Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Моддий ва маънавий маданияти


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

 


9.3. Моддий ва маънавий маданияти
Турар-жойлари. Яҳудийлар алоҳида маҳалла-маҳалла бўлиб яшаган. 
Уларнинг уй-жойлари эски шаҳар қисмида жойлашган. Аксарият шаҳарларда 
яҳудийларнинг маҳалла ёки гузарлари бир нечта бўлакка бўлинган. Қадимдан 
яшаб келаётган яҳудийларнинг маҳаллалари “гетталар” деб юритилган.
Марказий Осиё яҳудийларининг уй-жойлари ўзбек ва тожикларникидан 
деярли фарқ қилмаган, лекин уларда ҳовлининг ичкари-ташқариси бўлмаган. 
Хоналари одатда, деразасиз қурилади. Туйнук панжара (яҳудийларда тобадон) 
ёки хона эшикларидан тушиб турадиган ёруғда ўтирилади. Ҳар бир хона олдидан 
сени (даҳлиз) қурилади ва полга бўйра тўшалади. Бўйра устидан шолча, намат ва 
гилам солинади. Қишнинг совуқ кунларида асосан, сандал ёнида ўтирилади ва 
ўша ерда тамадди қилинади. Хўжалик хоналари ошхона, хезумхона (ёқилхона), 
ангиштхона (кўмирхона), говхона (оғил, молхона) ва аспхона (отхона)дан иборат 
бўлган.
Минтақага кўчиб келган корейслар янгича уйларда яшай бошлаган, лекин 
улар ўз миллий анъаналарини сақлаб қолган. Чунончи, уйни иситиш
хоналарнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш бобида ўзларига хос тарзда иш 
тутади. Масалан, корейс хонадонида албатта, алоҳида ошхона (пуок) бўлади. У 
ерга 2–3 та қозон ўрнатилган лой ўчоқ (печь) қурилиб, у одатда, хонанинг ярмини 
эгаллайди.
Корейслар ётоқхонани уккан деб атайди ва хонанинг полига қамиш бўйра 
солинади. Поли остига уйғурларнинг ўчоғи сингари қувур ўтказилган бўлади. 
Ўчоқда олов ёқилганда, ушбу хонанинг поли ҳам исийди. Хонадон аъзолари 
иссиқ полда ўтириб, ўша ерда дам олади.
Корейслар уйида учинчи хона (марупань) ёғоч полли қилиб қурилади. 
Одатда, ушбу хона меҳмонхона вазифасини ўтайди, меҳмон келмаган пайтда эса 
аёллар ётоқхонаси вазифасини ҳам бажаради.


Қайси вақтда, кимлар билан келганларига қараб уйғур оилалари ҳар хил 
ерларга жойлашади. Синьцзянь вилоятида қўни-қўшни бўлиб яшаган ва қавм-
қариндошлик алоқалари билан боғланган оилалар бир ерда бўлишга ҳаракат 
қилган ҳамда алоҳида-алоҳида қишлоқ бўлиб жойлашган. Қишлоқларнинг 
номлари ҳам эскича, яъни Синьцзянда нима деб аталган бўлса, ушбу ном билан 
юритила бошланган. Қишлоқларда ҳовлилар сони ҳар хил бўлиб, йирикларида 
500–900 та хонадон жойлашган.
Қишлоқларда уйлар ёнма-ён, бир-бирига тақаб қурилган, ҳар бир ҳовлида 
мевали боғ, уйнинг орқасида ўзига яраша томорқаси мавжуд бўлган. Ҳовлилар 
асосан, йўл четлари, сув бўйлари ва тоғ этакларига қурилган. Кўчаларга дарахт 
(ток, терак ва чинор)лар ўтқазилган. Ҳовлиларига турли хил гуллар экилган, 
чунки уйғурлар гулларни ниҳоятда яхши кўради.
Йирик қишлоқлар ўз бозорига эга бўлган. Қишлоқнинг энг яхши ва юқори 
қисмига масжид қурилган ва у ерда турли дўконлар жойлашган.
Уйлар асосан, пахса ва хом ғиштдан қурилган. Деворларнинг юқори 
қисмида очиқ жой туйнук қолдириб, дераза, панжаралар ўрнатилган. Уйнинг 
бурчаги ёки деворларнинг ўртасига ўчоқ (морочоқ) қурилган. Хоналарнинг 
бирига катта-кичик супа (конг) қурилиб, ўчоқ қувури ана шу супа ичидан 
ўтказилган. Ўчоқ тутуни хона бурчагига девор бўйлаб ўрнатилган қувур 
(мўри)дан ташқарига чиқиб кетган.
Қадим уйғур ҳовлисида усти берк, кенг ички ҳовли – долан (даҳлиз) 
бўлган ва дарвозадан тўғри шу доланга кирилган. Доланнинг бир томони 
меҳмонхона (сарой), ўчоқхона ва ошхона, кейин турли хил, катта-кичик хоналар 
(омбор, санг, қазноқ)дан иборат бўлган. Доланнинг бошқа тарафига молхона 
(егил) ва сомонхона (сомонлик) каби турли ёрдамчи хўжалик хоналари қурилган. 
Ушбу хоналарга ҳам даҳлиз (долан)дан кирилган. Доланнинг орқа тарафида 
ҳовли ва томорқа, боққа чиқадиган айвон (лампа) бўлади. Бу ерга ўчоқ қурилган 


бўлиб, ёзда овқатлар шу ерда пиширилади. Боғда баранглик бир ёғига пахса 
девор урилиб, усти шох-шаббалар билан ёпилган айвонда ўтириш мумкин.
Уйғурлар орасида кенг тарқалган ҳовлилардан яна бирини алоҳида 
таъкидлаш керак бўлади. Юқорида кўрсатилган ҳовлининг тўрида хоналарнинг 
барчаси ёнма-ён қурилиб, ҳаммаси бир том остида бўлса, кейинги хил ҳовлида 
эса хоналар алоҳида-алоҳида жойлаштирилади. Дарвоза орқали даҳлизга эмас, 
ҳовлига кирилади. Ҳовлининг ўнг ва чап тарафларига алоҳида 2–3 хонали уйлар 
қурилган, ушбу уйларнинг энг каттасида ота-оналар, кичикларида эса ўғиллар 
яшайди. Хўжалик хоналари алоҳида жойлаштирилган бўлиб, уларнинг олдига 
бошидан охиригача чўзилган айвон қурилган.
Дунганларнинг уйлари Шимолий Хитойдаги фаизаларга ўхшайди. 
Уйларнинг деразалари ҳовли ичига қаратиб ўрнатилади ва унинг атрофи баланд 
лой девор билан ўраб олинади. Баъзан дунган уйлари хом ғишт ва тошдан 
ишланган синчли деворлар билан ўралган. Ғиштни бир хил эмас, навбатма-
навбат, бир қатор узунасига, бир қатор тиккасига ўрнатилади. Деразага панжара 
ўрнатилиб, мой қоғоз ёпиштириб қўйилади, хонанинг ташқариси (ҳовли томони) 
эса айвон билан тўсилади. Хонанинг ҳар бири уйғурларники сингари конг (печь) 
билан иситилади.
Ҳовлида шийпонга айвон қурилиб, икки тарафидан ток кўтарилган 
бўлади. Атрофига турли-туман гуллар экилади ва хуайян (гулзор) ёнлари пастак 
қамиш девор билан ўраб чиқилади.
Хоналарга пастак ва кичик шкаф (комод, гуйжусе, юмалоқ ва тўрт бурчак 
нарсалар)лар ўрнатилган. Дунганларнинг уйлари лойдан, пастаккина қилиб 
қурилиб, усти қамиш билан ёпилган. XX асрнинг 30- йиллари ва иккинчи жаҳон 
урушидан кейинги даврда пахсали уйлар пайдо бўлган. Ўтмишда лўлиларда 
шоманда одати мавжуд бўлган. Қариндош-уруғ лўлилар оқсоқол раҳбарлигида 
эрта баҳордан то кеч кузгача дарё водийларига чодир тикиб, ўша ерда яшаган. 
Совуқ тушиши билан яна ўз жойларига қайтиб келган ва ушбу одат ҳозир ҳам 


сақланиб қолмоқда. Лўлиларнинг икки хил чодири мавжуд: чодири зимистон 
(қишки) ва чодири соябон (ёзги).

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling