Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 401-гуруҳ талабаси Рўзиев Ғайратнинг


Download 1.16 Mb.
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1588847
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Imom al Moturidiy va imom al Ash\'ariy aqidalari orasidagi farqlar

16. Савол: Аллоҳ. (жалла жалалуҳу)ни нима билан биламиз?
Жавоб: Бу хусус ихтилофлидир. Мўътазила (тоифаси) фикрича, (Аллоҳ.) ақл билан билинади. Ашъария (эътиқод мазҳаби) фикрича,(Аллоҳ) маърифат билан билинади. Мотуридия фикрича, яъни бизнинг (эътиқод мазҳабимиз) фикримизча, Аллоҳ (ж.ж.) буни зотан ўзи Куръони каримда таълим қилган: «Бизнинг йўлимизда мужоҳада =илган - курашган зотларни, муҳа==а=ки Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Ани=ки, Аллоҳ муҳсинлар билан (чиройли амал қилувчи зотлар билан) биргадир». («Анкабут» сураси, 69-оят).
17.«У Аллоҳ арш, ер, осмон - ҳамма нарсадан олийдир юқоридир ...».
Исм мусаммонинг (номланувчининг) айни ўзими, ёки ўзгасими? деган масала ихтилофлидир. Бу ихтилоф исм сўзини вужуди келтирган ҳарфларда эмас, балки бу сўз далолат этган маънодадир.
Исм зотнинг айни ўзими, ғайрисими (ўзгасими)? - деган масала Абул Ҳасан ал-Ашъарийнииг фикр-қараши бундай:
1.Исм баъзан мусаммонинг (яъни номланувчининг) айни ўзидир яъни, тўғридан-тўғри зотга далолат этади. Чунончи, «Аллоҳ» лафзи шундай.
2. Исм зотнинг ғайрисидир (ўзгасидир). Аллоҳнинг Ҳоли= ва Розиқ сифатларида бўлганидек, бу бошқаларга ҳам нисбат берилинш мумкин.
3. Исм зотнинг на ўзидир, на ғайрисидир. Алийм ва одил сифатларида бўлгани каби. Бу сифатлар Аллоҳнинг ҳа=и=ий сифатларидир, Зоти билан қоимдир, аммо зотнинг ўзи ҳам эмас, ғайриси ҳам эмас. «Мавохиф» шарҳи билан Фахриддин Розий (китобида) бу хусусда батафсил изоҳлар бор.
Аллоҳ, ҳа=идаги исмлар тавфи=ийдир, Яъни, Аллоҳ. таолонинг гўзал исмларига бир исм қўшиш учун изн бўлиши керак. Мотуридий (эъти=од) мазҳабидан +ози Абу Бакр айтадилар: «Бир лафзки, Аллоҳ таоло ҳақида бир маънога далолат этса-ю, Аллоҳнинг зот ва сифатларига халал етказмаса, бас, ана шу лафз Аллоҳ таолога исм сифатида берилмоғи жоиз. Аллоҳ таолони унинг улу\лигига лойиқ» бўлмаган ёки шунга ишорат қилган бирор лафз билан номламоқ жоиз эмас. Масалан, ориф, фақиҳ оқил ва закий сингари номлар. Чунки бу номлар жаҳолат сўнгида ҳосил бўладиган номлардир. Аллоҳга «табиб» деган исм ҳам берилмайди. Чунки тиб баъзи тажрибалар натижасида қўлга киритиладиган бир илмдир. Аллоҳ таоло ҳақида бу исмлар қўлланилмайди».
18. Феълий сифатларнинг манбаи Таквин сифатидир. Ихлос, Инъом, Эҳсон, Икром, Мағфират ва Ҳидоят (этишлик) Оллоҳнинг азалий ва абадий сифатларидир. Ал-Ашъарий бу сифатларни ходис (кейин юзага чиққан) деб билади. У кишининг ақлий далили ушбудир: «Аллоҳ, махлуқотни яратмасидан олдин Холиқ эмас эди ризқлантирмасидан олдин эса Розиқ эмас эди» - дейди. Биз Мотуридийларнинг бу фикрга қарши жавобимиз икки нуқтада туташадн:
1. Аллоҳ, яратмасидан олдин Холиқ эканлиги \оят табиийдир. Ақлий Далил:Бир киши тикишни билгани ҳолда тикиш (чок) тикмаслиги Мумкин.Aммo у барибир тикувчи дейилади.Нақлий далил +урьони Каримда, «Фотиҳа» сурасида: «Молики явмиддийн» - «+иёмат кунининг эгаси» деб марҳамат қилинган. Ҳолбуки, +иёмат ҳали яратилмаган. «Баҳрул - Калом»дан.
19. Вужуд (яъни, мавжудлик): йўқликнинг зиддидир.
Ашъария (эътиқод мазҳаби) фикрича, бу фақатгина бир сифат, холос. Уларнинг далили эса: «Аллоҳ, мавжуддир деганимизда вужудият (яъни, мавжудлик) билан сифатланганини кўрамиз» - деган хулосадир. Биз: (Мотуридийлар)нинг фикримизча, бу саёз ўйланган қарашдир. Вужуд зотий бир сифатдир.
20. Феълларда банданинг ирода ва ходис қудратининг тў\ридан - тў\ри бир таъсири йўқ.
Файласуфларнинг фикрича, феълни ижод этишда банданинг таъсири бор. Ашъарийлар (эътиқод мазҳаби фикрича эса, банда қудратининг феълни ижод этишда ҳеч қандай таъсири йуқ. Мотуридий (бизнинг мазҳаб) фикрича, банда
қудратининг бир феълга таъсири восита бўлмоқ тарзида бор. Яъни, бу таъсир тў\ридан - тў\ри (бевосита) ижод этмоқ тарзида эмас.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling