Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси
назарга олмасак, улар ҳам сизу биз қатори инсон
Download 4.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нега ўзингизни бадном қиласиз— деб сўради йигит. — Эй, ўғлим!— деди хожа.— Мен аллақачон бадном бўлганман. Шу сирим ошкора бўлмасин деб, бошқаларга
назарга олмасак, улар ҳам сизу биз қатори инсон,
Итгаки сиғинганингиздан кейин сизнинг ким эканлигингизни билолмай қолдим. Дилимда шубҳа бор экан, менга сизнинг овқатингиз макруҳ. — Эй, қароғим!— деди хожа.— Сенинг гапингга, бу ишларга ҳайрон бўлишингга тушуниб турибман. Шунинг учун ҳам доим бадном бўлиб юраман. Бу шаҳарнинг одамлари менинг номимни сагпараст хожа дейишади. Шу ном билан машҳур ва маъруфман,— деб мусулмонлигига калима келтирган эди, ”йигитмнинг кўнгли сал ўрнига тушди. — Шундай экан, бу қилмишингизнинг боиси нима? Нега ўзингизни бадном қиласиз?— деб сўради йигит. — Эй, ўғлим!— деди хожа.— Мен аллақачон бадном бўлганман. Шу сирим ошкора бўлмасин деб, бошқаларга қараганда икки ҳисса ошиқ солиқ тўлайман. Бу шундай www.ziyouz.com kutubxonasi можароки, эшитган одам фақат ғам-андуҳга тушади, бўлак ҳеч нарса орттирмайди. Сен ҳам мени кечир, бу гапларни ҳикоя қилгани на менда мажол бор-у, на эшитгани сенда тоқат. Савдогарвачча: "Мен ўз ишимнинг пайида бўлай. Қўярда-қўймай буни зўрлашимнинг нима зарурияти бор?" деб ўйлади ичида. — Ҳай майли, айтишга арзигулик гап бўлмаса, айт- май қўя қолинг,— деб овқатга қўл урди у. Савдогарвачча шу тариҳа ақл ва идрок билан иш тутиб, икки ой хожа уйида яшади. Бирон кимса уни қиз бола деб ўйламади ҳам. Хожанинг бўлса, кундан- кунга унга муҳаббати ортиб, бир дам кўрмаса турол- майдиган бўлиб қолди. Бир куни майхўрлик айни авжига чиққанда савдогар "йигит" тўсатдан йиғлаб юборди. Хожанинг меҳри тов- ланиб, рўмол билан унинг кўз ёшини артди ва йиғлашнинг боисини сўради. — Эй, отахон! Сизга нимасини ҳам айтай?— деди савдогарвачча.— Кошки, атрофимда парвона бўлиб, бун- чалик меҳмоннавозлик ҳилмасангиз, менга бунчалик шафиҳу меҳрибон бўлмасангиз эди. Эндиликда икки ўтда ҳовуриляпман: на сизни ташлаб кетишга дил кўнади на бу ерда хотиржам тура оламан. Ҳеч иложи йўҳ, энди жўнамасам бўлмайди. Сиздан жудо бўлиб ҳандай яшай оларканман, бунга кўзим етмай турибди. Бу гапни эшитиб, хожа чун абри навбаҳор йиғлади. — Эй, нуридийдам!— деди у.— Наҳотки ҳария хизмат- коўингни ҳон йиғлатиб, шунчалик тез сайри сафар ихтиёр қилган бўлсанг? Бу фикрни дилингдан ҳувгин. Танимда жоним бор экан, сендан жудоликда бир нафас яшолмайман. Доғингда ажалимдан беш кун бурун ўламан. Бу Форс мулкининг оби ҳавоси кўп яхши. Энг яхшиси, ишончли бир одамингни жўнатиб, ота-онангни кўчиртириб олиб кел. Бу ишга от-улов, хизматчилар даркор бўлса, мен ҳозир ҳилай. Ота-онанг келгач, тижо- ратни кўнглинг истаганча ҳилавер. Мен ҳам ўз умримда кўп ҳийинчиликларни кўрдим, кўп мамлакатларни кездим. Эндиликда ҳаридим, фарзандим йўҳ. Мен сени ўз фарзандимдан аъло биламан. Мендан кейин ме- росхўрим бўл. Ишларимдан хабардор бўл, уларни ўзинг юргаз. Ҳаёт эканман, ўз ҳўлинг билан бир бурда нон бер, ўлганимдан кейин барча молу давлатим, уй-жой, боғ-роғим сеники бўлсин. www.ziyouz.com kutubxonasi \ақиқатан, сиз отамдан зиёда ғамхўрлик ва мгм>ибонлик кўрсатдингиз, — деди савдогарвачча. — Мен <г»« онамни унутишим мумкин. Аммо мен осийга волидам пир йилга рухсат берган эдилар. Агар узоқ ушланиб ҳо/кам, қариган чоғида йиғлаб-йиғлаб оламдан ўтадилар. (> гл рози — худо рози, деган гап бор. Агар волидаи мпфибоним мендан ранжиб диллари оғриса, дуоибад ^иаадилар, деб қўрқаман. Унда у дунё, бу дунё косам оцармайди. Сиз менга шундай меҳри шафқат қил- иингизки, эндиликда қиблагоҳимнинг ҳукмини бажариб, надар ҳаҳҳини адо этишимга рухсат беришингиздан шуб- VI қилмайман. Сизнинг қилган илтифотингиздан то ўлгу- мимча миннатдорман. Ўз мамлакатимга кетганим билан дили жоним сизни ҳар доим ёд этади. Замонанинг зайли билан вақтики келиб ажаб эмаски, сизнинг қадамла- рингизни ўпишга қайта муяссар бўлсам. Савдогарвачча ширин сўзларни шундай териб таш- ладики, хожанинг ижозат беришдан бўлак иложи қолмади. — Яхши! Сен мен билан қолмасанг, мен сен билан кетаман. Сен менинг жонимсан. Жон кетгач, тан қолиб нима қилади? Шунга хўп десанг, отлан, мени ҳам бирга > олиб кет,— деб сагпараст хожа сафар тайёргарлигини кўриб қолди. Гумашталарини чақиртириб, зудлик билан от-улов тайёрлашни буюрди. Хожанинг сафарга чиқиш мақсади тезда шақарга тарқаб, буни эшитган савдогарлар сафар ихтиёр қила- вердилар. Хожа беқисоб ганжу жавоқирларини, сон-са- ноқсиз ғулому навкарларини, шоқона молларини олиб, шақардан ташқарига хилма-хил чодир, капа, чайлалар қуриб, йўл тараддудини кўраверди. Кимки хожа билан кетишни ихтиёр айласа, қоли боқудрат мол олиб, унга қўшилаверди. Ёнларига йўлда ўзларини муқофаза қилиш учун лашкар олишди. Бир куни саодатли онлар етиб келганда, карвон қўзғалди. Минглаб туяларга юк ортилган, тилло-жа- воқирлар тўла сандиқларнинг огирлигидан хачирлар зўрға оёқ ташларди. Дапгги қипчоқ, Занжибар ва румлик беш юз соқиби шамшир туркий, ироқий, арабий тул- порларни ўйнатиб борардилар. Ҳаммадан орқада — кар- вон кетида яхши либослар кийиб олган хожа билан савдогарвачча тахтиравонда ўтиришарди. Бир туяга тахти бағдодидай ўрнатилган бўлиб, унинг устидаги ёстиқда www.ziyouz.com kutubxonasi хожанинг ити ухлар, бир туянинг икки ёнига ортилган темир қафасларда хожанинг бандилари тебраниб борарди. Карвон юра-юра Қустунтания шаҳри остонасига келиб, дарё бўйидаги бир соя-салҳин боҳҳа тушди. Капа ҳуриб, хожа билан савдогарвачча шаробхўрлик, ка- бобхўрлик ҳилишиб, аср пайтида сайри томошо қилгани чиҳишиб, ташҳарида ўтиришди. Иттифоҳо, подшоҳ ноибларидан бири шу орадан ўтаётиб, шунча лашкар ва у ердаги кишиларнинг юриш-туришини кўриб, ажаб- ланди. Ўзича, эҳтимол, бирон подшоҳнинг элчиси шу ерда ҳўниб, атрофни тамошо ҳилаётган бўлса керак, деб ўйлади. Хожанинг ходими бориб, кимлигини сўраган эди, у одам, подшоҳнинг амири шикориман, деб жавоб берди. У келиб жавобини айтган эди, хожа бир ғуломни чаҳириб: "Бориб, у одамга бизлар мусофирмиз. Кўнглингиз истаса, чодиримизда бирпас ором олинг, ҳаҳва билан чилим тайёр дегин", деб буюрди. Амири шикор бу одамларнинг савдогар эканини эшитиб, тааж- жубга тушди. Тезда ғулом билан хожанинг мажлисига келди. Бу ердаги дабдаба ва шону шавкатни, ғулому сипоҳиларни кўриб, хожа билан савдогарваччага икки букилиб салом берди. Иззат-икромдаги итга кўзи тушди- ю, ҳуши бошидан учиб, бутунлай ўзини йўҳотиб ҳўйди. Хожа уни ўтиришга таклиф этиб, ҳаҳва билан сийлади. Подшоҳ амири хожанинг исми-шарифини сўради. У кетишга рухсат сўраганда, хожа бир неча кийимлик шойи ва бўлак туҳфалар берди. Амири шикор эрталаб саройга келиб, сарой аҳлига шаҳарга келган савдогар ҳаҳида батафсил гапириб берди. Бора-бора бу гап менинг ҳулоғимга етди. Мен амири шикорни чаҳиртириб, хожа ҳаҳида сўраган эдим, кўрганларининг ҳаммасини гапириб берди. Бир ит шун- чалик ҳурматда-ю, икки одамнинг бунчалик азоб-уҳубат- да эканлиги мени ҳаттиҳ ранжитди. — У мурдорни ҳатл этиш лозим,— деб ҳукм ҳилдим. — Жаллод! Тезда бориб савдогарнинг калласини олиб кел! Иттифоҳо, шу пайт ўша Фаранг элчиси ҳузуримда эди. У кулди. Буни кўриб баттар газабландим. — Эй, беодоб! Подшоҳлар ҳузурида сабабсиз тиш оҳини кўрсатиш одобдан эмас. Бемаҳал кулгандан йиғла- ган яхши. — Эй, жаҳонпаноҳ!— деди фаранг элчиси.— Хаёлимга www.ziyouz.com kutubxonasi оир қанча гаплар келди. Шунинг учун ҳам кулдим. ||иринчиси, вазир ҳақ бўлиб чиҳци, энди уни зиндондан 1 ..ЮД ҳилиш керак. Иккинчиси, подшоҳи олам ноҳаҳ ҳон гўкишдан қутулди. Учинчиси, қиблагоҳ бесабаб, суриштирмай-нетмай бегуноҳ савдогарни ўлимга ҳукм :ггди. Ана шу ишлардан таажжубга тушдим, бир но- доннинг гапига ишониб, бир одамни ўлшига ҳукм қилиб юборганингизга ҳайрон бўлдим. Хожанинг нега бундай қилишини худо билади. Уни ҳузурингизга чақиртириб, бу сирнинг сабабини ўзидан сўрасангиз, кўп улуғ иш бўлар эди. Ҳақиқатан гуноҳкор бўлса, хоҳлаган жазони раво кўрсангиз, ихтиёр ўзингизда. Фаранг элчиси шундай дер экан, вазирнинг айтган- лари ўзимнинг ҳам ёдимга тушди. "Савдогар, ўғли, ити, қафасдаги бандилари билан тезда келтирилсин", деб ҳукм қилдим. Навкарларим бирпасда уларни олиб келишди. Ҳузуримга киритинглар, дедим. Аввал савдогар билан ўғли кирди. Иккаласининг устида ҳам асл чопонлар, Савдогарваччанинг ҳусни жамолини кўриб, ҳамма маҳлиё бўлиб қолди, ҳузур-ҳаловатини йўқотди. Савдо- гарвачча ҳар бири хонани мунаввар қилувчи жавоҳирлар терилган қўлидаги тилло патнусни тахтим олдига келтирди-да, менга тортиқ қилди. Кейин одоб билан таъзим бажо келтириб, бир четга ўтиб турди. Хожа ер ўпиб, мени дуо қилгани турди. У шундай булбулигўё бўлиб кетдики, асти қўясиз. Савдогар хожа кўнглимга жуда маъқул тушди-ю, аммо итоб билан сўрадим: — Эй, одам суратидаги шайтон! Сен қандай тузоқ қўйяпсану, ўз йўлингга қандай чоҳ қазияпсан? Агар бу гумроҳлигингга бирорта маъқул далилу исбот кўрсатиб, мени ишонтирсанг, жонинг омон қолади, йўқса, жаллод қорнингни ёради, токи бошқаларга ибрат бўлсин! — Эй, подшоҳи олам!— деди хожа ялиниб.— Мен бахти қаронинг бир қошиқ қонидан кечинг, мана шу мил-мил моли дунёнинг бари сизники. Ўзим билан ўғлимга тахти муборагингиз олдида жон бахш этиб, озод қилинг. — Эй, нодон!— дедим табассум билан.— Мол- мулкингни кўз-кўз қилиб, мени йўлдан оздирмоқ- чимисан? Ҳақиқатни айтиб беришдан ўзга чоранг йўқ. Бу гапни эшитди-ю, хожанинг кўзидан чак-чак ёш тома бошлади. У ўғлига қараб, чуқур оҳ тортди. — Мен подшоҳ олдида гуноҳкор бўлдим. Ўлимдан www.ziyouz.com kutubxonasi бўлак иложим йўқ. Аммо сени кимга қолдириб кета- ' ман?— деди савдогар йиғлаб. I — Эй, маккор!— дедим яна пўписа қилиб.— Бас, жуда кўп баҳона айтдинг. Қани гапир бор гапни! Шунда савдогар ўрнидан туриб, тахт олдига келди-да, оёқларимни ўпиб, ҳақимга дуо ўҳигани турди: — Эй, шаҳаншоҳ! Агар ўлимга ҳукм ҳилмаганингизда, ҳаммасига бардош бериб, можаромни айтмаган бўлардим. Дунёда жондан ширин нарса йўҳ, ҳеч ким кўра-била туриб ўзини чуҳурга ташламайди. Ҳай майли, сизнинг муборак талабингиз шу экан, бу нотавон ҳариянинг саргузаштини эшитинг. Аввало, ҳафасдаги икки бандини кпу ерга келтиришга ҳукм ҳилсангиз. Мен ўз аҳволимни баён ҳилай, мабодо бирон жойида гапимнинг ростлигига шубҳа туғилса, улардан сўрасангиз, гапимни тасдиқлайдилар. Ана ўшанда инсоф билан ҳукм чиҳар- гайсиз. Менга бу гап маъҳул тушди. Асирларни ҳафасдан чиҳариб, хожа ёнига турғазиб ҳўйишга фармон бердим. — Эй, подшоҳ!— деб гап бошлади хожа. — Ўнг то- монимда турган одам катта акам, чап томонимда тургани кичик акам. Мен буларга туғишган ука бўламан. Отам Форс мулкида савдогар эди. Мен ўн тўрт ёшга кирганимда ҳиблагоҳимиз оламдан ўтди. Отамнинг маъ- ракалари ўтиб бўлгач, бир куни икки акам менга шундай дейишди: — Отамдан ҳолган* мол мулкни таҳсим ҳиламиз. Ҳар ким ўз истагича иш тутсин. — Эй, акалар,— дедим бу гапни эпштиб. — Бу нима деганингиз? Мен сизларнинг ҳулингизман. Менга ҳеч нарса керакмас. Сизлардан ўз ҳаҳимни даъво ҳилмайман. Бир отам ўлиб, икки оталик бўлдим. Иккалангиз бошимни силаб, бир бурда ҳаттиҳ нон билан бир пиёла совуҳ сув берсангизлар, шу менга кифоя. Хизмат- ларингизни ҳилиб юравераман. Борди-ю, улушимни олганимда ҳам нима ҳиламан? Маҳсадим, сизлардан ортганини еб, бағрингизда яшаш. Ҳали гўдак бўлсам, хат-саводим бўлмаса, сизлардан тарбия олай. — Сенга ҳолса, ёлғиз ўзингни эмас, бизларни ҳам хонавайрон этиб, гадо ҳилмоҳчисан, шекилли? — дейишди акаларим. Мен бир бурчакка бориб йиғладим. Кейин ўзимча ўйладим: "Ахир, акаларим катта бўлиб ҳолишган. Улар менга таълим бериб, йўл-йўриҳ кўрсатишмоҳчидир-да!" www.ziyouz.com kutubxonasi 111 у хаёлда уйқуга кетдим. Эрталаб қозининг одами кслиб, мени қозихонага бошлади. Борсам, икки акам ўша ерда. — Нега отангдан қолган молу дунёни бўлишга қаршилик қиляпсан? — деб сўради қози. Мен уйда акаларимга айтган гапларимни унга ҳам сўзлаб бердим. — Агар шу гапни дилидан чиқариб айтаётган бўлса. "Отамдан қолган молга ҳақҳим йўқ", деб тилхат бсрсин,— дейишди акаларим. Шунда ҳам мен ҳарна бўлса ҳам булар мендан катта, отамдан ҳолган молни ноўрин совурмасин, деган маҳсад- да шундай ҳилишяпти шекилли, деб ўйлабман. Уларнинг кўнглига ҳараб, тилхат ёзиб берган эдим, ҳози муҳрини босди. Акаларим ўзида йўҳ хурсанд бўлишди, мен уйга кетдим. — Ҳей, ука! Сен яшаётган уй бизларга керак бўлиб ҳолди. Ўзингга бошҳа бирон жой топ,— дейишди ака- ларим эртасига. Отамдан ҳолган уйда яшашим ҳам уларга хуш ёҳмаётганини англадим. Уйни бўшатиб, чиҳиб кетишга ноилож мажбур бўлдим. — Эй, Жаҳонпаноҳ!— деб ҳикоясини давом эттирди савдогар. — Отам ҳаётлигида, ҳар гал сафардан ҳайт- ганида турли мамлакатлардан менга совғалар олиб келар эди. Кўпчилик кенжа ўғлини кўпроҳ суяйди-да. Шу- ларни йиғиб юриб, озроҳ ўз маблағимга эга бўлиб ҳолган эдим. Ўша совғаларни сотиб, пул ҳилиб, оз-оз савдо-сотиҳҳа аралашдим. Булардан ташҳари, отам менга бир сафар Туркистондан канизак олиб келган эди, яна бир бор йилҳи ҳайдаб келганида бир минилмаган тойни менга берган эди. Уни ўзим боҳар эдим. Акаларим мурувватсизлик ҳилгач, бир ҳовли сотиб олдим. Бу ит ҳам мен билан кетди. Рўзғорга зарур асбобларни харид ҳилиб, хизматимга иккита ғулом олиб, ҳолган пулимга баззозлик дўкони очдим. Ўз ҳисматимдан рози эдим. Акаларим бағритошлик ҳилган бўлса, худойим меҳрибонлик ҳилди. Уч йил ичида шаҳримда анча эьтиборли одам бўлиб ҳолдим. Барча улуғларга совға- салом керак бўлса, менинг дўконимга келишарди. Дўкондан жуда катта фойда келар, ҳаётим айшу фарогатда ўтар эди... www.ziyouz.com kutubxonasi Иттифоқо, бир жума уйда ўтирсам, майда-чуйдага бозорга кетган ғуломим дам ўтмай кўз ёши қилганча қайтиб келиб қолди. — Ҳа, нима бўлди?— деб сўрадим. — Сизнинг нима ишингиз бор?— деб қўрс жавоб қайтарди ғулом.— Ўз жонингиз роҳату фароғатда, аммо қиёмат куни нима деб жавоб берасиз? — Эй, ярамас,— бақирцим мен. — Сени нима жин урди? — Бир яҳудий акаларингизнинг қўлларини орқасига боглаб бозор ўртасига турғазиб қўйибди. Қамчи билан савалаб, роса мазах қиляпти. "Агар пулимни бермаса- ларинг, уриб ўлдираман. Шунда ҳам савобга қоламан", дейди. Акаларингиз шундай кунга қолса-ю сиз индамай ўтираверсангиз, инсофдан бўладими? Эл-юрт нима дейди? Бу гапни эшитиб, қоним қайнаб кетди. Оёқ яланг бозор томон чопар эканман, ғуломимга буюрдим: — Пул олиб, орқамдан югуринглар! Югура бозорга етиб борсам, қақиқатан ғуломим айт- гандай, акаларимни савалашяпти. — Худо хайрингизни берсин, бирпас шошманглар,— дедим қокимнинг одамларига. — Мен яҳудийдан айб- ларини сўраб билай. Нега бундай сазойи қиляпти? Яқудийнинг олдига бориб сўрадим: — Бугун жума куни бўлса, нега энди уларни бун- чалик жазолаяпсиз? — Агар қамиятли бўлсанг, уларнинг қарзини тўла, бўлмаса, ўртага тушмагин-да, келган йўлингга жўна,— деб жавоб берди яқудий. — Қанча қарз? Тилхатларини чиқар, қозир пулингни бераман. — Тилхатни қокимга берганман, —деди яҳудий. Шу пайт икки ғуломим икки халтада тилло олиб келишди. Яқудийга минг рупия бериб, акаларимни қутқариб олдим. Ақволларига маймун йиғлайди: оч- яланғоч. Уларни уйга олиб бориб, дарров қаммомга солдим. Янги либослар кийдирдим, қоринларини тўй- дирдим. Шунда қам: "Отамдан қолган шунча молни нима қилдинглар?" деб бир оғиз сўрамадим, уялишмасин дедим. , — Эй, подшоқи олам! Мана, ўзларининг юз-кўзи, сўраб кўринг. Тўғри гапиряпманми ёки ёлғонми? Ҳай майли, орадан бир неча кун ўтиб, сал ўзларига келишгач, шундай дедим: www.ziyouz.com kutubxonasi — Эй, жигарларим! Энди бу шаҳарда беобрў бўлдинглар. Сафарга чиқсанглар, яхши бўларди. Улар индашмади. Мен, гапим маъқул тушди шекилли, дсб сафар тайёргарлигини кўравердим. Зарур асбоблар, юкчилар, от-улов олиб, йигирма минг рупиялик мол сотиб олдим-да, уларни Бухорога кетаётган карвонга қўшиб юбордим. Орадан бир йил ўтиб, карвон қайтди. Аммо ака- ларимдан дарак бўлмади. Ниҳоят, бир ошнамни, бор гапни айт, деб мажбур қилгандим, шундай деди: "Битта аканг барча молини қиморга бой берди. Ҳозир қимор- хонада югурдаклик қилиб юрибди. Битта аканг бўзагарнинг қизига ошиҳ бўлиб ҳолиб, ҳамма молини ўшанга совурган. Ҳозир бўзахонада ғуломлик ҳилмоҳда. Карвондагилар уялмасин, деб сенга айтишмаган эди". Бу гапни эшитиб, ҳаттиҳ хафа бўлдим, овҳатни ҳам, уйқуни ҳам унутдим. Йўлга озиҳ-овқат олиб, Бухорога жўнадим. Етиб бориб, акаларимни ҳидириб топдим-да, ювинтириб-тарантириб, кийинтирдим. Хижолат бўлишма- син, деб ҳеч нарса демадим. Яна уларга унча-мунча мол олиб бериб, шаҳримизга ҳайтдик. Нишопурга яҳин ҳолганда бир ҳишлоҳҳа тушдик. Акаларим орқасидан Бухорога бориб келганимни биров билмай ҳўя ҳолсин, деган хаёлда мол билан уларни ҳолдирдим-да, ўзим уйга ҳайтдим. Икки кундан кейин акаларим сафардан келяпти, эртага кутиб олгани чиҳаман, деб гап тарҳатдим. Эрта- лаб, энди йўлга чиҳаман, деб турганимда акаларимни ҳолдирган ҳишлоҳдан бир деҳҳон фарёд кўтариб келиб ҳолди. — Нега йиғлаяпсан?— дедим унинг олдига чиҳиб. — Акаларингиз касрига ҳолдим, уйимни ўғри урди, — деди у. — Кошкийди, уларни ҳишлоғимизда ҳолдирма- ганиншзда. — Нима бўлди ўзи?— деб сўрадим. — Кечаси ўғрилар келиб акаларингизнинг ҳамма мол- мулкини, ўша қатори менинг буюмларимни ҳам олиб кетишди,— деди у йиғлаб. — Акаларим ҳаерда?— деб сўрадим диҳҳатим ошиб. — Шаҳар ташҳарисида, яланғоч, оёҳ яланг, шарманда бўлиб ўтиришибди. Тезда кийим-бош олиб бордим-да, иккаласини ҳам кийинтириб, уйга олиб келдим. Бу гапни одамлар www.ziyouz.com kutubxonasi эшитиб, кўнгил сўрашгани уйимга келишди. Бироқ ака- ларим азбаройи уялганидан уларнинг кўзига кўриниша олишмади ҳам. Шу аҳволда уч ой ўтди. "Қачонгача бир бурчакда писиб ўтиришади? Яхшиси, уларни ўзим билан сафарга олиб кетай", деб ўйладим ичимда. — Агар хўп десангизлар, бу қулингиз сизларни са- фарга олиб бормоқчи,— дедим бир куни акаларимга. Улар миқ этмай тураверишди. Мен яна тайёргарлик кўрдим-у, уларни ёнимга олиб сафарга отландим. Мол- ларимга закот бериб, ҳаммасини кемага орттириб бўлгач, лангар кўтарилди, кема йўлга чиқди. Шу пайт қирғоқда ухлаб ётган итим уйгониб қарайдики, кема юриб кетибди. У вовиллаганча дарёга ўзини ташлади ва ке- мага қараб сузиб келаверди. Бир қайиқ жўнатган эдим, итни кемага олиб келишди. Бир ойни дарёда тинч, эсон-омон ўтказдик. Кичик акам канизагимга ошиқ бўлиб қолди. — Укамизнинг миннатли ошидан жуда хижолатда қолиб кетдик-ку, нима қилсак экан?— деб кичик акам катта акамнинг қўйнига қўл солибди. — Менинг бир режам бор, агар шуни амалга оширол- сак, жуда қойил иш бўларди-да, — деб жавоб берибди катта акам. Шундай қилиб, улар гапни бир жойга қўйишибди: мени ўлдириб, мол-мулкимни ўзлариники қилиб оладиган бўлишибди. Бир куни хонамда канизагим оёғимни уқалаётган, мен мудраб ётган эдим, тўсатдан кичик акам кириб келиб, мени уйғотди. Мен чўчиб ўрнимдан туриб, ташқари чиқдим. Орқамдан итим эргашди. Қарасам, катта акам кема четини мақкам ушлаб олиб энгашганча дарёга қараб турган экан. Мен унинг олдига бордим. — Ҳа, ўзи нима гап?— деб сўрадим. — Вой-бў! Анавини қара, жуда ажойиб тамошо экан- а... Дарёий одамлар марварид чиганоқлар, маржон да- рахтларни кўтариб ўйинга тушишяпти,— деди у. Шу бемаъни гапни бошқа биров гапирганда қеч ишонмасдим. Катта акам гапиргани учун ишондим, эн- гашиб дарёга қарадим. Ҳарчанд тикилмай, қеч нарса кўринмади. Мени гафлат босган экан, кичик акам орқамдан келиб бир итарган эди, дарёга тушиб кетдим. Кейин йиғлашиб, дод-фарёд кўтаришди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling