Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Украинлар – Украинанинг асосий аҳолиси бўлиб, жами 37,42 млн. нафар 
кишини ташкил этади. Шунингдек, Россия Федерациясида 1 927988 нафар, 
Қозоғистонда 333031 нафар, Белоруссияда 291 минг нафар, Ўзбекистонда 77 
минг нафар, Қирғизистонда 108 минг нафар, Латвияда 92,1 минг нафар, Канадада 
530 минг нафар, Польшада 300 минг нафар, Аргентинада 100 минг нафар 
украинлар яшайди. Уларнинг умумий сони 46 млн. нафардан иборат бўлиб, 
украин тилида сўзлашади. Дини – христианлик бўлиб, православ мазҳабига 
эътиқод қилади.
Украинлар руслар ва белоруслар сингари шарқий славянларга мансуб. 
Уларнинг умумий этник асосини X асрга келиб яқин қардош шарқий славян 
қабилалари асосида шаклланган ва Киев Русини барпо этган қадимги рус элати 
ташкил қилган. Кейинчалик ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт ҳамда 
қадимги рус ерларининг сиёсий тарқоқлиги даври (XII–XIV асрлар)да қадимги 
рус элати асосида учта қардош халқ – рус, украин ва белорус халқлари 
шаклланган. Тахминан, XIV–XVII асрларда ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
жиҳатдан тараққий этган халқларнинг литва, поляк ва венгер агрессиялари ҳамда 
турк-татар босқинчиларининг талончилик ҳужумларига қарши кураши 
натижасида украинлар бирлашишга муваффақ бўлган.
Россия империясининг расмий ҳужжатларида Украина “Малороссия”, 
украинлар эса “малоруслар” деган номлар қайд этилган. Илк бор украин этноси 
вакиллари тахминан XVII аср бошларида Қозоғистон кенгликларида пайдо 
бўлган. Марказий Осиё хонликларига эса бундан олдин тутқун сифатида олиб 
келинган. Украинанинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари таниқли 


украин шоири Т. Г. Шевченко номи билан боғлиқ. Шоир сургундалигида, яъни 
1848–1849 йилларда А. И. Бутаков раҳбарлигидаги экспедицияда қатнашган эди.
XIХ аср ўрталарида Туркистонга келган рус ҳарбийлари ичида украинлар 
ҳам бор эди. Туркистон ўлкасига украинларнинг оммавий тарзда кириб келиши 
1885 йилдан бошланган. 1861 йилдаги ислоҳотдан сўнг украин деҳқонлари 
Сирдарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Мирзачўлга келиб жойлашган. Улар 
ғаллачилик, пахтачилик, боғдорчилик ва полизчилик билан, 1890 йилларда 
келганлари эса чорвачилик билан машғул бўлган.
Украинларнинг Бухорога кириб келиши XVII асрнинг ўрталари, яъни улар 
Россия қарамоғига ўтганидан сўнг бошланган. Деҳқонлардан сўнг ҳунарманд ва 
темирйўлчилар келган. Ушбу ишчилар Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийси 
шаҳарларига жойлашган.
ХХ асрнинг 20- йилларида Туркистонда 500 минг нафар украин яшаган. 
Ўзбекистонда 1926 йилда украинлардан 25804 киши, 1979 йилда 113826 киши, 
1989 йилда 93197 киши, 2000 йилда эса 104720 киши яшаганлиги манбаларда 
қайд этилган. Ўз ўрнида шуни ҳам қайд этиш керакки, 1966 йилдаги “Тошкент 
зилзиласи” оқибатларини бартараф этишда украиналик 2600 нафар муҳандис-
қурувчилар қатнашган эди.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling