Минтақадаги бошқа халқларнинг этногенези ва этник тарихи
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Orta osiyodan deportatsiya qilingan xalqlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЎҒУЛЛАРНИНГ ЭТНОГЕНЕЗИ МАСАЛАСИ
Мўғуллар – (ўзларини мўғул деб атайди) Мўғулистонда яшайдиган асосий
халқ бўлиб, ХХ асрнинг ўрталарида мўғуллар яшаган ҳудуднинг жанубий қисмлари ХХР таркибига киритилиб, унга Ички Мўғулистон деб ном берилгандан сўнг улар Мўғулистон ва ХХР мўғулларига бўлиниб кетган. Мўғулистонда 3 млн., ХХР да 6 млн., Россия Федерациясида эса 647 минг мўғуллар яшайди ва уларнинг умумий сони 10 млн. кишини ташкил этади. “Мўғул” этноними Чингизхон даврига оид бўлиб, таркиби мураккаб бўлган қабилалар иттифоқи номини англатган. Хитой манбаларининг гувоҳлик беришича, мўғул нилун-мўғул (соф мўғул) ва хамухе-мўғул (омухта, яъни аралашган мўғул) каби икки тоифага бўлинади. Биринчи тоифага дастлаб 30 та қабила кирган бўлиб, булар орасида кўк кўзликлар кўпчиликни ташкил этган. Чингизхоннинг отаси Ясугай баҳодир (Асугай-батур) тобе бўлган авлод ҳам кўк кўз бўлган. Шу боис у Хитой манбаларида “ланьян чияти” (кўккўз чият) деб номланган. Уларнинг таркибига кирган қабилаларнинг энг йириклари татар (дадан-алухай, дутаут, алчи ва чаган каби йирик қабилалардан ташкил топган иттифоқ), қиёт (кэле), найман, жалойир, меркит (меэрчити, вудуйивути, меличи, мелижи) ва бошқалар бўлган. XII асрнинг биринчи чорагида татар ва бошқа халқлар Чингизхон бошчилигида ўзларининг ғарб ва жанубдаги қўшинлари (киданлар, қипчоқлар, уйғурлар, найманлар, кераитлар, меркитлар (марқитлар) ва тангутар)ни бўйсундириб, йирик давлатни барпо этган. Мўғул элати айнан шу даврда шаклланган. Шу сабабли “мўғул” номи XIII асрдан бошлаб Чингизхонга тарафдор ва тобе барча қабила ҳамда элатларнинг умумий номига айланиб кетган. МЎҒУЛЛАРНИНГ ЭТНОГЕНЕЗИ МАСАЛАСИ Айрим хитой манбаларида мўғулларнинг келиб чиқиши туркий бўлиб, уларнинг илк аждодлари татарлар (тат, Мўғул олимлари, жумладан, Сурен Бадалах (Сури-бадалака) мўғулларнинг қадимий туркий халқ бўлмиш “ди” ларнинг XIII–XIV асрлар кўчманчиликка асосланган Мўғул салтанатининг гуллаган даври ҳисобланади. Айнан ўша даврда мўғуллар халқ сифатида шаклланган. XV аср бошларида маълум сиёсий воқеаларга кўра, мўғулларнинг ғарбий қисми (4 та катта қабиладан иборат бўлган ойрот ва, дербенлар) ажралиб чиқиб, 1635 йилда ўз давлати – Жунғор хонлиги (1635–1758)ни ташкил этган ва Марказий Осиёдаги йирик кучга айланган. XVI аср ўрталарида эса шарқий мўғуллар шимолий (халхаликлар) ва жанубий (узумчинлар ва ордалар) каби қисмларга бўлиниб кетган. XVI–XVII асрлардан мўғуллар ламаизмга эътиқод қила бошлаган. XVII аср бошларида Мўғулистонни манчжурлар босиб олганидан сўнг мўғуллар деярли уч аср (1691–1911) мобайнида асоратда яшаб, 1921 йилда мустақилликка эришган. Халқ инқилобидан кейин мўғуллар социализм ғоясига берилиб, ўз давлатини Мўғулистон деб эълон қилган. ХХРда яшайдиган мўғул элатлари (хочинлар, баринлар, ордослар, узумчинлар ва б.) ўз номларини сақлаб келмоқда. Уларнинг хўжалиги ва моддий маданиятида хитой ҳамда манчжурларнинг таъсири яққол сезилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling