Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/42
Sana08.03.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1248296
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42
Bog'liq
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar

Бурятлар – ўзларини бураят деб атаб, Россия Федерациясининг Бурятия 
Республикасининг асосий аҳолиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда уларнинг 286 
минг нафар кишини ташкил қилади. Улар Россия Федерациясида 461 минг, дунё 
бўйича эса 600 минг кишидан ортиқ. Бурятлар (булағатлар, эхиритлар, 
ҳаринлилар ва хўндхўрлар) Мўғулистоннинг шимоли ва Хитойнинг шимолий-
шарқида ҳам яшайди.
Бурятлар монголоид ирқига мансуб бўлиб, бурят тилида сўзлашади. Улар 
орасида будда, ламаизм, шунингдек, христианлик (православие) тарқалган ва 
қадимий диний эътиқодлар (шомонлик) ҳам сақланган.
Бурятлар икки қисмга бўлинган: ғарбий ўтроқ чорвадорлар ва деҳқонлар. 
Улар ХХ асрнинг 20–30 йилларида ўтроқлашган.
Бурятлар хўжалигини асосан, чорвачилик ташкил этади, баъзи туман 
(аймоқ)ларда деҳқончилик, овчилик ва ҳунармандчилик билан ҳам 
шуғулланилади.
Сахалар – рус манбаларида “якутлар” деб қайд этилган. Улар Россия 
Федерацияси Саха Республикасининг туб аҳолиси (466 минг) ҳисобланади ва 
Россия Федерациясида сахалардан жами 478 минг киши яшайди. Шунингдек
сахалар Амур, Магадан ва Сахалинск вилоятлари, Таймур ва Эвенк мухтор 
ўлкаларида ҳам тарқалган. Улар Лена дарёси ўрта оқими, Жанубий Олдан ва 
Вилюда, қисман Олекманинг қуйи оқими ва чекка шимол ҳудудларига 
жойлашган.
Сахалар тили туркий тилларнинг шарқий тармоғига мансуб бўлиб, саха 
тилида сўзлашади. Диндорлари – православлар.


“Саха” этнонимининг келиб чиқиш тарихи жуда мураккаб. Улар Байкал 
кўлидан Лена дарёсининг ўрта оқими бўйига кўчиб келиб (X–XV асрлар), туб 
аҳоли (эвенклар ва юкагирлар) билан қўшилиб кетган. Милоднинг дастлабки 
даврида Саха ҳудудига эвенкларнинг аждодлари кўчиб келган.
“Саха” этноними милодий II асрнинг биринчи ярмида Лена дарёсининг 
ўрта оқими ва Байкал соҳилларидан келган туркий қабилаларнинг қадимги 
палеосиё ва тунгус тилларидаги элатларнинг ўзида сингдириши натижасида 
пайдо бўлган.
X–XV асрларда Байкал кўли атрофидан келган туркий қабилалар билан 
туб аҳоли аралашиб, саха халқи вужудга келган. XVII асрда сахаларнинг катта 
гуруҳи Лена, Яна, Индигирка ва бошқа йирик дарёларнинг водийларига ёйилиб, 
маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. Сахаларнинг этник бирлашуви XVII 
асрнинг 20–30- йилларда Россия империяси томонидан босиб олинганидан кейин 
тугалланган.
Сахалар туркийзабон халқлардан узоқлашиб кетган. Чорвачилик билан 
шуғуллансалар-да, лекин ўз қўшнилари – шимолда яшовчи овчилик хўжалигини 
юритувчи кичик этнослардан кескин фарқ қилмайди. Шунингдек, сахалар 
деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғуланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling