи)лар билан истеъмол қиладилар.
Дунганлар қишда ёғли, ёзда эса ёғсиз овқатлар тайёрлайди. Илк баҳорда 
витаминларга бой, ёввойи ўтлар кўп ишлатилса, ёзнинг илк кунларида эса таом 
тайёрлашда кўк ловия, янги картошка ва сабзидан кенг фойдаланилади. Июль 
ойидан бошлаб ширин кўк булғори гармдориси, бақлажон, синьчуан карами 
(сунзи), помидор ва бошқа сабзавотлар ишлатилади.
Дунганлар киши организмининг талаб эҳтиёжларини назарда тутиб, кун 
давомида муайян тартибда овқатланадилар. Нонуштага одатда, совуқ ош, 
мастава, атала (бантон), тушлик пайтида эса лағмон, ширгуруч, турли бошқа 
хамирли овқатлар тайёрланади. Сабзавот билан қўшиб пиширилган гўшт ва 
улардан тайёрланган салат ҳам дастурхонга қўйилади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling