Мир аммон деҳлавий чор дарвеш қиссаси


Download 4.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/35
Sana19.10.2023
Hajmi4.16 Mb.
#1709867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Mir Ammon Dehlaviy. Chor darvesh qissasi

М- 
т&ш: 
Кўзимдан
тирқираб ёш оқаверди. 
О пам^тезда 
янги 
уст-боши
2 Мир Аммои Деҳлавий______
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


тиктириб, мени ҳаммомга жўнатди. Ҳаммомдан чиҳқач, 
янги кийимларни кийдим. Менга ўз хонаси ёнидан яхши 
безатилган бир хона ажратиб берди. Нонуштага шарбат
писта, ҳолва, мағиз берар, пешинда ҳуритилган ва янги 
ҳўл мевалар чиҳарар, кунига икки маҳал палов, иссиҳ 
нон, ҳовурма, кабоблар билан меҳмон ҳиларди. Овҳат- 
лари ниҳоятда лаззатли эди. Опам ҳар йўл билан 
меҳрибонлик кўрсатарди. Бошимга тушган оғир кунлар- 
дан сўнг бундай оромга етишгач, худога минг-минг ҳатла 
шукур ҳилдим. Бир неча ой шундай роҳату фароғатда 
ўтди, бу хилватгоҳдан чиҳмасдан еб-ичиб ётавердим.
Бир куни мени онамдан ҳам зиёда иззат-ҳурмат 
қилаётган опам шундай деди:
— Оҳ, укажон! Сен кўзимнинг нури, ота-онамдан 
қолган биттаю битта ёдгорсан. Сени кўриб, кўнглим 
ўрнига тушди, баҳордай яшнаб кетди. Аммо худо эр- 
какларни топиш-тутиш учун кўчага яратган, ҳимирламай 
уйда ўтиришлари яхши эмас. Уйдан чиҳмай ўтирган 
эркакни эл-юрт гап-сўз ҳилади. Айниқса, бу шаҳарнинг 
одамлари майда гапроҳ. Катта-кичик сенинг ҳақингда 
гапириб шундай деяптилар: "Отасининг давлатини еб 
битириб, 
опасининг 
бурда-сурдаларига 
кўз 
тикиб 
ўтирибди". Бу гапга оринг келмайдими?! Мен ҳам, сен 
ҳам майна бўлиб, ота-онамиз шаънига ҳам доғ тушади. 
Бўлмаса-ку, мен теримдан кавуш қилиб, сенга кийдириб, 
бир умр бағримда олиб ўтирардим. Эндиликда маслаҳат 
шуки, сафар камарини белга боғла. Худо хоҳласа, бу 
кунлар унут булиб, ўрнига хурсандчилик, шодлик кун- 
лари етиб келади.
Бу гапларни эшитиб, орим келди, насиҳати кўнглимга 
маъҳул тушди.
— Жуда соз!— деб жавоб бердим.— Сиз эндиликда 
онам ўрнига онасиз. Нима десангиз, шуни ҳиламан.
Бу жавабимни эшитгач, опам ўрнидан туриб, ичкари 
кириб 
кетди. 
Эллик 
халтача 
олтинни 
чўриларига 
кўтартириб чиҳиб, олдимга ҳўйди:
— Савдогарлар карвони Дамашҳҳа отланяпти. Мана 
бу олтинларга мол олгин-да, тилхат олиб, бир ҳалол 
савдогарга топширгин. Ўзинг ҳам Дамашҳҳа йўл ол. 
Дамашҳҳа омон-эсон етиб олгач, молларингни фойдаси 
билан соттиргин ёки ўзинг сотгин,— деди.
Мен олтинларни олиб, бозорга бордим. Бозори чаҳҳон
www.ziyouz.com kutubxonasi


моллардан олиб, бир катта савдогарга топширдим-да, 
қўлидан тилхат олиб, хотиржам бўлдим. Улар юкларни 
кемага ортиб, сувдан кетишди, мен эса қуруқликдан 
кетишга тайёргарлик кўрдим. Йўлга чиқадиган вақт 
етгач, опам янги сарполар кийгазди, кимматбаҳо тошлар 
билан безалган от келтирди, ширинлик тўла қутича ва 
сувли мешни эгар қошига боғлатди. Сафарда балои 
қазолардан ўзи сақласин, деб билагимга рупия боғлади. 
Пешонамга қатиқдан тийка1 қўйиб, кўз ёш тўкиб деди:
— Оқ йўл! Сени худога тошпирдим. Ҳозир орқа 
ўгириб кетяпсан, тезда юзингни кўрсатиб кел.
Мен қам фотиҳага қўл очдим:
— Сизни ҳам худонинг паноҳига топширдим!
Ташқари чиқиб, отни миндим, худога таваккал қилиб..
икки манзилни бир босиб, Дамашққа етиб олдим. Шаҳар 
дарвозаси олдига етиб борганимда ярим кеча бўлган эди. 
Дарвозабон ва соқчилар дарвозани ёпиб олишган экан. 
Мен мусофирман, олисдан ҳориб келяпман, дарвозани 
очсанглар, шаҳардан ўзимга овқат, отимга ем-хашак 
топардим, деб кўп илтижо қилсам ҳам очишмади.
— Бу вақтда дарвозани очиш мумкин эмас!— деб 
ичкаридан биров дўқ урди.— Бемаҳалда нима қилиб 
юрибсан?
Бу жавобни эшитгач, шаҳар девори остида отдан 
тушиб, от ёпиғини ерга ёзиб ўтирдим. Ухлаб қолишдан 
қўрқиб, вақти вақти билан у ёқ-бу ёққа юриб турдим. 
Туннинг ярми ўтиб, ярми қолганда этим жимирлаб 
қўрқиб кетдим. Қарасам, қалъа девори устидан бир 
сандиқ пастга тушяпти. Бу воқеани кўриб, ҳангу манг 
бўлиб қолдим: "Бу қандай сир бўлди? Шояд худонинг 
раҳми келиб, ғойибдан хазина ато қилаётган бўлса". 
Сандиқ аста-секин ерга тушгач, қўрқа-писа яқин бордим. 
Қарасам, оддий тахта сандиқ. Очкўзлик билан шоша- 
пиша очсам, ичида нима бор дейсиз: ажойиб гўзал қамар 
сиймо, ҳуснини кўрган кишининг ақли шошадиган бир 
пари-пайкар қоп-қора қонга беланиб ётибди. Кўзлари 
юмуқ, лаби сал-сал қимирлаб, зўрға овози чиқяпти:
— Эй, бадбахт, бевафо! Эй золим, жафокор! Яхшилик
Тийка — икки қош ўртасига ҳар хил ранг ёки ёғупа билан 
қўйиладиган хол. У кишининг ҳайси зотдан эканини билдириб туради. 
Кўпинча никоҳ ўҳипиши, сафарга чиҳиш, зиёфатга бориш каби 
тантанали маросимларда тийка ҳўйилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва муҳаббат эвазига шу бўлдими қилгашшг? Майли, яна 
бир ур! Мен сени худога солдим!
У шу сўзларни айтиб, ҳушига келмай, чодрасининг 
бир чети билан юзини ёпди. Мен тарафга қарамади ҳам.
Мен бўлсам, уни кўриб, гапларини эшитиб, турган 
еримда ҳотиб ҳолдим: "Қандай беҳаё золим шундай 
нозанин санамни ҳонга белаган? Қандай ҳилиб унга ҳўл 
кўтарган? Бу гўзал ҳалбида ҳамон муҳаббат барқ ур- 
моҳда. Жони чиҳай деса ҳам ошиғини ёд этмоҳда". 
Ўзимга ўзим шу сўзларни айтар эканман, у эшитиб 
ҳолди. Чодрасини юзидан суриб, менга бир ҳараб ҳўйди. 
Унинг нигоҳи билан менинг назарим тўҳнашганда ҳушим 
бошимдан учиб, дил беҳарор бўлди. Базўр ўзимни ҳўлга 
олиб, сўрашга журъат этдим:
— Ростини айтинг, сиз ким бўласиз? Бошингизга бу 
кўргулик ҳаердан тушди? Айтинг, дилимга тасалли 
беринг.
Унинг сўзлашга мажоли йўҳ эди, шундай бўлса ҳам 
секин гап бошлади:
— Шукур! Ҳолимни кўриб турибсан, ярадорман. Сенга 
нима ҳам дея олардим? Бирпаслик меҳмонман. Жон 
чиҳиб, оламдан ўтсам, худо ҳаҳи одамийлик ҳилиб, мен 
бахти ҳарони шу сандиҳ билан бирон жойга кўм. Шунда 
яхши-ёмоннинг таънасидан ҳутуламан. Сенга эса савоб 
бўлади,— деб жим бўлди.
Тунда бирон-бир чора-тадбир кўролмадим. Сандиҳни 
олиб келиб, отга ортдим. Маҳсад, тонг отиши билан 
шаҳарга кириб, унинг дардига бирон чора топиш эди. 
Тонг отиши шундай ҳийин кечдики, юрагим ҳон бўлиб 
кетди. Хуллас, бир амаллаб тунни ўтказдим. Тонг отиб 
хўроз чаҳириб, одамларнинг овози кела бошлади. Мен 
тезда намозимни ўҳиб, дарвоза очилиши билан шаҳарга 
кирдим. Учраган ҳар бир киши, дўкондордан ижара 
ҳовли сўрадим. Сўрай-сўрай охири бир яхшигина, янги, 
ҳулай уй топишга муваффақ бўлдим. Аввал сандиқдаги 
ҳизни олиб, юмшоҳ жой ҳилиб, ётҳизиб ҳўйдим. Бир 
ишончли одамни бошига ўтҳазиб, жарроҳ ҳидириб, 
шаҳарга чиҳдим. Ҳар одамдан: "Бу шаҳарнинг жарроҳи 
киму, ҳаерда туради?"— деб сўраб-суриштирдим. Бир 
киши: "Бир сартарош бор, жарроҳлик ҳам, ҳакимлик 
ҳам ҳилади. Жуда уста. Олдига мурда олиб келсангиз, 
худонинг инояти билан ҳар хил тадбирлар кўриб, 
тирилтириб юборади. Уйи анави маҳаллада, оти Исо",— 
деб хабар берди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бу хушхабарни эпштдим-у, беихтиёр чопиб кетдим. 
Сўрай-сўрай ўша жарроҳнинг уйини топиб бордим. Эшик 
олдида оппоқ соқолли киши ўтирибди-ю, бир неча 
дастёрлари малҳам тайёрлаш учун ҳовончада бир нар- 
сани туйишяпти. Мен ниҳоятда хушмуомалалик ва одоб 
билан салом бериб, унга дедим:
— Одамлардан сизнинг номингиз ва довруғингизни 
эшитиб келдим. Воқеа шуки, мен шаҳримдан тижорат 
ҳилгани чиҳҳанман. Хотинимга муҳаббатим зўр бўлгани 
учун ўзим билан бирга олган эдим. Шу шаҳарга яҳин 
ҳолганда ҳоронғу тушиб ҳолиб, кечаси бегона шаҳарга 
киришни муносиб кўрмай, далада бир дарахт остида 
ҳўндик. Саҳарга яҳин ҳароҳчилар босди. Мол-дунёмизни 
талашди, хотинимнинг зебу-зийнатини олишиб, ўзини 
ярадор ҳилишди. Қўлимдан нима ҳам келарди. Туннинг 
ҳолганини бир амаллаб ўтказдик. Тонг отиши билан 
шаҳарга кириб, бир уйни олдик. Хотинимни у ерда 
ҳолдириб, сизнинг ҳузурингизга чопдим. Худо ёрлаҳаган 
одам экансиз, мусофир кишиларга меҳрибонлик ҳилинг. 
Ғарибхонамизга ташриф буюринг. Уни кўринг, агар 
хотиним ҳаёт ҳолса, шуҳратингиз яна ортади, мен бир 
умр ғуломингиз бўлиб ҳоламан.
Исо жарроҳ жуда раҳмдил, художўй одам экан. Мен 
ғарибнинг ҳикоясидан мутаассир бўлди ва олдимга тушиб 
уйимизга келди. Яраларни кўриши ҳамон менга тасалли 
бериб:
— Худонинг лутфи-карами билан бу хонимнинг яра- 
лари ҳирҳ кун деганда битади. Мен унда ювиниб-та- 
ранишига рухсат этаман,— деди.
Жарроҳ пари-пайкарнинг ҳамма яраларини ним суви1 
билан ювиб тозалади. Тикиб бўладиганини тикди, кейин 
ёнидан 
бир 
ҳутича 
чиҳариб, 
айримларига 
дори 
шимдирилган латта, айримларига эса малҳам ҳўйиб 
боғлаб, ниҳоятда меҳру шафҳат билан мурожаат ҳилди:
— Мен кунда икки маҳал келиб тураман. Сиз бе- 
мордан бохабар бўлинг, бўтам, яна бежо ҳаракат ҳилиб, 
тикилган ерлари ситилиб кетмасин. Товуҳ шўрва ҳилиб
1 Ним суви — ним деган дарахт бўлиб, унинг шарбати тиббиётда 
яра-чақаларга қарши дори сифатида ишлатилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


бериб турсангиз, яна яхши — толиқмайди. Тез-тез арақи 
бедмупжка1 2
гулоб қўшиб берсангиз, қувват бўлади.
Шундай деб, кетишга рухсат сўрадн. Мен зўр миннат- 
дорчилик билдириб, икки қўлим кўксимда дедим:
— Сизнинг муолажангиз билан мен ҳам ҳаёт қолдим. 
Акс ҳолда, ўлимдан бўлак чорам ҳолмаган эди. Қўлингиз 
енгил бўлсин. Худо сизга саломатлик берсин.
Унга атир, пон 
совға ҳилиб эшиккача кузатиб 
ҳўйдим. Мен кечаю-кундуз бу санамнинг хизматида 
бўлдим. Ором деган нарса менга ҳаром бўлди. Кунда 
худога илтижо ҳилиб, пари рухсоримга даво тиладим.
Бахтимга савдогар етиб келиб, омонатимни ўзимга 
топширди. Молларимни кўтарасига сотиб, пулни дори- 
дармонга харж ҳилавердим. Жарроҳ тез-тез хабар олиб 
турди. Орадан сал ўтмай гўзал санамнинг жароҳатлари 
битди. Бир неча кундан кейин жарроҳ ювиниб-таранишга 
рухсат этди. Хурсандлигимнинг чеки йўқ эди. Исо сар- 
тарошга чопон кийгизиб, олтинлар ҳадя ҳилдим. Гўзал 
парини эса гиламлар тўшаб, маснадга ўтҳазиб ҳўйдим. 
Ғариб-ғураболарга хайри эҳсонлар бердим. Ўша куни 
хаёлимда гўё етти иҳлим подшоҳлиги фаҳирингиз ҳўлига 
кирган эди. У пари шифо топгандан сўнг оҳи оҳ, ҳизили 
ҳизил бўлиб, шундай очилиб кетдики, бамисоли кундай 
порлаб, олтиндай товланиб турибди, дейсиз. Жамолига 
боҳҳани кўзнинг нури етмас, ҳамашиб кетар эди. Фаҳир 
бу санамнинг ҳукми фармонини сўзсиз, жон-тани билан 
бажарарди. 
Ўз 
ҳуснидан 
мағрур, 
ҳукмдорлигидан 
димоғдор бу пари биз томонга назар ташлаганда гўё 
шундай дерди: "Қулоғингда бўлсин! Агар назаримдан 
ҳолмайин десанг, гапимни бўлма. Бир сўзимиз икки 
бўлмасин. Сенга алоҳаси бўлмаган ишга аралашма, акс 
ҳолда пушаймон еб ҳоласан".
Унинг авзойидан шу гап менга аён эди: хизматларим 
ва фармонбардорлигим унга бешак манзур бўлганди. 
Ўзим ҳам унинг сўзини икки ҳилмай, оғзидан чиҳар- 
чиҳмас бажону дил бажарардим.
1 Арақи бедмушк — анвойи ҳидли мушк қушиб тайёрланган бу 
ичимликдан тиббиётда қувват дори сифатида оз-оздан ичилади.
2
Пон — хушбўй зираворлар ўралган хуштаъм барг, у ҳазми таом 
учун чайналади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бир вақтгача ҳаётимиз шу розу ниёзда ўтди, мен 
гўзал санам нима буюрса, шу заҳоти ҳозир қилардим. 
Фақирингизнинг бор дунёси сарфу харажат бўлиб, тамом 
бўлди. Бегона юртда ким менга ишониб қарз беради, 
дейсиз? Охири бориб, кундалик харажатга ҳам қийналиб 
қолдим. 
Сиқилиб, ўй-ўйлайвериб озиб-тўзиб, 
рангим 
сарғайди. Аммо дардимни кимга айтаман? Ичимдан 
ўтганини ўзим биламан, деган гап бор. Бир куни ул 
пари аҳволимни сезиб, шундай деди:
— Эй, фалончи! Қилаётган хизматларинг қалбимизга 
нақши нигор солди. Аммо қозирда сени мукофотлай 
олмаймиз. 
Борди-ю, 
озроқ 
харажатдан 
сиқилаётган 
бўлсанг, қўй, ўзингни қийнама. Бир парча қоғоз билан 
довот-қалам келтир.
Бу нозанин бир мамлакатнинг маликаси эканини энди 
сездим. Унинг кибру қавоси, гаплари шундан далолат 
берарди. Дарқол қалам ва қоғоз келтирдим. У нозанин 
бир амри хат битиб, менга тутқазди.
— Қалъанинг олдида уч дарвозали мақоми жақон, 
ўша кўчада катта бир қовли бор. Бу уйнинг соқиби 
Саидий Бақор деган киши. Шу хатни ўша ерга олиб 
бор.
Фақир фармони олийга мувофиқ, тайинланган ерга 
етиб борди. Дарвозабондан ичкарига дарак киритдим. 
Ўша зақотиёқ чиройли, келишган, бопшга салла ўраган 
бир қабаш йигит чиқиб келди. Ранги қора бўлса қам 
юзидан ақл ёғилиб турарди. Менинг қўлимдан хатни 
олди-ю, қеч нарса демай қайтиб ичкари кириб кетди. 
Орадан сал ўтмай ўн бир ғуломни бошлаб чиқди. 
Ҳаммасининг бошларида патнус, уларда муқрли зарбоф 
халтачалар ётарди.
— Шу йигит билан бирга бориб, патнусларни уйига 
элтиб беринглар,— деди у.
Мен унга таъзим қилиб, уйимга йўл олдим. Эшик 
олдида ғуломларга жавоб бериб юбордим. Патнусларни 
олиб бориб, у пари олдига қўйдим.
— Бу ерда ўн битта тилло тўла қамён бор,— деди у 
менга қараб.— Уларни харж қил. Худо раззоқ!
Мен тиллаларни олиб, зарурат учун ишлата бош- 
ладим. Бир ёқдан кўнглимда хотиржамлик, иккинчи 
ёқдан дилимда шубқа пайдо бўлган эди: "Ё раббий! Бу 
қандоқ бўлди?! Бутунлай бегона одам қеч нарсани
www.ziyouz.com kutubxonasi


суриштирмай, шунча тиллани бир парча қоғоз бадалига 
менга 
бериб 
юборса! 
Бунинг 
ҳикматини 
паридан 
сўрасаммикин?! Йўҳ! Бошидаёҳ мени "бизнинг ишга 
аралашма", 
деб 
огоҳлантириб 
ҳўйган-ку. 
Санамнинг 
ғазабидан ҳўрҳиб, дамимни чиҳармай юравердим.
Орадан бир ҳафта ўтгач, маъшуҳа бизни чаҳириб 
шундай дедилар:
— Ҳаҳҳи таоло, одамларга инсонийлик жомасини ино- 
ят ҳилди. У йиртилмайди ҳам, ифлос ҳам бўлмайди. 
Эски кийимда бўлгани билан кишининг одамгарчилиги 
йўҳолиб қолмайди. Аммо холиҳу олло назар-эътиборидан 
четда ҳолади. Икки халта тилло олиб, бозор ўртасидаги 
Юсуф савдогарнинг дўконига бор. Шу пулга бир миҳдор 
ҳимматбаҳо жавоҳир ва иккита заррин чопон келтир.
Мен дарров отга миниб, айтилган дўконга бордим. 
Қарасам, кўрпачада заъфарон либос кийган хушрўй 
йигит болишга ёнбошлаб ўтирибди. Ҳусни ҳам шун- 
чаликки, 
жамолини 
томоша 
ҳилгани тумонат одам 
тўпланган, халойиҳнинг боши дўкон олдида бўлса, охири 
бозорда эди. Мен камоли шавҳ билан унинг ҳошига 
бориб, салом-алик ҳилгач, ўтирдим. Не юмушда кел- 
ганимни билдирдим. Менинг талаффузим бу шаҳарникига 
ўхшамас эди. Йигит хушмуомалалик билан деди:
— Сиз сўраган нарсаларнинг барчаси бор. Бемалол 
бўлса, 
айтсинлар-чи, 
ўзлари 
ҳайси 
мамлакатдан 
бўладилар? Ўзга юртларда яшашингизнинг боиси нима? 
Ўз 
сирингиздан 
бизни 
воҳиф 
ҳилсангиз, 
кўп 
меҳрибонлик ҳилган бўлардингиз.
Мен аҳволимни, кимлигимни баён ҳилишни маъҳул 
кўрмадим. Хаёлимга келган гапни айтиб, оладиганимни 
олиб, пулини тўлаб, кетишга изн сўрадим. Савдогар 
йигит мендан ранжиб, совуҳҳина деди:
— Эй соҳиб! Шу тариҳа ошночилик ҳилиш ниятида 
экансиз, бошидан шунчалик иссиҳ муомала ҳилишга 
нима зарурат бор эди? Соҳиб, яхши одамлар салом- 
аликнинг маънисини жуда юҳори ҳўйишади.
У бу гапни ихлос билан шу тариҳа айтдики, беихтиёр 
дилим унга ром бўлди. Эндиликда мурувват кўрсатмай 
ўриндан туриш инсофдан эмас эди. Унинг ҳурмати учун 
ҳайта ўтирдим-да, "Буюринг, не десангиз бош устига", 
дедим.
Менинг бу гапимдан жуда шод ва мамнун бўлиб, 
кулиб туриб деди:
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Бугун гарибхонамизни равшан қилинг. Сиз ту- 
файли чиройли суҳбат ҳурайлшс. Бир нафас дилларни 
сзиб, дастурхондаги ноз-неъматни бирга баҳам кўрайлик.
Мен шу ваҳтгача гўзал санамимни ёлғиз ҳолдирмаган 
эдим. Шунинг андишасини ҳилиб, ҳанчадан-ҳанча узрлар 
айтсам ҳам савдогар йигит ҳеч унамади. Охири харид 
ҳилган нарсаларимни уйга элтиб, изимга ҳайтишимга 
сўз олиб, рухсат сўрадим. Дўкондан чиҳиб, уйга бордим. 
Олган нарсаларимни гўзал пари олдига ҳўйдим. У жа- 
воҳирнинг қийматини ва савдогар йигитни сўради. Мен 
бор гапни айтиб, меҳмонга таклиф ҳилганини билдирдим.
— Киши ўз сўзининг устидан чиҳиши керак. Бизни 
худонинг 
паноҳига 
топшириб, 
ваъдангга 
вафо ' ҳил. 
Зиёфатни ҳабул эт, бу расул суннатидир.
— Сизнинг ёлғиз ҳолишингизга юрак йўл ҳўймаяпти.
Буюрсангиз, 
ноилож 
бораману, 
ҳайтиб 
келгунимча 
кўнгил 
тинчимайди,— деб 
савдогар 
йигит 
дўконига
кетдим. У нигорон бўлиб, мени остонада кутиб ўтирган 
экан.
— Келинг, 
меҳрибоним! 
Йўлингизга кўз тиктириб 
ҳўйдингиз!— деди у.
У дарров ўрнидан туриб, ҳўлимдан олди. Юра-юра 
бир боҳҳа етдик. Ўзиям боғ эмас, баҳористон экан. 
Ҳовуз 
ва 
ариҳларнинг 
бўйида 
фавворалар 
отилиб 
турибди. Хилма-хил мева дарахтлари ҳатор тизилиб 
кетган, меваси гарҳ пишиб, шохлари эгилиб ётибди. 
Ранг-баранг ҳушлар шохларида ўтириб, минг хил наъма 
ҳиляпти. Данғиллама уйларга чўгдек гиламлар тўшалган. 
Уй хожаси мени ариҳ бўйидаги банглага1 ўтҳазиб, бир 
нафас ёлғиз ҳолдирди-да, ҳулинг ўргилсин кийимлар 
кийиб чиқди.
— Субҳон оллоҳ! Ёмон кўздан асрасин!— деб юбордим 
уни бу ҳол кўриб.
Савдогар йигит гапимдан кулиб, шундай деди:
— Сиз ҳам кийимларингизни алмаштирганингизда кўп 
улуғ иш бўлур эди.
Унинг ҳурмати учун мен ҳам кийимларимни ал- 
маштирдим. Йигит зиёфатга жуда катта тайёргарлик 
кўрган экан. Оламда бор нарсанинг ҳаммаси дастурхонда 
муҳайё эди. У мени иззат-икром ҳилиб, пгарин суҳбат
* Бангла — шахар четидаги боғ-роғларга қуриладиган дангиллама уй.
www.ziyouz.com kutubxonasi


бошлгди. Шу пайт кўза билан биллур пиёла туттан 
соқий ҳозир бўлди. Ҳар хил газаклар келтирилиб, 
шўртаклар қўйилиб, давраи шароб бошланди. Иккинчи 
қадаҳга навбат келганда чиройли, сочлари жингала тўрт 
бесоҳол бола чиҳиб келиб, соз чертиб ашула бошлади. 
Бу ҳайта такрор бўлмас, дилрабо бир манзара эди. Агар 
шу ваҳт Тонсен1 бу мажлисда бўлганида борми, ўзини 
йўҳотиб ҳўйган, Байжу Бавра' аҳлидан озган бўларди. 
Шундай хурсандчилик устида уй хожасининг кўзида ёш 
кўринди.
— Энди иккаламиз яҳин дўст бўлдик,— деди беихтиёр 
ёш тўкиб.— Дўстдан дил розини яшириш ҳеч ҳайси 
динда йўҳ. Шунинг учун сизга бир гапнинг очигини 
айтиб ҳўя ҳолай. Ижозат берсангиз, шу мажлисга маъ- 
шуҳамни чаҳириб, дил ўйинига тасалли берсам. Усиз 
дилим беқарордир.
У бу гапларни шундай завҳу шавҳ билан гапирдики, 
маъшуҳасини кўрмай туриб, менда унга ажиб бир ҳавас 
уйғонди.
— Менга сизнинг хурсандчилигингиз керак,— дедим 
мен.— Оламда 
шундан 
ўзга 
ният 
борми? 
Ваҳтни 
ўтказманг. Ҳаҳиҳатан маъшуҳасиз ёруғ кун туюлади 
ҳаро тун.
Йигит панжара томон ишора ҳилганди, ҳоп-ҳора, 
бадбашара бир аёл чиҳиб келиб, йигитнинг ёнига ўтирди. 
Унга кўзи тушган одам ажалидан беш кун бурун ўлиб 
ҳўя ҳолади. Уни кўриб, юрагим чиҳиб кетди. "Ё тавба! 
Шундай жонон йигитнинг маҳбубаси шу алвасти бўлса- 
я? Ҳали шуни таърифлаб, ишҳида ёняптими!" дедим 
ичимда. Мен лоҳавлони ўҳиб, индамай ўтиравердим.
Ана шу тариҳа мажлисимиз уч кечаю уч кундуз 
давом этди. Тўртинчи кеча келганда кайф ва уйҳу ғолиб 
келиб, беихтиёр ғафлат уйҳусига кетдим. Эрталаб йигит 
мени уйғотди. Бир неча пиёла кайф тарҳатувчи ичимлик 
бериб, маъшуҳасига деди: "Меҳмонни ортиҳ ушлашимиз 
яхши бўлмас". *
2
^Тонсен — буюк Акбар (1556-1605) даврида Шимолий Ҳиндистонда 
яшаган машҳур хонанда.
2
Байжу Бавра — XII асрда Шимолий Ҳиндистонда умр кечирган 
таниқли хонанда.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Икки қўлимни қовуштириб, ўрнимдан туриб ижозат 
• урлдим. 
Ноилож 
ижозат 
берди. 
Мен 
тезда 
ўз 
кийимларимни кийиб, уйимга кетдим. Пари олдига етиб 
кглиб, хизматига қоим турдим. Уч кун йўқолиб кет- 
пшимдан 
қаттиқ 
хижолат 
чекиб, 
узр 
сўрадим.
(исфатнинг қандай ўттанини, уйнинг эгаси ҳеч қўярда- 
«,ўймай рухсат этмаганини айтиб бердим. Гўзал санам 
ммона 
доноларидан 
эди. 
У 
табассум 
ила: 
"Нима 
Аўлибди, дўстнинг кўнгли учун қолган бўлсанг? Биз 
ксчирдик. Сенинг айбинг нима? Келиш меҳмондан, рух- 
сат мезбондан. Лекин индамай зиёфатни еб кетавера- 
санми ёки уни ҳам чақириб, қарзингни узасанми? Ҳозир 
бориб, 
савдогарваччани олиб кел-да, 
ундан ошириб 
|исфат бер, сендан лозими ана шу. Меҳмон кутишнинг 
ташвишини қилма, худо хоҳласа, нима керак бўлса, 
ўзим 
ҳаммасини 
тахт 
ҳилиб 
ҳўяман. 
Зиёфат
кўнгилдагидай ўтади".
Фаҳирингиз 
ҳукми 
олийга 
мувофиқ 
савдогар 
йигитнинг олдига борди.
— Мен сизнинг илтимосингизни бош устига бажардим. 
Энди сиз ҳам меҳрибонлик кўрсатиб, арзимни ҳабул 
этинг,— дедим унга.
— Жону дилим билан тайёрман.
— Агарда 
кулбаи 
хонамга 
ташриф 
буюрсангиз, 
ғарибнинг 
кўнглини тоғдай 
кўтарган бўлардингиз,— 
дедим мен.
Йигит кўпдан-кўп узрлар айтди, унаҳа-ю, бунаҳа, деб 
баҳоналар ҳам топди, аммо рози бўлмагунча бўш кел- 
мадим. Уни бирга уйга олиб кетдим. Лекин йўл-йўлакай 
ўйлаб келдим: "Ўзимнинг пулим бўлганда, тавозе билан 
кутиб олиб, кўнглини хушлаб юборардим. Мана ҳозир 
уни олиб кетяпману, у ёғи нима бўлар экан?"
Шундай ўй-хаёллар билан уйга етиб бориб, оғзим 
очилиб 
ҳолди. 
Не 
кўз 
билан 
кўрайки, 
кўчалар
супурилиб, сувлар сепилган. Дарвоза олдида ясовул ва 
асобардорлар туришибди. Мен таажжубга тушсам ҳам, 
уйимни таннб, тўғри ичкарига кириб боравердим. Ҳар 
хонанинг ўзига мос чиройли гиламлар тўшалибди, мас- 
надлар ҳўйилибди. Пондон, атирдон, туфдон, гулоб тўла 
кўзалар, 
наргис солинган 
гулдонлар тартиби билан 
ҳўйилган. 
Токчаларга 
хилма-хил 
пўртаҳоллар,
ширинликлар терилган. Бир томонда панжара ортида
www.ziyouz.com kutubxonasi


ранг-баранг шаффоф тошлардан ясалган чироқлар ёнади, 
иккинчи томонда сарву нилуфар нусха қандил ва шам- 
донлар 
қатор 
тизилган. 
Ҳамма 
уй 
ва 
айвонларга 
қўйилган тилла шамдонларда кофурий шамлар ёниб 
турибди, шифтга нақшин фонуслар осиб қўйилибди. 
Мулозимлар ўз жойларида шай турибдилар. Ошхонада 
идишлар жаранглайди. Сувхонада ҳам худди шундай 
тайёргарлик 
кетяпти. 
Кумуш 
патнусларга 
кўзалар 
терилиб, докалар билан боғланган, оғзи ёпиҳ идишларда 
илиҳ сувлар тайёрланган, нарироқда чўмич ва товоҳлар 
турибди, хумлар музга солинган, турна бўйин кўзаларга 
яхна қилинган. Ҳамма нарса шоҳона зиёфатга тахт. 
Раҳҳосалар, ҳизиҳчилар, машшоқлар, ҳофизлар чиройли 
кийимларни 
кийиб, 
созларини 
созлаб 
туришибди. 
Фақирингиз савдогар йигитни маснадга ўтқазди. Аммо 
ҳайратдан ёҳамни ушладим: "Ё раббий! Бирпасда қандай 
қилиб шундай тайёргарчилик кўриш мумкин?" У ёқ-бу 
ёққа қанча қарамай, у пари чеҳрани кўрмадим. Уни 
истаб ошхона томон бордим. Қарасам, у нозанин ўша 
ерда экан. Жуда содда кийинган: устига шалвор ва 
нимча, бошига оҳ рўмол ташлаб олган, биронта зебу 
зийнат таҳмаган.
Чиройингга тасаддуқ, зевар сенга на даркор.
Зираги йуқ ҳулоада, ой қанчалар фусункор.
Зиёфатга тайёргарлик кўриб, ўзи ҳамма овҳатнинг 
мазасини 
кўриб, 
суви, 
намагидан 
хабардор 
бўлиб 
турибди. Уннагани учун гул баданига марварид тер 
сочилибди.
Яҳинига бориб таъзим ҳилдим-да, салоҳиятига тасан- 
нолар 
ўҳий 
бошладим. 
Хушомадларимни 
эшитиб, 
ҳошларини чимирди.
— Инсон боласининг ҳўлидан фаришталар ҳўлидан 
келмаган ишлар келади. Мен нима ҳилибманки, шунча- 
лар ҳайрон бўлиб ҳолдинг? Бас, кўп гапларинг менга 
ёҳмайди. Яхпшси айт-чи, меҳмонни ёлғиз ташлаб, бу 
ёҳларда юриш одобданми? У ичида нима деб ўйлаши 
мумкин? Ҳозироҳ меҳмоннинг ёнига бориб, кўнглини ол, 
маъшуҳасини ҳам таклиф ҳилиб, ёнига ўтҳазиб қўй.
Мен дарров унинг олдига бориб, меҳмоннавозлик 
кўрсата бошладим. Шу пайт иккита соҳибжамол ғулом 
кўза ва жавҳарлар қадалган ҳадаҳлар келтириб, май 
ҳуйиб, бизга тутди. Шунда мен йигитга қараб дедим:
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Мен сизга тамоман мухлис ва содиқман. Дилингиз 
соҳибаси бўлмиш соҳибжамол шу мажлисимизга ташриф 
буюрса, кўп улуғ иш бўлур эди. Агар рухсат этсангиз, 
олиб келгани одам юборсам.
Бу гапни эшитиб, савдогар йигит жуда хурсанд бўлиб 
кетди.
— Жуда соз! 
Шу топда дилимдаги гапни топиб 
гапирдингиз.
Савдогар йигитнинг маъшуҳасини олиб келгани бир 
хизматкорни жўнатдим. Қоронғу тушганда у ялмоғиз 
ясатилган тахтиравонда балои ногаҳондай етиб келди. 
Мен меҳмоннинг кўнгли учун ночор у алвастини кутиб 
олиб, йигит ёнига ўтҳаздим. Меҳмон уни кўриб шундай 
ҳувониб кетдики, гўё бошидан дунё зари сочилгандай 
эди. У ҳора шайтон бўлса, хушрўй йигитнинг бўйнидан 
ҳучоҳлаб олди. Ҳаҳиҳатан бу манзара ёғду сочиб турган 
тўлин ойни ҳора булут тўсиб олгандай эди. Мажлисда 
ўтирганлар "Бу бало йигитга ҳаердан ёпишди?" деб 
бармоҳларини тишлаб ҳолишди. Ҳамманинг кўзи ўша 
алвастида эди. Тамошо бу ёҳда ҳолиб, у тамошо бўлиб 
ҳолди.
— Биродарлар,— деди бир киши.— Ишқ ва аҳл бир- 
бирига зиддир. Аҳл рад ҳилган нарсани ишҳ даъво 
ҳилади. Лайлини Мажнуннинг кўзи билан кўринг.
— Ҳаҳ гап!— деди ҳамма баробар.
Мен санамнинг ҳукмига биноан, меҳмонлар ҳошида 
бўлдим. Савдогар йигит бизлар билан ҳампиёла, ҳамто- 
воҳ бўлинг, деб ҳаргиз ҳистаса ҳам парининг ғазаби 
келишидан ҳўрҳиб, ейиш-ичишга ҳам, ўйин-кулгига ҳам 
кўнгдим бўлмади. Меҳмон кутяпман, деб баҳона ҳила- 
вердим. Шу ўтиришда уч кеча-кундуз ўтди.
Тўртинчи кеча келганда йигит мени чаҳириб ҳизишиб 
гапирди:
— Энди бизларга ижозат беринг. Уч кундан бери 
барча 
ишимизни 
йиғиштириб 
ҳўйиб, 
сизнинг 
хизматингизда турибмиз. Ўзингиз ҳам бир нафас ўтириб, 
дилимизни шод этинг.
Мен ичимда: "Агарда энди ҳам узр айтсам, дили 
оғриб ҳолади. Биринчидан, янги дўстим, иккинчидан 
меҳмон. 
Албатта. 
кўнглини 
олишим 
керак”, 
дедим 
ўзимга 
ўзим.— Соҳибнинг 
ҳукмини 
бажо 
келтириш 
шартдир. Чунки ҳукмнинг ҳимматини одоб оширадир,— 
деб жавоб бердим унга.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Гапимни эшитиб, 
йигит пиёла тутган эди, ичиб 
юбордим. Шундан: кейин қадаҳ айланавериб ҳамманинг 
кайфи ошди, ҳушдан кетиб йиқилди. Мен ҳам ўзимдан 
кетибман.
Тонг отиб, 
офтоб икки найза бўйи кутарилгач, 
уйғондим. Қайси кўз билан курайки, на зиёфат бор, на 
мажлис ва на пари. Фаҳат ҳуп-ҳуруҳ, шипшийдам ҳовли 
қолибди. Бир бурчакда ётган нарсанинг устига чойшаб 
ташлаб қўйилган. Очиб қарасам, савдогар йигит билан 
маъшуқаси ётибди, иккаласининг ҳам калласи олинган. 
Бу ҳолни кўриб, эс-ҳушим учди. Нима гап бўлганига 
ақлим етмасди. Ҳайрон бўлиб, у ёқ-бу ёққа аланг-жа- 
ланг қараган эдим, зиёфатга хизмат қилиб юрган ҳарам 
оғасини кўриб қолдим. Шундан кейин сал хотиржам 
тортиб, нима воқеа бўлганини ундан сўраган эдим, 
жавоб берди:
— Суриштирганингиздан нима наф?
Ўйлаб туриб, унинг фикрига қўшилдим.
— Майли, айтмай қўя қол,— дедим сал иккиланиб 
туриб, сўнг яна сўрадим:— Яхшиси шуни айт-чи, хоним 
қаерга кетди?
— Албатта, билганимни айтаман,— деди у.— Лекин 
сиздай ақлли одам хонимнинг рухсатисиз нотаниш одам 
билан бетакаллуф суҳбат қуриб, улфатчилик қилиб, 
ичишиб ўтирсангиз. Бунинг маъниси нима?
Мен ўз хатти-ҳаракатим ва ҳарам оғасининг тан- 
беҳларидан қаттиқ мулзам бўлдим.
— Гапирган гапларинг ҳақ, кечир,— деёлдим, холос.
Ниҳоят, у меҳрибонлик қилиб, парини қаердан топиш
мумкинлигини айтиб, мен билан хайр-маъзур қилди. Ўзи 
икки мурдани жойи растонига қўйиш мақсадида уша 
уйда қолди. Мен бу фасод ишдан ўзимни холи сезиб, 
фақат гўзал санамни ахтариб топишни ўйлаб қолдим. 
Юрагимни ҳовучлаб, 
йиқилатура охири шомга яқин 
унинг кўчасига етиб бордим. Дарвозаси олдида тунни 
бир амаллаб ўтказдим. Дарвоза ортидан на бирон шарпа 
эшитилди, 
на биров 
чиқиб аҳволимни сўради. 
Шу 
аҳволда тонг отди. Қуёш чиқиши билан уйнинг боло- 
хонасидан бир ойна очилиб; у моҳи руҳ мен томон 
назар ташлади. Шунда олам-олам хурсанд бўлганимни 
дилимдан бўлак ҳеч кимса билмайди.
Бир пайт хизматкор чиқиб: "Анави масжидга бориб 
ўтира туринг. Шояд, ўша ерда мақсадингизга етиб,
зо
www.ziyouz.com kutubxonasi


дилингиз муродини топса”, деди. Мен ўрнимдан туриб, 
масжидга бордим-у, аммо ёрнинг дарвозасидан кўзимни 
сира узолмадим. Пардаи гойиб ортидан нима зоҳир 
бўларкин, деб дил ошиҳарди. Кечгача рўза оғиз одам 
шомни орзиҳиб кутгандай дарвоза очилишини кўзим 
тўрт бўлиб кутдим. 
Ниҳоят, 
ҳар нарсанинг охири 
бўлгандай кун ўтиб, тун келди. Елкамдан тоғ қулагандай 
бўлди. Санамнинг ҳаердалигини айтган ҳарам оғаси 
бирдан масжидга кириб келди. Намозини ўҳиб бўлгач, 
олдимга келиб, тасалли берди-да, ҳўлимдан тутиб, ўзи 
билан бошлади.
Мени бир боҳҳа олиб кириб: "Орзуингиз ушалгунча 
шу ерда ўтириб туринг", деб нари кетди. Шояд, хонимга 
мен ҳаҳимда хабар берса, деб ўйладим.
Менга боғдаги гуллар баҳори, кумушдай ой нури 
ажибу ғариб ҳузур бахш этмоҳда эди. Ҳовуз ва ариҳ 
бўйларидаги фаввораларнинг отилишини айтмайсизми. 
Гулларни кўришим билан у гулбадан хаёли олиб ҳочди. 
Ойга назарим тушиши ҳамон 
у ой юзли нозанин 
ёдимга келди. Бу баҳор гўзаллиги усиз кўзларимга тикан 
бўлиб ҳадалди.
Худо дилига меҳрибонлик солиб, сал ўтмай у пари 
тўлин ойдай дарвозадан чиҳиб келди. Устида уҳали, 
ёҳутлар ҳадалган кўйлак, 
бопшда чодра, 
бир учи 
ҳилпираб, 
тўпиғидаги 
тилла 
таҳинчоҳларни 
ўпиб 
турибди. У гўзал хиёбонга келиб тўхтади. Ўзи билан 
боҳҳа файз, мен бечоранинг дилига бир енгиллик олиб 
келди. Бирпас у ёҳ-бу ёҳни айланиб, пешайвонга чиҳди- 
да, ой нурида товланиб турган маснадга ёстиҳни тортиб 
ўтирди. Мен югуриб унинг ҳошига бордим-да, парвона 
бўлдим, ғуломлардек икки ҳўлимни ҳовуштирдим. Ҳарам 
оғаси мени ҳўллаб, орзумни баён этди.
— Бу бандангиз беҳад гуноҳкордир. Нима жазони 
лойиҳ кўрсангиз, шунга муносибдир,— деди у.
Паризод авзойи жуда бузуҳ бўлгани учун ҳош- 
ковоғини уйиб, деди:
— Эндиликда сенга юз халтача олтин олиб, керак 
харжингни ҳилиб, 
ватанингга ҳайтишдан бўлак иш 
ҳолмади.
Бу гапни эшитишим билан таёҳ бўлиб ҳотиб ҳолдим. 
Шу пайт бир одам минг жойимга пичоҳ урса, бир 
жойимдан ҳон чиҳмасди. Кўзимга дунё ҳоронғу бўлиб
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўринди. Беихтиёр юрагимдан "оҳ" деган ноумидлик 
нидоси чиқди. Кўзимдан ёш ғилтиллади.
— Майли, ўзингиз бир ўйлаб кўринг,— дедим маъ- 
юс.— Агар мен бенасиб, дунёга ҳирс қўйган бўлсам, 
сизни деб ҳам жонимдан, ҳам молимдан кечармидим? 
Наҳотки, бу дунёда садоҳат ва фидойилик оёҳости бўлиб 
ҳолган бўлса? Сиз мен бахти қарога шунчалик бс- 
меҳрлик қиласизми? Хайр, майли, эндиликда менга 
яшашнинг ҳам ҳожати йўҳ. Маъшуҳанинг бевафолиги 
бечора ошиҳни чала жонидан ҳам айиради.
— Ажабо!— деди 
у 
ҳошларини 
чимириб, 
ғазаб 
билан.— Шундоқ ҳилиб, бизга ошиҳ булиб қолдим, 
денг?! Ўзим калман-у, кўнглим нозик! Оббо тентаг-ей. 
Кўрпангга ҳараб оёқ узат. Кичик оғиздан катта гап. 
Бўлди, бас ҳил! Бўлмағур сафсаталаринги йиғиштир! 
Агар сендан бўлак одам шундай юзсизлик қилса, ал- 
лаҳачон гўштини бурда-бурда ҳилдириб, 
қузғунларга 
едирардим. Аммо на қилай-ки, хизматларингни унут- 
ганим йўқ, яхшиси туёғингни шиҳиллатиб ҳол. Туз- 
насибанг бизнинг юртга сочилган экан, териб единг.
— Агар 
тақдиримга 
дил 
мақсудингга 
етолмаслик 
ёзилган бўлса,— дедим яна йиғлаб туриб,— тоғу тошлар- 
га бош олиб чиҳиб кетишдан бўлак чорам йўҳ.
Пари бу гапимни эшитиб янада диҳҳат бўлди:
— Бу шаъма ва жирканч шилҳимлигинг жонимга 
тегди. Бор, пичинг гапларингни бошқа одамни топиб 
гапир.
Пари дарғазаб бўлиб ўрнидан турди-да, ичкарига 
кириб кетди. Мен ҳам ночор, дилим вайрон, кўзим гирён 
бўлиб, уйдан ноумид чиҳиб кетдим.
Орадан 
ҳирҳ 
кун 
ўтди. 
Шаҳар 
кўчаларида
сандираҳлаб юравериш жонимга текканидан ҳаё-ҳу деб 
урмонга 
чиҳиб 
кетардим. 
Ўрмонда сиҳилиб кетсам, 
ҳайтиб шаҳар кучаларини девонавор кезардим. Кундуз- 
лари 
оч 
юрардим, 
кечалари 
эса 
мижжа 
ҳоҳмай 
чиқардим. Инсон емоҳ-ичмоҳ билан тирик. Инсон — нон 
ҳуртидир. Юришга ҳам мадорим ҳолмади. Охири бир 
пайтлари ёрни кутган масжид девори остига бориб, беҳол 
йиҳилдим. Бир куни жумъа намозига мени танийдиган 
парининг ҳарам оғаси келди. У шундай ёнимдан ўтиб 
кетаётган эди, 
кучим етар-етмас зўрға шу байтни 
ўҳидим:
www.ziyouz.com kutubxonasi


1>у дарддин ё ўлурман, ёки дил даво топғай,
Қисматда ёзгани булсин, қай бири раво топгай.
Озиб-тўзиб, бутунлай киши таниб булмас даражага 
келган 
булсам ҳам ҳарам оғаси дарднок овозимни
эшитиб тўхтади. 
Менга 
тикилиб 
қараб, 
аҳволимга
ачинди. Нима қилиб бу аҳволга тушиб ҳолганимни 
сўради.
— Булганича 
бўлди,— дедим 
мен.— Унга 
мен
жонимни 
ҳам, 
молимни 
ҳам 
фидо 
ҳилдим. 
Унинг 
хоҳиши шу бўлса, нима ҳилай?
Бу 
гапимни 
эшитиб, ёнимда бир 
мулозимини
ҳолдирди-да, ўзи масжидга кириб кетди. Намозини ўҳиб 
чиҳҳач, бир замбилга солиб, ситамкор пари ҳошига олиб 
кетди. 
Етиб боргач, 
мени парда орқасига 
ўтҳазди.
Аввалги ҳусну жамолимдан тариҳча ҳолмаган бўлса ҳам, 
у пари билан кўп ваҳт бирга бўлганим учун таниган 
бўлса ҳам ўзини танимаганга олиб, ҳарам оғасидан: "Бу 
ким?" деб сўради.
— Бу — соҳибамнинг 
ҳаҳру 
итобига 
учраган 
ўша 
бахти қаро, баднасибдир,— деди мард одам.— Шу са- 
оабли мана шу аҳволга тушибди. Ишҳ ўтида ёниб, кул 
бўлибди. Ишқ ўтини ўчираман деб ҳарчанд кўз ёши 
тўкмасин, баттар аланга олибди. Қолаверса, сизнинг 
олдингизда хижолатдан ўлимга рози.
— Одам деган шунаҳа ёлғон гапирадими?!— деди у 
кесатиб.— Ишончли кишиларим ватанига ҳайтиб кетди, 
деб хабар келтиришганига неча кун бўлди. Яна худо 
билади. Бу ким ўзи? Сен кимни гапиряпсан?
Шунда ҳарам оғаси ҳўл ҳовуштириб илтимос қилди:
— Бир қошиҳ қонимдан кечсангиз айтаман.
— Айт. Кечдим.
— Оламда ўзингиз заршуноссиз! Худо ҳаҳи, сиз билан 
уни ажратиб турган ўртадаги пардани кўтаришга ижозат 
беринг. 
Кўриб, 
унинг аҳволига раҳм ҳилинг. 
Адо- 
латсизлик яхши эмас. Шу аҳволда унга ҳар қанча 
раҳм-шафқат қилсангиз, савоб бўлади. Ортиқ гапиришим 
одобдан эмас. Бу ёғига ўз муборак ақлингиз нима деса, 
шу маъҳул.
— Яхши,— деди у кулиб.— Ким бўлса ҳам ҳозир уни 
шифохонага олиб боринглар, даволатинглар. Соғайганида 
узим гаплашиб кўраман.— Агар унга ўз ҳўлингиз билан 
гулоб сепиб, ўз тилингиз билан такаллум ҳилганингизда
3 Мир Аммон Деҳлавий 
33
www.ziyouz.com kutubxonasi


эди, бу оламда яшагиси келиб қоларди. Ноумидлик ёмон 
нарса. Дунё умид билан қойимдир,— деди ҳарам оғаси 
яна.
Бу гапга пари жавоб бермадн.
Суҳбатни эпштиб, ҳаттиҳ хафа бўлиб кетдим. Овозим 
борича баҳирдим:
- Й ў ҳ , дил бундан ортиҳ чидолмайди. Бир оёғим 
гўрда, ўлимим яқин. Дардим давоси малика ҳўлида, 
хохласа тузатсин, хоҳласа ўлдирсин!
У тошбағирнинг дили юмшади шекилли, меҳрибонлик 
билан буюрди:
— Тезда подшоҳ ҳакимлари ҳозир ҳилинсин!
Ўша заҳотиёҳ табибу ҳакимлар йиғилди. Томиримни 
ушлаб кўриб, узоҳ маслаҳат ҳилишди. Охири: бу одам 
ошиҳ экан, маъшуҳа висолига етишса тузалади, бошҳа 
давоси йўҳ, дейишди. Ҳакимлар касалимни тасдиқлаш- 
гандан кейин паризод ҳукм ҳилди:
— Бу йигитни ҳаммомга олиб бориб ювинтиринглар, 
яхши кийимлар кийдириб, ҳузуримга келтиринглар.
Мени тезда ҳаммомга олиб бориб ювинтиришди. Асл 
хийимлар кийдириб, пари ҳошига олиб келишди.
Шунда у нозанин куюниб деди:
— Сен мени бекорга ноҳаҳдан-ноҳаҳ бадном ҳилдинг. 
Муддаоинг нима? Дилингдагини очиҳ айт!
Эй, ёронлар! Бу гапни эшитиб, азбаройи ҳувониб 
кетганимдан юрапш ҳинидан чиҳиб кетаёзди. Хур- 
сандлигим шу даражага етдики, теримга сиғмай, шакли 
шамойилим ҳам ўзгариб кетди. Таҳдирга рахматлар 
айтиб, у паризодга дедим:
— Барча ҳакимлар сизнинг олдингиздан ўтаверсин, 
ўзингиздан ўтар ҳаким йўҳ, бир сўз билан мурдага жон 
ато ҳилдингиз. Ўзингиз шоҳид бўлиб турибсиз, ҳалиги 
аҳволим билан ҳозирги аҳволим ўртасида ҳанча тафовут 
бор,— деб уч маробата атрофини айландим-да, ҳаршисига 
бориб, сўзимда давом этдим:— Эй гўзал санам, ҳозир 
ўзингиз дилингдаги бор дардингини айт, деб ҳукм 
этдингиз. Бу бандангизга етти иҳлим подшоҳлигидан 
зиёда нарса шуки, ғарибпарварлик ҳилиб, бу хаста 
дилни шод айлаб, ҳадамларингизни ўпиш шарафига 
муяссар этсангиз!
Бу гапимдан бир нафас ўйга ботиб, кейин кўзларини 
сузиб деди:
— Ўтир, сен шу даражада хизмат ва вафодорлик 
ҳилдингки, 
не 
десанг, 
жоиздир. 
Яхшиликларинг
www.ziyouz.com kutubxonasi


нимимизда нақш этилган. Майли, хўп, илтимосингни 
қибул қилдик.
Ўша куни саодатли онларда ҳози бизларни ими- 
жимида никоҳ қилиб ҳўйди. Шунча жабру жафолардан 
кгйин, кўнгил муродига етган кунни кўришга муяссар 
оулдим. Аммо дил пари висолига етишишни ҳанча орзу 
ҳилган 
бўлса, 
бўлиб 
ўтган 
ажиб 
сир-синоатларни 
Оилишга шунча орзиҳиб, интилиб колди. То букунгача 
мсн шу гапларнинг тагига ета олмадим: парининг ўзи 
ким? Бир парча ҳоғозга шунча олтинни уйимга келтириб 
бсрган чиройли хабаш йигит ким? Шундай шохона 
пиефат кўз очиб юмгунча қандай муҳайё этилди? Ўша 
зиёфатда анови икки бегуноҳни ким ўлдирди? Нега 
менинг бошимга пари шунча жабру жафолар солди? 
Эндиликда 
бирданига 
нега 
шунчалик 
иззат-ҳурмат 
ҳиладиган бўлиб колди? Бу саволларга дил жавоб излар 
эди. Шу сабабли, никоҳимиз бўлганга саккиз кун бўлса 
ҳам, тан гулбадан иштиёҳида ёниб, унга ҳўпшлолмадим. 
Кечаси бирга ётиб, эрталаб туриб кетавердим.
Бир куни эрталаб ғусл қилишни ихтиёр этиб, му- 
лозимга сув илитиб берсанг, чўмилиб олсам, десам. 
малика кулиб туриб: "Иссиҳ сувни нима ҳиласан?" деди. 
Пари менинг хатги-ҳаракатимдан ҳайрон, хафа бўлнб 
юрганини чеҳрасидан пайкасам ҳам индамадим.
— Жуда қизиҳ одам экансан,— деди бир куни.— Дам 
ҳонинг жўш уради, дам бирданига совиб ҳолади. Бу 
ҳандоҳ бўлди? Мижозинг суст экан, пуч хаёлга нима 
ҳилардинг уйланиб?
— Эй жоним!— дедим ҳизишмай.— Инсофли бўлинг. 
Одам фикр юритганда, албатта, инсоф юзасидан караши 
лозим.
— Инсоф ҳаҳида яна ҳандай гап бўлиши мумкин? 
Не ҳилиш мумкин бўлса, ҳаммасини ҳилдим,— деди у.
— Дарҳаҳиҳат, мен муродимга етдим. Лекин дилимда 
шубҳа бор. Киши хотиржам яшамаса, у ҳеч нарса 
килишга 
ҳодир 
эмасдир. 
Ундай 
одам 
инсонлардан 
айрилиб ҳолади. Мен ичимда дилимга шодлик бахш 
этган, 
никоҳдан 
кейин 
ўз 
аҳли 
ожизим 
мағзини 
чаҳолмайдиган баъзи нарсаларни сиздан сўрайман, му- 
борак тилингиздан жавобин эшитсам, дилим таскин то- 
пади, деб ўйлаб ҳўйган эдим.
— Кўп 
яхши,— деди 
санам 
пешанаси тиришиб.— 
Ёдингдан кўтарилган бўлса, тупшриб ҳўяй. Бопшда сен-
www.ziyouz.com kutubxonasi


га, бизнинг ишга ҳаргиз аралашма, бир гапимизни икки 
қилма, деб тайинлаган бўлсам, шу тобда бунақа бе- 
маънигарчиликнинг нима ҳожати бор эди?
— Бўлак одобсизликларимни кечирган пари буни ҳам 
кечирар, деб ўйловдим,— дедим кулиб.
Ғазабдан парининг кўзлари ёниб, қаҳри келди, илон- 
дай заҳри сочилди. Жаҳл ила баҳирди:
— Жуда димоғинг кўтарилиб қолибди. Жўна, ишингни 
ҳил! Бу ишларни билганингдан сенга нима фойда?
— Дунёда номаҳрамга яланғоч баданини кўрсатишдан
уятли 
нарса 
йўҳ,— дедим 
мен.— Эндиликда 
бир-
биримизни билгандан, дилга дил жо бўлгандан кейин, 
ўртада сир саҳлашлик маъҳул ишми?
— Гапинг ҳақ,— деди пари ўйлаб кўриб.— Юрагим 
сезиб турибди: агар ёвуз сирларимни очиб юборсам, 
ҳиёмат-ҳойим бўлади.
— Қўйинг-ей бундай гапларни,— дедим мен.— Зинҳор 
мендан шубҳаланманг. Барча сирларингиздан бемалол 
воҳиф ҳилаверинг. Бундан хотиржам бўлинг, ҳеч ҳачон 
дилимга жо бўлган сирларингиз сиртимга чиҳмайди. 
Шундай экан, ҳандай ҳилиб бировнинг ҳулоғига етиб 
борсин?
Кўрдики, 
айтмай иложи 
йўҳ, мендан 
осонликча 
ҳутулмайди.
— Мабодо 
бу 
гаплар 
битта-яримтанинг 
ҳулоғига 
чалингудай бўлса, шубҳа йўҳки, бошимизга оғир мусибат 
тушади,— деди у чор-ночор гап бошлаб.— Аммо сен ўз 
ҳолимга ҳўймадинг, ҳай, майли, сенинг ҳурматинг учун 
ўз саргузаштларимни ҳикоя қилиб берсам бера ҳолай. 
Аммо ёдингда тут, уни сир саҳлашинг шарт.
У ҳайта-ҳайта менга тайинлаб, ҳикоясини бошлади:
— Мен 
бахти 
ҳаро 
Дамашқ 
султонининг 
ҳизи 
бўламан. Отам султонлар султонидир. Мен кўзининг оқу 
ҳораси эдим. Туғилган кунимдан бошлаб ота-онамнинг 
сояи давлатида нозу неъмат, шоду хуррамлик билан 
меҳру парваришда ўсдим. Эсим кирибдики, кўнглимга 
кадди зебо дилдорлар, нозанинлар хуш келадиган бўлиб 
ҳолди. Аслзода паричеҳра ҳизлар ўртоғим эди, энг 
чиройли тенгдош канизак ва чўрилар хизматимда эди. 
Умрим ўйин-кулги, ашула, соз эшитиш, раҳҳосаларни 
тамошо ҳилиш билан ўтарди. Дунё ташвиши билан ҳеч 
итттим йўҳ эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тўсатдан табиатим ўзгариб, на гўзал қизлар давраси, 
на базмлар кўнглимга сиғмай қолди. Савдойига ўхшаб 
қолдим. Дил ғамхона, ҳайрону лол бўлди. Ҳеч ким 
кўзимга яхпти кўринмас, кўнглимга ҳеч гап сиғмас эди. 
Бу 
аҳволимни 
кўриб, 
дояларим, 
энагаларим, 
қошу 
қовоғимга қараб турувчилар, канизу чўриларим нима 
қиларини билмай, эсанкираб қолишди. Сен биладиган 
ҳалол харам оғаси ёшликдан менга сир маҳрам, ҳамроз 
эди. Ундан ҳеч нарсани яширмас эдим.
— Агар маликам "варақулхаёл" шарбатидан озроқ 
татиб кўрсалар, албатта, кўнгиллари ёришиб, диллари 
хушнуд бўлади,— деди у менинг аҳволимни кўриб.
Шундай дейиши биланоқ шавқим қўзғаб, "Тезда 
келтир!" деб буюрдим.
У ташқари чиқиб, бир кўзага айтган шарбатини 
қоидасини келтириб тайёрлади. Уни обдон яхна қилиб, 
бир болага кўтартириб олдимга олиб кирди. 
Ичиб 
кўрдим. Худди айтгандек экан. Бу хизматидан хурсанд 
бўлиб, унга яхши чопон инъом қилдим. "Кунда шу 
пайтда бир кўза шарбат олиб кир!" деб амр этдим. Шу 
кундан бошлаб ҳарам оғаси кунда йигитчадан бир кўза 
шарбат киритишни одат қилди. Шарбат баданга тарқаб, 
сал пшракайф бўлганимда мен йигитчани ҳазил-мазах 
қилиб, кўнглимни очардим. Баъзида у қизиқ-қизиқ, 
ёқимли гапларни, ажойиб-гаройиб воқеаларни айтар, 
гоҳида оҳ-воҳ қилиб, кўз-ёши ҳам тўкиб қўярди. Ҳусни 
ҳам қарашга арзигудек эди. Дил унга беихтиёр мойил 
бўлиб қолди. Мен дил шавқи, сахийлик завқи билан 
инъомлар бериб турсам ҳам у бахти қаро ҳузуримга 
кунига бир кийимда кираверар эди. Кийими ҳам қаро 
ер бўлиб кетганди.
— Сенга шунча инъомлар қилсам ҳам кийим-бошинг 
ўша-ўша хароб. Бунга нима сабаб? Берган пулларимни 
нимага харж қиласан ёки йиғяпсанми?— деб сўрадим бир 
куни ундан.
Йигитча ғамхўрлик билан аҳволини сўраётганимни 
кўриб, кўзларига ёш олиб деди:
— Бу ғуломингизга иноят қилган нарсаларингизнинг 
биттасини қўймай устод олиб қўядилар. Менга бир пайса 
ҳам бермайдилар. Ҳузурингизга янги кийимда қандай 
кирай? Бунда менинг гуноҳим йўқ, ночорман.
Унинг ғариб ҳолини кўриб, раҳмим келди. Ўша 
заҳоти ҳарам оғасига: "Бугундан бошлаб бу болани 
тарбиянгга ол, яхши кийимлар тиктириб кийинтир, тенг
www.ziyouz.com kutubxonasi


дошлари каби ўйинқароқ бўлиб, бекорга чопиб юрмасин, 
одоб-ахлоқ, яхшилар ҳузурида хизмат ҳилишни ўргатиб, 
олиб кел", деб буюрдим. Ҳарам оғаси ҳукмимни тўла- 
тўкис бажарди. Менинғ топшириғимга биноан, ундан 
доимо хабардор бўлиб, кузатиб юрди. Ҳадемай, унга 
роҳат-фароғат ва ноз-неъматлар ёҳиб, оз-оздан ранг 
кириб, аҳволи яхшиланиб борди.
Уни дилимдан ҳанча нари ҳувай десам, сурати дилга 
шунча чуқур чизилар, азбаройи яхши кўрганлигимдан 
уни доим бағримда олиб ўтирсам-у, бир нафасга ҳам 
унинг дийдоридан кўзимни узмасам, дердим.
Ниҳоят, 
йигитчани 
хизматимга 
олдим, 
чиройли 
кийимлар кийгазиб, жавоҳирларга кўмиб, уни завҳ билан 
тамошо қиладиган бўлдим. У ёнимда бўлганидан кейин 
кўзларда шавқ, дилларда завқ қайта қўзғалди. Доим 
унинг ўйи билан яшардим. Охири, шунга бориб етдикй, 
бирон зарур иш билан бир лаҳза кўзимга кўринмай 
қолса, ҳузур-ҳаловатимни йўқотардим.
Шу йўсинда орадан бир неча йил ўтиб, у балоғатга 
етди, мўйлови сабза уриб, қадди-қомати сумбатдай йигит 
бўлди. Сарой аҳли ўртасида гап-сўз бўлди. Дарвозабон, 
хизматкор, ясовул, навкарлар уни сарой ичига киритмай 
қўйишди. Сўнг у бутунлай келмай қўйди. Усиз менинг 
куним ўтмас, бир дам яшай олмас эдим. Мен бу умидсиз 
аҳволни эпштиб, оғир бир ҳолатга тушдим. "Е раббий! 
Энди нима қиламан?"— деб худога нола қилдим. Қаттиқ 
азоб чекдим, ҳаяжонда ҳарам оғасини чақириб буюрдим:
— Мен у йигитга ҳомийлик қилмоқчиман. Ҳозирги 
шароитда 
энг 
маъқули 
минг 
тилло 
бериб, 
бозор 
ўртасидан унга қимматбаҳо тошлар сотиладиган дўкон 
очиб бер. Савдо-сотиқ қилиб, ўз ҳаётини фароғатда 
ўтказсин. Саройимга яқин жойдан яхши бир уй қуриб 
бер. Ғуломлар, хизматкорлар, навкарлар олиб, мояна 
тайинла, токи, у ҳеч нарсадан сиқилмай, ором-ла умр 
ўтказсин.
Ҳарам оғаси заргарлик ва тижорат учун зарур бўлган 
нарсаларнинг ҳаммасини тахт қилиб, амримни бажо 
келтирди. Сал ўтмаёқ йигитнинг ишлари гуллаб, номи 
шаҳарга машҳур бўлди, Сарой аҳли амирларга яхши, 
қимматбаҳо чопону жавоҳирлар зарур бўлса, 
фақат 
унинг дўконидан олишарди. Аста-аста савдоси кенгайиб, 
унинг дўконидан турли мамлакатлардан келган моллар 
ҳам топиладиган бўлди. Шаҳардаги бошқа заргарлар 
синди. Мулкимиздаги ҳеч қайси дўкондор у билан бел-
www.ziyouz.com kutubxonasi


лашолмай 
қолди. 
Бошқэ 
мамлакатларда ҳам 
ушгаг 
олдига тушадиган заргар топилмас эди.
Йигитнинг бозори кизиган, у минг-минглаб тилло 
топарди, мен эса жудоликка чидолмай кундан-кунга 
сўлиб борардим. Унинг висолини кўриб, дилга тасалли 
берай десам, бирон чораи тадбир тополмас эдим. Ниҳоят, 
ҳамма ишимдан воҳиф бўлган ҳарам оғасини чақирдим- 
да, буюрдим:
— Бесабр юрак унинг жамолини кўрай дейди, у эса 
келмаяпти. Ортиқ чидолмайман. Унинг уйидан саройга 
лаҳим кавла.
Орадан бир неча кун ўтгач, лаҳим тайёр бўлди. 
Қоронғу тушиши билан ҳарам оғаси шу йўлдан йигитни 
ҳузуримга олиб келадиган бўлди. Бутун кечани у билан 
шароб ичиб, кабоб еб, айш-ишратда ўтказардик. Унинг 
рухсорини кўриб, дил ором олди, менинг дийдоримни 
кўриб, у шоду хуррам бўлди. Тонг юлдузи кўриниб, 
муаззин азон айтиши билан хизматкорим уни ўша йўл 
билан кузатиб қўярди. Бу ишдан ҳарам оғаси билан 
мени боқиб катта қилган икки энагамдан бўлак ҳеч 
ким воқиф эмасди.
Шу тариқа бирмунча вақт ўтди. Ҳали ҳам ёдимда, 
бир куни ҳарам оғаси одатдагича уни чақириб келгани 
кетди. Қараса, у йигит ўйга ботиб ўтирган экан.
— Сенга нима бўлди, авзойинг бузуқ, дилгир кўрина- 
сан? Юр, маликам сени йўқлаяптилар,— децти.
У лом-мим демабди.
Юборган одамим бир вақт ёлғиз ўзи қайтиб келди-да, 
унинг аҳволини менга билдирди. Шу воқеадан кейин 
ҳам қалбимдан муҳаббатни юлиб ташламадим. Шайтон 
мени йўлдан оздирган эканми, шу кўрнамак, бевафонинг 
ишқи охири мени шунчалар бадном, расво қилишини, 
номусларга ўлдирипгани билганимда эди, ўша заҳоти 
ундан қўлимни ювиб, қўлтигимга урган, на у бева- 
фонинг номини қайта тилга олган ва на дил уйимдан 
у 
беҳаёга 
жой 
берган 
бўлардим. 
Афсус, 
шундай 
қилмадим! Унинг бежо ҳаракатидан шубҳаланмабман. Бу 
ҳаммаси ошиқнинг ноз-фироғи деб ўйлабман. Калта 
ўйлаганимнинг оқибати шу бўлдики, мана, сен ҳам бу 
саргузаштдан воқиф бўлдинг. Бўлмаса, мен қаерда эдим- 
у, сен қаерда эдинг. Ҳай, нима бўлса, бўлиб ўтди! У 
эшакнинг қайсарлиги сабабини кўпда ўйламай, иккинчи 
марта шу гапларни тайинлаб, хизматкоримни юбордим: 
"Агар тезда етиб келмасанг, барибир ўзим олдингга етиб
www.ziyouz.com kutubxonasi


бораман. Аммо менинг боришим жуда хавфлидир. Сир 
фош бўлса, сенга ёмон бўлади. Расвойи жаҳон бўладиган 
иш ҳилма. Яхшиси, тезроқ етиб кел. Бўлмаса ўзим 
бораман". Бу гапни эшитди-ю, тизгинсиз иштиёқимни 
сезиб, юзига бахтсиз киши тусини бериб, ялтоқланиб 
кириб келди.
Ёнимга ўтиргандан кейин ундан сўрадим:
— Бугун тутилиб қолишинг, хафалигинг боиси нима? 
Бундай эркалик ва густоҳликни ҳеч ҳилмас эдинг-ку. 
Ҳар доим йўҳлатган заҳотим ҳозир бўлардинг.
— Мен ночору ғариб сизнинг меҳрибонлигингиз ва 
сояи давлатингизда шу даражага етишдим, ҳаётим бахту 
саодатда ўтяпти. 
Доим жону 
молингиз дуосидаман. 
Маликамнинг мен осийни кечиришларидан умидворман. 
Бош уриб, бу гуноҳкорни авф этишингизни сўрайман.
Мен уни жону таним билан севардим. Шунинг учун 
унинг мунофиҳона гапларига ишониб, пучак-сарагини 
ажратмай меҳру шафҳат билан сўрадим:
— Қани айт-чи, бошингга ҳандай мушкуллик тушди? 
Нимадан шунга сиҳиляпсан? Очиғини айтсанг, бир чораи 
тадбирини топармиз.
— Менга оғир туюлган нарсалар, сизнинг олдингизга 
келганимда енгил бўлиб ҳолади,— деди ўзини хокисор 
тутиб.
Охири 
гапининг 
мазмунидан 
шу 
нарса 
маълум 
бўлдики, 
уйининг ёнида, 
шаҳар ўртасида 
ниҳоятда 
салҳин бир боғ сотилаётган экан. Ичида олийшон имо- 
ратлар, ҳовузлар. роҳатижон сувлар, ҳудуҳлар бор экан. 
Боғ билан бирга ашулачи, оламда яккаю ягона машшоҳ 
бир канизак ҳам сотилар экан. Ким боғни олмоҳчи 
бўлса, канизакни ҳам олар экан. Қизиғи шундаки, 
боғнинг нархи юз минг рупия, канизнинг нархи эса беш 
юз минг рупия экан. Албатта, кўриниб турибди, у 
шунча пулни ҳаердан олади?
Йигитнинг шу боғни жуда олгиси келаётганини, унга 
етишолмай хафа бўлиб, кўнглига ҳил сиғмаётганини 
сездим. Ёнимда ўтирган бўлса ҳам чеҳраси тунд, дили 
ҳон эди. Мен уни доим шоду хуррам кўрсам, юзига 
хафалик соя солмаса дердим. Уша заҳотиёҳ ҳарам 
оғасини чаҳириб: "Эртага эрталабоҳ боғ ва канизни сотиб 
ол. Хату ҳужжатларини бу йигит номига тўғрила. Ҳаҳи 
подшоҳ хазинасидан тўлансин", деб амр этдим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


|>у фармонни эшитиши билан йигитнинг чеҳраси 
(‘ришиб, қуллуқ қилди. Бутун кечани ҳар галгидек одобу 
.
1
ХЛОҚ доирасидан чиҳмай, ўйин-кулгу билан ўтказдик. 
Тонг отгач, хайр-маъзур қилиб чиқиб кетди. Мулозим 

мримга биноан боғни ҳам, канизакни ҳам у йигитга 
олиб берди. Кўнглим соҳиби ўшал йигит яна одатдагидек 
кеча базмига келиб-кетиб юрди.
Бир куни баҳор мавсуми, ҳаво жуда ёҳимли эди, 
кўкда булутлар сузиб юрар, ёмғир шивалаб ёғар, чаҳмоҳ 
чаҳар, енгил шабада эсиб турарди. Мени ажиб бир 
кайфият чулғади. Тўсатдан кўзим токчада терилиб тур- 
ган ранг-баранғ шиша ва кўзаларга тушди. Шу пайт 
дил бир ҳултум шароб тусаб ҳолди. Бир-икки пиёла 
шароб ичгач, хаёлимга янги олинган боғ тушди. Камоли 
шавҳим ҳўзғаб, бирпас ўша боғда сайр қилгим келиб 
ҳолди. Омад кетгандан кейин туянинг устида ҳам ит 
ҳопавераркан. Мен бир доям билан лаҳим орҳали заргар 
йигитнинг уйига чиҳдим-да, ундан боғ томон юрдим. 
Ҳаҳиҳатан жуда чиройли, жаннатмисол боғ экан. Ёмғир 
томчилари дарахтларнинг кўм-кўк баргларида ялтирайди, 
гўё зумрад япроҳларда марварид терилган-у, ҳизил гул- 
лар худди шомдаги шафаҳдай шўх ранг кашф этган. 
Ҳовузларда сув лаболаб, юзи ойнадай живирлаб, мавж 
уриб турибди.
Боғни сайр ҳилиб бўлгунимча кеч кириб, ҳоронғу 
ҳуюқлашиб қолди. Шу пайт хиёбонда у барно йигит 
кўринди-да, мени кўп одоб ва хурсандлик билан ҳарши 
олди. Пешвоз чиқиб, қўлимдан ушлади-да, ичкарига 
бошлади. Борадарийга1 2
киргач, боғдан олган таассуротим 
бир пул бўлиб ҳолди. Бу нурхона эди. Ҳамма ёққа 
ҳандил, 
шам, 
чироҳ, 
фонуслар 
қўйилган, 
нурлар 
мажлиси бу ерни шундай мунаввар қилиб юборга^ 
эдики, унинг олдида тўлин ой кечасидаги "Шаби барот' 
байрамини зимистон тун деса бўлади. Бир томонда 
турли хил оташбозлик, гоҳилари юлдуздек ёрҳин ча- 
раҳлайди, гоҳилари чарх уриб айланади, гоҳилари гул 
шаклида очилади, марвариддай тўкилиб, ойдай кумуш 
нур сочади.
1 Борадарий — ўн икки томонидан кириладиган шийпон.
2
Шаби барот — шаъбон ойида тунда ўтказиладиган мусулмонлар 
байрами.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шу пайт булутни йиртиб ой чиқади. Бамисоли маъ- 
шуқ чиройли кийим кийиб, намоён бўлгандай бўлди. 
Қандай гўзал! Ой нур ёғдириши билан йигит мени 
болохонага чиқиб ўтиришга таклиф этди. Мен шунчалар 
аҳмоқ эканманки, ўша аблаҳ нима деса, ишонаверибман. 
У мени хоқлаганича ўйнатиши мумкин эди. Тепага 
чиқдик. 
У 
ер 
шунчалик 
баланд 
эдики, 
хаёлимда 
шақардаги уйлар, бозор чироқлари оёгинг остида ётган- 
дай эди.
Мен йигитнинг бўйнидан қучоқлаб, ажиб бир қис- 
туйғуда ўтирар эдим. Шу пайт ярамас, бадбашара, 
ўчоқдан чиққандай қоп-қора жувон бир шиша май 
кўтариб келди. Унинг бу ерда пайдо бўлиши таъбимни 
хира қилди, афт-ангорини кўриб, кўнглим айнади.
— Бу таъвия ким?— деб сўрадим йигитдан қаяжонга 
тушиб.— Қайси гўрдан топдинг уни?
— Бу маликамнинг инояти билан боққа қўшиб сотиб 
олган канизагим,— деди йигит қўл қовуштириб.
Ақмоқ бўлмаса шу таъвия-ю тароққосни жон-жон деб 
оладими?! Эҳтимол, дили унга мойил қамдир. Шуларни 
ўйлаб, дилим ранжиб. индамай ўтиравердим. Аммо шу 
ондан таъбим тирриқ бўлди, кайфим бутунлай бузилди. 
У ярамаснинг уятсизлиги шунгача бордики, ўша беқаёни 
соқий қилиб, қузуримда қолдирди. Мен ўз ёғимга ўзим 
қовурилардим. 
Қарғалар 
қафаСига 
тушган 
тўтига 
ўхшардим. Ўтиришимни қам, кетишимни қам билмасдим.
Узун гапнинг қисқаси, қалиги шароб жуда ўткир 
экан. Уни ичган одам қайвон бўлиб кетар экан. Йигит 
уч-тўрт жомни бўшатгандан кейин мени қистаган эди, 
ўша зақри қотилдан ярим пиёла ичдим. Ниқоят, у 
фоқиша, беқаё масту аласт бўлиб, йигит билан беандиша 
ишлар қила бошлади. Бу ифлос қам кайфда шилқим 
бўлиб, беқаёликда ундан ошиб тушди.
Ер ёрилса-ю, ерга кириб кетсам, дердим. Аммо у 
беномусни севганим учун мен нодон ўшанда қам жим 
ўтираверибман. Заргар йигит бўлса, ҳаддан ташқари 
тубан дид экан, унга илтифот қилаётганимни англамади. 
Яна икки пиёла май ичган эди, бор-йўқ қушидан қам 
айрилди. 
Менга қурмат-андишани бутунлай йўқотди. 
Шармсиз, қирсга берилиб, кўзимнинг олдида ўша беқаё 
канизак билан ўйнашгани турди. На бу бевафо йигитда 
вафо бўлса-ю, на у беқаё канизда?" Руқ қандай бўлса,
www.ziyouz.com kutubxonasi


фиришта ҳам шундай бўлади. Шу ондаги ҳолатим 
млқомини билмай ўйинга тушаётган раққосани эслатарди. 
Узимни ўзим лаънат-маломат қилдим: "Нега бу ерга 
кслдинг? 
Шундай сазони 
олиш учунми? 
Қачонгача 
чидайсан?" Тани жонимга ўт туташди. Гўё чўғ устида 
утиргандек эдим. Аламимга чидолмай "буқа қолиб сигир 
иргишлайди, ана томоша!" дедим. Кетиш мақсадида 
ўрнимдан турдим.
У бадмаст: "Агар малика хафа бўлган бўлса, эртага 
ҳолим нима кечади? Эрталаб қиёмат-қойим бўлади! 
Шундай экан, ундан бирйўла қутулиш керак", деб чирик 
дилидан ўтказибди. Бузуғи билан маслаҳатлашиб, ичида 
бир қарорга келиб, белбоғини бўйнига солиб, оёғим 
остига ўзини ташлади. Салласини ерга уриб, йиғлаб 
кечирим сўрай бошлади. Менинг дилим унинг ҳўлида 
эди, хоҳлагандай айлантирар, бамисоли ихтиёридаги ҳўл 
тегирмон эдим. У ҳилиб, бу қилиб, ялиниб-ялпоғланиб 
ҳайтиб жойимга ўтҳазди. Яна бир неча пиёлани шаробга 
тўлдириб, ўзи ҳам ичди, менга ҳам берди. Ғазабдан 
ҳовурилиб ёниб кетганим устига бу шаробдан ичганим 
учун бирпасда ҳушимни йўҳотдим-ҳўйдим. У бераҳм, 
нонкўр, бағри тош, ҳотил бўлса, ҳилич чиҳариб мени 
чопди, хаёлида ўлди, деб ўйлади. Шунда кўзимни очиб, 
шу сўзларни айтдим: "Ҳай майли, ҳилмишимизга яраша 
бўлди. Аммо шуни билиб ҳўй, ҳонимни ноҳаҳ тўкдинг, 
эҳтиёт бўл.
Эй золим, бирон кимса тутар бир кун ёқангдан.
На бўлса бўлди, майли, қонимни юв қўлингдан.
Ўртамиздаги сирни биронтага оғзингдан чиҳара кўрма. 
Мен сенга жоним чиҳҳунча ишонган эдим", дедим-да, 
уни худога топширдим.Жоним осудаликка берилди, ортиқ 
ҳеч нарсани сезмай ҳолдим. Ҳойнаҳой, у ҳассоб мени 
ўлди, деб ўйлаган-у, сандиҳҳа солиб, ҳалъа деворидан 
пастга туширган. Шунда сени учратдим. Буни ўзинг 
кўрдинг. Мен ҳеч кимга ёмонлик истамаган эдим, аммо 
шўр пешанамга шундай кўргуликлар ёзилган экан, на 
чора, таҳдирда битилганидан ҳочиб ҳутулиб бўлмайди. 
Ҳаммасига ўзим айбдорман: дилда чиройли чеҳралар 
завҳи зўр бўлмаганда, бу ҳаро кунлар асло бошимга 
тушмас эди.
Таҳдир меҳрибонлиги сени менга етказди. Сен ҳаёт 
ҳолишимга сабаб бўлдинг. Номусларга ўлдим, расвойи
www.ziyouz.com kutubxonasi


жаҳон 
бўлгач, 
яшашга 
ҳам 
иштиёқим 
қолмади. 
Бировнинг юзига тик қаролмасам, энди қандай қиламан? 
Ўлим иисон ихтиёрида бўлмаса, худо ҳам бир ўлдириб, 
ҳайта тирилтирди. Таҳдиримга ёзилганини ҳали яна 
кўрарканман, деб ўйладим. Сенинг қилган меҳнатларинг 
зое кетмади, жароҳатларим битиб, шифо топдим. Сен 
жонингни ҳам, молингни ҳам аямадинг, мени деб бор 
нарсангни 
сарфладинг. 
Ўша кунлари пулинг тугаб, 
бошинг 
ҳотиб 
юрганини 
фаҳмладим-да, 
хазиначим 
Саидий Баҳорга хат ёзиб бердим. Хатдан фалон жойда 
соғ-саломатман, 
мен 
толесиздан 
онаизоримга 
хабар 
бериб ҳўй, деган эдим. У сен орҳали харажатимиз учун 
пул жўнатди. Сени чопон ва жавоҳирлар олгани савдо- 
гарвачча Юсуф дўконига юборганимда эса шу нарса- 
ларни ўйлаган эдим: "У зоти паст одам, ҳар ким билан 
тез дўст-ошна бўлади. 
Сенинг бошҳа юртдан кел- 
ганлигингни кўриб, ғолибо дўст бўлиш учун зиёфатга 
чаҳирса керак". Ҳаммаси худди мен ўйлагандай бўлиб 
чиҳди. Унга ҳайтиб келаман, деб ваъда берганингни, 
меҳмонга қаттиқ зўрлаётганини айтганингда, ичимда 
хурсанд бўлдим. "Агар зиёфатини еб келса, уни ҳам 
меҳмонга чақиришга мажбур бўлади, у бўлса, югуриб 
келади", деб ўйладим-да, сенга дарров рухсат бердим. 
Сен зиёфатда уч кун ҳолиб кетганингдан хижолат бўлиб, 
мендан ўтиниб узр сўрадинг.
— Ҳеч айби йўқ. Рухсат бермаса, кандай келасан?— 
дедим сенинг кўнглингни тинчитиш маҳсадида.— Аммо, 
бировдан эҳсон олиб, унга ҳайтармаслик яхши эмас. Сен 
ҳам бориб, уни зиёфатга таклиф ҳил, зўрлаб, ўзинг 
билан олиб кел.
Сен зиёфатга чақиргани унинг олдига кетдинг. Қа- 
расам, меҳмон кутишга ҳеч ҳандай идиш-товоқ, асбоб- 
ускуна йўқ. У келиб қолса, нима ҳиламан, деб бошим 
ҳотиб ҳолди. Ҳар ҳалай иложи топилди. Қадимдан бу 
мамлакат подшоҳларининг шундай одати бор: йилда 
саккиз ой молу давлатининг тинчлигини билиш учун 
мулкини айланиб юради. Ёмғирлар мавсумида тўрт ой 
ҳалъада бўлиб, тахти муборакда ҳукм юргизади. Ўша 
кунлари подшоҳнинг — мен бадбахтнинг валинеъматининг 
мулк айлангани чиҳиб кетганига уч-тўрт ой бўлган эди.
Сен кетгач, Саидий Баҳор мен бахти ҳаронинг онаси 
— маликани аҳволимдан хабардор ҳилди. 
Кейин ўз
www.ziyouz.com kutubxonasi


пйбим ва гуноҳимдан жуда хижолат бўлиб, ҳузурига 
кирдим, унинг ҳаршисида қўл боғлаб туриб, бутун 
ноқеани айтиб бердим. Онаизорим шу пайтгача, ҳали 
охири нима бўлади, нима йўқ, ҳозирчалик бу шарман- 
даликни ҳаммага билдириш шарт эмас, деб минг андиша 
иа фикр билан йўҳолганимни билдирмай, айбларимни 
ишириб юрган экан. Аммо ҳидиртираётган экан. Мени 
бу ҳолатда кўриб, можароларимни эшитиб, кўз ёш 
тўкиб, нидо ҳилди:
— Эй бахти ҳаро, ношуд! Сен атайин подшоҳлар 
хонадони номига доғ тупшрибсан, минг афсус! 
Бу 
кунимдан кўра ўлганим минг чандон яхши, деб қўя 
ҳолмапсан-да. 
Кошки, сенинг ўрнингга тош туққан 
бўлсам, шукур ҳилардим. Жиллаҳурса бу ёғига покиза 
юргин, қисматингда нима битилган бўлса бўлибди. Энди 
нима ҳилмоҳчисан? Яшамоҳчимисан, ўлмоҳчимисан?
— Мен ёмонотлиҳ, расвои жаҳон бўлиб, шундай офат-
ларда ўлмай омон ҳолишим таҳдири азалда ёзилган 
экан,— дедим уятларга ўлиб.— Бундан ўлганим минг 
марта 
яхши эди. 
Пешанамга шармандалик тамғаси 
босилгани билан ота-онамнинг шаънига доғ тушадиган 
ифлос иш қилганим йўқ. Ҳозир мени ҳийнаётган нарса, 
у икки беҳаё қўлимдан омон ҳутулиб, айшу ишрат 
ҳилиб юрса-ю, мен азоб-уқубат тортиб ётсам. Агар бирон 
чора 
кўрмасам 
сира 
иложи 
йўҳ. 
Сизнинг 
ёрдам
беришингиздан умидворман. Мен бахти ҳаронинг уйида 
катта зиёфатга тайёргарчилик кўришга фармон бер- 
сангиз. 
Мен 
у 
бадбахтларни 
зиёфатга 
чаҳириб,
ҳилмишларига яраша жазо берсам. Менга ҳандай ҳўл 
кўтарган, жароҳатлаган бўлса, мен ҳам шу тариҳа 
иккаласини чопиб ташласам. Зора шунда сал кўнглим 
совиса. Акс ҳолда, ғазаб ўтида ёниб, бир кафт кул 
бўламан.
Гапимни 
эшитиб, 
онам 
бечора 
дардга тўлди.
Меҳрибонлик қилиб, гуноҳларимдан кечди. Зиёфатга 
тайёргарликни менинг маҳрамимга топширди. Ҳамма ўз 
ишини ҳилиб, хизматда тахт турди. Шомга яҳин сен 
куни битиб, ажали етган у йигит билан келдинг. Менга 
унинг маъшуҳаси ҳам керак эди. Шунинг учун сени 
мажбур этиб, уни ҳам чаҳиртирдим. У келгач, мажлис 
аҳли жам бўлиб, шаробхўрлик бошланди. Ҳамма маст 
бўлиб, ҳушидан кетди. Улар билан сен ҳам кайф ҳилиб,
www.ziyouz.com kutubxonasi


мурдадек 
қотиб 
қолдинг. 
Мен 
қолмиқ 
канизагимга 
иккисининг бошини қилич билан танидан жудо қилишни 
буюрдим. У шартта қиличини суғуриб, иккаласининг 
бошини кесиб, танини қаро қон қилди. Сендан хафа 
бўлганлигимнинг боиси шуки, мен сенга зиёфат учун 
изожат бергандим, лекин синашта бўлмаган кишилар 
билан майхўрлик қилгин, демаган эдим. Бу енгил- 
таклигинг менга ёқмади: кўп ичиб ҳушдан кетган одам- 
дан бирон 
нажот кутиш мумкинми? Аммо қилган 
хизматларинг катта бўлгани учун бу қилмишингни 
кечирдим.
Мана, мен сенга бор гапни ибтидосидан интиҳосигача 
айтиб бердим. Ҳали ҳам дилингни хижил ҳилаётган 
саволинг борми? Мен сенинг ҳамма талабларингни бажо 
келтирган эканман, сен ҳам талабимни бажар. Гап 
шундаки, ортиҳ бу шаҳарда ҳолсак, иккимизга ҳам яхши 
бўлмайди. Қолганини ўзинг биласан.
Эй, дарвешлар! Шуларни айтиб, малика ўз ҳикоясини 
тугатди. Фаҳириншз унинг амрини дили жонидан юҳори 
ҳўярди. Чунки унинг муҳаббат тузоғига илинган эдим.
— Сизнинг муборак буйруғингизни бажариш биз учун 
ҳам фарз, хам ҳарздир. Бу фидоингиз барча амрингизни 
бажарур,— дедим унга.
Менинг фармонбардорлигимга ишонч ҳосил ҳилгач, 
малика деди:
— Подшоҳнинг отхонасидан иккита шамолдан тез 
учадиган учқур отдан олиб, тайёрлаб тур.
Паризод айтгандай иккита яхши отни танлаб, эгар- 
латиб ҳўйдим. Саҳарга якин малика эркакча кийиниб, 
қурол-яроғ таҳиб, бир отга минди. Мен ҳам қурол-ярог 
таҳиб, иккинчисига миндим. Иккаламиз бошимиз оҳҳан 
томонга ҳараб от суриб кетдик.
Тонг ёришганда бир кўлнинг бўйига етиб бориб, 
юз-ҳўлимизни ювдик. Нари-бери нонупгга қилиб. яна 
йўлга тушдик. Малика аҳён-аҳёнда гапириб, шундай дер 
эди:
— Сени деб молу мулкимни, ота-онамни, юртимни 
ташлаб кетяпман. 
Сен 
ҳам анови золим бевафога 
ўхшаган иш ҳилмасмикинсан?
Мен йўлни ҳисҳартиш учун у ёқ-бу ёҳдан гапирар 
эканман, унга шундай жавоб берардим:
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Маликам, беш ҳўл баробар эмас. Шундай яра- 
маслик қилган у тубан дил, табиатан ҳаромзода экан. 
Мен сизнинг йўлингизга жону молимни тикдим, сиз ҳам 
ортиғи билан ҳайтардингиз. Мен сизнинг ҳулингизман.
Шундай гаплашиб, кечаю кундуз йўл босдик. Фаҳат 
дам олгани ва ов овлагани тўхтардик, холор. Овҳатла- 
наётиб отларимизни ҳўйиб юборар эдик. Жониворлар 
чўп-хашак топиб еб, ҳоринларини тўйдирар эдилар.
Юра-юра бир куни кафтдай текис чўлу биёбондан 
чиҳиб ҳолдик. Шундай ҳуп-ҳуруҳ даштки, унда на 
уй-жой бор ва на одамзод. Аммо малика ёнимда бўлгани 
учун кечаю кундуз ўзимда йўқ хурсанд эдим. Яна йўл 
юриб, 
бир 
денгиз 
бўйидан 
чиҳдик. 
Уни 
кўрганда 
кишининғ томирида ҳони ҳотиб ҳолади. Қирғоҳда туриб, 
узоҳ-узоҳларга тикилиб караймизки, денгизнинг на чети 
кўринади, на поёни, ҳаммаёҳ сув, ердан дарак йўҳ. "Ё 
раббий! Энди бу денгиздан ҳандай ўтдик?!" деб бирпас 
ўйланиб ҳолдик. Дафьатан кўнглимдан "лип” этиб бир 
фикр ўтди: "Маликани шу ерда ҳолдирайда, ўзим бирон- 
бир кема кидириб топай! Мен кема-кайиҳ топиб кел- 
гунимча, малика ором олиб туради".
— Эй, маликам! Ижозат берсангиз, денгиз бўйларини 
бир айланиб келсам,— дедим.
— Жуда чарчадим, ҳорним очди. Мен бир оз дам 
оламан, унгача сен денгиздан ўтишнинг иложини топ,— 
деди у.
Ўша ерда бир азим дарахт бор экан. У шундай 
тарваҳайлаб кетган эканки, тагида минг отлиҳ бемалол 
ёмғир, офтобдан жон саҳлаши мумкин эди. Маликани 
ўша дарахт остига ўтказиб, ўзим айлангани кетдим. 
Тўрт томонга тикиламан, ҳани энди ё ерда, ё сувда 
бир одам боласи кўринса. Бошимни ҳанча ҳотирмай, 
нажот йўлини тополмадим. Охири, ҳафсалам пир бўлиб, 
ҳуруҳдан-ҳуруҳ ҳайтиб келдим. Қарасам, малика ўтирган 
жойида йўҳ.
Ўша ондаги ҳолатимни баён этишга тил ожизлик 
ҳилади. Наҳ девона бўлиб ҳолдим. Гоҳ дарахт устига 
чиҳиб, ҳар бир япроҳ орасини титкилаб ҳидираман, гоҳ 
ҳўлларимни ёзиб, ўзимни ерга ташлайман, гоҳ дарахт 
атрофини чир айланаман, гоҳ дод-фарёд солиб, нота- 
вонлигимга йиғлайман. Гоҳ машрикдан мағрибга, гоҳ 
шимолдан жанубга зир югураман. Қидирмаган жойим
www.ziyouz.com kutubxonasi


қолмади, лекин ул дурри ноёб нишонини тополмадим. 
Кўрдимки, ул гули раъно ерда ҳам, кўкда ҳам йўқ. 
Айюҳаннос солиб, бошимдан тупроҳ сочдим-да, ҳайҳот 
деб, бопшм оҳҳан томонга қидириб кетдим.
Хаёлимга мени доғда ҳолдириб бирон жин олиб 
ҳочди, ёки бирон одам орҳамиздан пойлаб, ҳорама-ҳора 
келаётган 
бўлса, 
алдаб-сулдаб 
яна 
ватани 
Шомга 
ҳайтариб олиб кетди, деган ўйлар келди. Бу аламга 
чидолмай, кийимларимни пора-пора йиртдимда, яланғочу 
фаҳир, эрта тонгдан ҳаро кечгача йўл босиб, тунлари 
дуч келган жойда думалаб, Шомга йўл олдим. Бутун 
жаҳонни пайҳон ҳилсам ҳам на паризодим, на тўсатдан 
гойиб бўлгани ҳаҳида бирон хабар тополдим. "Ул гулу- 
зорим бўлмагандан кейин бу ёруғ дунёда яшаб нима 
ҳилдим", деган фикр келди миямга.
Ўрмонда баланд бир ҳояни кўрдим. Кел, ўзимни ўша 
ердан пастга ташлаб урилиб, бурда-бурда бўлиб кетай, 
биратўла барча мусибатлардан ҳутулиб ҳўя ҳолай, деб 
унинг устига чиҳдим.
Энди ўзимни пастга ташламоҳчи бўлиб, оёғимни 
кўтарган 
эдимки, 
биров 
ҳўлимдан 
ушлаб 
ҳолди-ю, 
ўзимга келдим. Қарасам, бир отлиҳ, кўк кийимда, юзига 
парда тўсиб олган.
— Нега жонингга ҳасд ҳилмоҳчисан?— сўради у мен- 
дан.— Ҳали танда жон бор экан, киши умидвор бўлиши 
керак. Яқинда Рум мулкида уч дарвеш учрашади. Улар 
ҳам сенга ўхшаш дунёдан жафо чеккан, кўп ҳангома- 
ларни бошидан кечирган. Сен улар билан учрашишинг 
керак. Ўша мамлакатнинг подшоҳини Озодбахт дейдилар. 
Унинг бопшда ҳам катта ташвиши бор. У ҳам сизларга 
ҳўшилса, ҳаммангиз мурод-маҳсадларингизга етасизлар.
— Эй, 
худо 
хайрингни 
бергур!— дедим 
отининг 
жиловидан ўпиб.— Сўзларинг хаста дилимга тасалли 
берди. Лекин, айт-чи, ўзинг кимсану исму шарифинг 
нима?
— Менинг исмим Муртазо Али , ҳиладиган ишим 
инсонларнинг 
мушкулини 
осон 
ҳилишдир,— деди-да, 
кўздан гойиб бўлди у.
* Муртазо 
Али — Муҳаммад 
алайҳиссаломнинг 
куёви. 
Алининг 
номларидан бири.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Флқирингиз, ул зотнинг гапларидан тасалли топиб, 
К%
у

|унтания 
қайдасан, 
деб 
йўлга 
тушди. 
Тақдирга 
пигилган йўл азобларини тортиб, ўшал паричеҳра васли 
шрдида бу ерга келиб етди ва толе ёр бўлиб, ҳу- 
|урингизда ўтиришга мушарраф бўлди. Бизлар учрашдик, 
|уҳбат 
қурдик, 
энди Озодбахт билан учрашишимиз 
лозим.
Эй дарвешлар, мени ҳайрону саргардон этган саргу- 
1
лштимни сизларга ҳикоя қилиб бердим. Қачон малика 
билан учрашиб, бу гаму машаққатлар ўрнини шодлик 
нл хурсандлик эгаллар экан!
Бир четда яшириниб, диққат-эътибор билан суҳбатни 
ннитаётган Озодбахт биринчи дарвеш қиссасидан хурсанд 
булди ва иккинчи дарвеш ҳикоясига қулоқ солди.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling