Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 401-гуруҳ талабаси Рўзиев Ғайратнинг


д) Имом ал-Мотуридий ва Имом ал-Ашъарий ақидалари орасидаги фарқлар


Download 1.16 Mb.
bet5/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1588847
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Imom al Moturidiy va imom al Ash\'ariy aqidalari orasidagi farqlar

д) Имом ал-Мотуридий ва Имом ал-Ашъарий ақидалари орасидаги фарқлар
Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг икки катта имомларининг а=ийдаларини солиштириб кўрган шайх Муҳаммад Абдуҳу икки томон ўттизга я=ин масалада хилоф =илганларини, аммо аксари уламолар бу хилофлар фа=ат лафзда экани, жавҳар эса, тамоман бир-бирига ўхшаш эканини таъкидлашларини =айд =илган.
Илм шубҳасиз баҳс-мунозара билан камолга этади. Бироқ олди-қочди гаплар билан мақсадга эриша оламизмикан??? Келинг яхшиси ўзимизда борини ўртада баҳам кўрайлик. ақидавий таьлимот ўртасидаги фарқларни бироз таҳлил қилсак. Лафзий ихтилофлар:
1. Аслида бу "жаннатий дўзаҳийга, дўзаҳий эса жаннатийга" айланиши мумкинми? масаласидир. Абу Ҳанифа:"жаннатий дўзахийга, дўзахий эса жаннатийга айланиши баьзан мумкин" деганлар. Яьни бахт-саодат Лавҳул-Маҳфузда ёзилган у эрда "жаннатийлик дўзахийликка ёки дўзахийлик жаннатийликка айланиши мумкин". Бунга далил Раьд сурасининг 31-оятидир: "Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсани (яъни ҳукмни) ўчирур ва (ўзи хоҳлаган ) ҳукмни устувор қилур". Ашьарий фикрича жаннатийлик ва дўзахийлик одам боласига азал ёзилган бўлиб, "жаннатийлик дўзахийликка, дўзахийлик эса жаннатийликка айланмайди".
2. Кофир кишига иньом-еҳсон кўрсатиладими-йўқми? Яьни кофир кишининг хайрли ва савобли ишларига ҳам савоб бериладими?. Ашьарий: "бу дунёда ҳам охиратда ҳам неьматланмайди" дедилар. Ҳанафийлар эса: "Дунё неьматлари билан неьматланади" дейдилар.
3. Пайғамбарлар вафотларидан кейин ҳам Пайғамбар рутбасида қоладиларми ёки йўқми? Абу Ҳанифа:"ҳозир ҳам ҳақиқатдан Аллоҳнинг Расулидирлар" дейдилар. Ашьарий эса: "ҳозир ҳукмий равишда Пайғамбардирлар, бирор нарсанинг ҳукми асл мақомидир" дейдилар.
4. Ирода билан ризолик ўртасидаги боғлиқлик. Ашьарий фикрича:"ирода ризо учун керак, ризо эса ирода учун керак эмас. Ирода ва ризо орасида бир пайғамбарлик бирига бирлик йўқ. Чунки Аллоҳ наздида куфрга рози бўлинган эмас, бу Аллоҳнинг иродасида бор". Абу Ҳанифа:"ирода ва ризо бир пайғамбарлик бирига боғлиқдир" дедилар.
5. Иймон ал-муқаллид (бирор обрўманд кишига тақлид қилинган иймон). Ашьарий: "тақлид қилувчининг иймони дуруст бўлмайди, чунки у амалда ҳам эргашишлик керак" дейдилар. Абу Ҳанифа: "иймон дуруст бўлади" дейдилар.
6. Касбий билиш масаласи. Бунда бўладиган тортишув банданиг қиладиган амалини аслида Аллоҳ бажарадими ёки бандами? Ашьарий бу масалани жуда қийин ва нозик тушунтирганлар. Мотуридий эса "хоҳ гуноҳ бўлсин, хоҳ савоб бўлсин ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан рўёбга чиқади" дейдилар.
Мазмуний фарқлар.
7. Аллоҳ таоло ўз итоаткор бандасини азоб-уқубатга солиши жоизми ёки ножоизми? Ашьарий ва Мотуридияда шарьан мумкин эмаслигига иттифоқ қилганлар, улар орасидаги фарқ ақлий томондан жоиз ёки жоиз эмаслигидадир.
8. Аллоҳ таолони билиш шаръий вожибми ёки ақл йўли билан бўладими?. Ашьарий: "шарьий вожиб "дедилар. Мотуридий эса: "ақлий вожиб" дедилар.
9. Аллоҳ таолонинг каломи эшитиладими ёки эшитилмайдими? Ашьарий:"Аллоҳ таолонинг каломи ешитилади" дедилар.
Мотуридий эса:"Аллоҳ таолонинг каломи эшитилмайди" дедилар.
10. Инсон қодир бўлмаган ишни унинг зиммасига юкланиши жоизми ёки ножоизми? Мотуридий таьлимотида мумкин эмас десалар, Ашьарийлар: "мумкин" дейдилар.
11. Гуноҳи кабира ва гуноҳи сағиралардан анбиёларнинг маъсум бўлишлари вожибми ёки вожиб эмасми?. Ашьарий:"улар барча гуноҳлардан сақланганлар, лекин узр юзасидан кичик гуноҳлар қилишлари мумкин, энг тўғриси эса умуман гуноҳ қилмасликларидир" деганлар. Абу Ҳанифа.-"Пайғамбарлар катта ва кичик гуноҳларнинг барчасидан сақланганлар" деганлар. Бу ҳақ гапдир.
12. Ал-Ашъарий ҳолни нафий =илади ва шунинг учун, унинг фикрича, сифати зоидалар йў= ҳисобланади. Ал-Мотуридий эса, уларни собит дейди.
13.Имом Абу Мансур ал-Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи, таквийн сифати бор, у ҳар бир махлу= шомил сифатдир, дейди. Ал-Ашъарий бу номдаги сифат йў=лигини айтади.
14. Ашъарийлар: «Иншаллоҳ мен мўъминман» дейди. «Иншааллоҳ.» - худо хоҳласа, дегани бўлиб, ҳали амалга ошмаган хайрли ишни билдиради. Мотуридия эътиқодида эса бундай дейилган: «Иймонда истисно бўлмайди. Бир киши: «Аллоҳ хоҳласа, мен мўъминман» деса, иймони саҳиҳ эмас. Бу бир шубҳадир. Иймонда шубҳа жоиз эмас. Бу хусус билан боғлиқ ояти жалила ушбудир: «Ҳақиқий мўъминлар фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтириб, кейин (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшалар (уз иймонида) содиқ бўлган зотлардир». («Ҳужурот» сураси, 15-оят).
Мотуридия далилига тан бермай иложингиз йуқ.
15. Инсоннинг жузъий ихтиёри: Мотуридия эътиқодига доир «Аҳли сунна вал-жамоат ақоиди» китобииинг муаллифи Муҳаммад Зохид +ўт=у ибн Иброҳим ал-Бурсавий Ҳазратлари бундай ёзадилар: «Феълларнинг бандалардан содир бўлиши ҳақ таолонинг иродаси, хоҳиши, ҳукми, қазоси ва тақдири билан бўлади... Бандаларнинг ишларида ўз ихтиёрлари ҳам бор. Уларга савоб ва икоб (жазо) бўлгайдир».
Бу Аллоҳнинг тақдири, хоҳиш-иродасига доир нуқта бўлиб, бу хусусни Алишер Навоий бобомиз бундай ифодалаганлар:
«Ҳеч иш ўлмас айри Холиқ амридин,
Илтижо махлуқда келтурма кўп!..»
«Махлуқ - яратилган, халқ, этилган нарсалар, жумладан, инсонлардир. Яна бир асарларида Алишер Навоий ёзадилар:
«Ки, ҳар тақдиридиндур олам ичра
Ёмону яхшининг яхши ёмони!..»
Бу тақдирга - яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ. таолодан эканлигига ишонмоқ ҳа=идадир... Ана шу та=дирот масаласида Ашъарийлар инсоннинг эрку ихтиёрига ҳеч қандай ўрин қолдирмайдилар. Мотуридия эътиқодида эса иймон-куфр, яхшилик ва ёмонлик йўлини танлашда банданинг «иродаи жузъия»си, яъни жузъий хоҳиш-ихтиёри борлиги уқдирилади. Ал-Бурсавий ҳазратлари бунга мисол келтириб, «Масалан, Зайднинг Исломга киришида ва Амрнинг куфр келтиришида мажбуриятлари йўқ. Балки Зайд ўз хоҳиш-ихтиёри билан Исломни қабул қилди, Амр эса ўз истак-ихтиёри билан куфрни танлади», дейдилар. Тақдир - Аллоҳдан. «Банда ўз иродаи жузъияси (жузъий ихтиёри) билан косибдир, бажарувчидир», дейилади.
Ана шу инсоннинг эрки масаласида Имом Ашъарийнинг кейинги тарафдорлари ҳам Имом Мотуридий фикрини қабул қилганлар ва эътиқодда Мотуридий бўлиб кеттанлар. Бу жиҳатдан Имом Мотуридий бутун дунёда эъти=од таълимининг устози ҳисобланадилар.

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling