Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 401-гуруҳ талабаси Рўзиев Ғайратнинг
с) Имом ал-Ашъарийнинг хаёти ва ижоди
Download 1.16 Mb.
|
Imom al Moturidiy va imom al Ash\'ariy aqidalari orasidagi farqlar
с) Имом ал-Ашъарийнинг хаёти ва ижоди.
Ашъарий мазҳабининг асосчиси Али ибн Исмоил ал-Ашъарий бўлиб у Абу Мусо ал-Ашъарийга нисбатан берилади. Абул Ҳасан ал-Ашъарий Басра шаҳрида ҳижратнинг 850-йилида туғилганлар. У учинчи асрнинг энг кўзга кўринган уламоларидан биридир. У киши аввал мўътазилий мазҳабини жуда чуқур берилган эди. У мўътазилий, машҳур олим Абу Али ал-Жубоийга шогирд тушиб ундан таълим олди. Лекин Аллоҳ таоло уни мўътазилий мазҳабдан чиқиб аҳлис сунна вал жамоат мазҳабига киришликни ирода қилди. Ўзлари бу ҳақда номлик китобларида баён этганлар. У киши ўта зоний бўлиб доимо ҳақиқатни талаб қилар, ўз давридаги ихтилофларни бартараф этишлик ҳақида доимо ўйлар эдилар. Эҳтимол шу сабаб бўлиб Аллоҳ таоло у зотни, Қуръон ва суннатда келган ҳақ эътиқодга, ақидага ҳидоят қилган бўлса ажаб эмас15. У бир куни устози Абу Али ал-Жубоийдан учта ака-укаларнинг ҳолати нима бўлиши ҳақида сўраб дедики: Улардан бири тақводор мўъмин, иккинчиси фосиқ кофир, учинчиси эса ёшлигида ўлиб кетган. Буларнинг охиридаги ҳолатлари қандай бўлади - деди. Ал-Жубоий аммо тақводор, зоҳид киши олий даражотларда, кофири эса дўзахда бўлиб, сағира, ёш ҳолатда ўлган бола эса аҳли саломат бўлади деди. __________________________________ 15. Фирақун муъосира, тантасибу ила ислам Доктор Ғолиб ибн Али Ивожий. 3-жузи ал-манъабатул асрия аз-Захабия. Жидда 2001 1206-бет Ашъарий агар ёш бола тақводор зоҳид киши олий даражаларда, кофир эса дўзахда бўлиб, сағира ёш ҳолатда ўлган бола эса аҳли саломат бўлади деди. Ашъарий агар ёш бола тақводор зоҳид каби олий даражага етишни истаса, унга рухсат бериладими? Деди. Жибоий йўқ, чунки унга айтиладики, сенинг бу биродаринг кўп яхши тоат-ибодатлар қилганлиги учун шундай олий даражаларга эришди аммо сенда бундай тоату ибодатлар йўқ. Агар у сабий десаки Бундай камчиликларга мен сабабчи эмасман чунки сен мени ёшлигимдаёқ бу дунёдан кўз юмдириб, бу дунёда тирик қолдирмадинг ва тоату ибодатларни қилишлимга мени қодир қилмандингку деса унда нима бўлади деб сўради. Жубоий дедики, бу сабийнинг саволига Аллоҳ жалла ва ало айтадики агар мен сени тирик қолдирганимда эди,осийлик қилиб, натижада аламли азобга мустаҳид бўлиб қолган бўлар эдинг, лекин мен сенинг маслаҳатинг, фойдангни кўзлаб сени ёшлигингда ҳалок қилдирган эдим. Ашъарий деди: Агар ўзидан катта акаси «Эй оламларнинг илоҳи сен бу сабийнинг ҳолига риоя қилдинг, сен ўзинг менинг ҳолатимни ҳам яхши билар эдингку нега энди унинг маслаҳати манфаатига риоя қиласан-у лекин мени манфаатимга риоя қилмайсан деса» хато бўлади. Жибоий бу саволга жавоб бера олмай жим қолган эди. Абул Ҳасан ал-Ашъарий мана шундай етук, тақводор олим, кўплаб китоблар таълиф этган, барча одамлар учун ҳам суюклик бир инсон эди. Шунинг учун ҳам ҳар бир тоифа уни ўзига нисбат бериб, Моликийлар у Моликий мазҳабида эди деб даъво қилишса, Шофиъийлар ҳам уни Шофиъий мазҳабида бўлган деб даъво қилишадилар. Абул Ҳасан ал-Ашъарий юқорида айтиб ўтганимиздек аввал мўътазила мазҳабида бўлган бўлиб, энг кўзга кўринган олимларидан бири эди. У деярли қирқ йил давомида ана ўша мўътазилий ақидасидан ибни Килобнинг фикрига қўшилмас эди. Шундан сўнг у кунларнинг бирида ўз уйида ўн беш кун давомида ўтириб ҳеч кимнинг олдига чиқмади. Ва ўн беш кун ўтгандан кейин жума куни, жума намозини адо этгандан сўнг минбарга кўтарилиб одамларга қарата бундай деди: Эй одамлар сизларнинг ораларингизда эҳтимол кўпчиликларингиз мени яхши танишса керак, аммо кимда-ким мени билмаса, танимаса, мени яхши таниб олсинки мен «фалончининг ўғли фалончи бўламан» деб ўзини халқга таништирди. Билсаларингиз мен яқин-яқингача Қуръонни махлуқ дер эдим ва яъни Аллоҳ таолони кўз билан кўришликни ҳам инкор этдим. Банда фақат ёмон феълларнигина ўзи қилади, яратади деган мўътазилаларнинг фикрида эдим. Энди яхши билингизларким мен бу фикрни нотўғри ботил эканлигини энди англаб етдим ва мўътазилийларнинг ақидаси нотўғрилиги сизларга ҳам билдириш мақсадида бу минбарга чиқким деди. Тўғри мен бир неча кундан бери сизларга кўринмай қолдим. Чунки бу муддат давомида чуқур ўйга ботиб ҳужжату далилларни бир-бирига солиштирдим-у лекин бирини иккинчисидан рожиҳ дея айта олмадим ва ниҳоят Аллоҳдан ҳақ сари ҳидоят қилишини сўрадим. У мени ҳақ йўл, ҳақ эътиқодга бошлади. Илгариги эътиқодларимнинг барчасидан қайтдим,худди мана бу устимдаги кийимларни тарк этганим каби деб,устидаги кийимларини ечиб ташлади ва ўзи ёзган бу ҳақдаги китобини муҳаддис ва фуқаҳолар жамоасига тақдим этди. У аҳли сунна вал жамоа мазҳабига қўшилганлигидан кўпчилик жуда хурсанд бўлишиб, уни ҳурмату эҳтироми янада зиёда бўлди. Айтган сўзлари эса ҳужжат, раъй-фикрларига эргашиладиган бўлди. Ўз навбатида мўътазилийлар ҳам унга ўз ақидаларидан чиққанлиги учун унга ғазабда бўлиб, унинг шаънига ҳар хил ёлғон сўзларни бўхтону иғволар қилишди. Чунки бу уларнинг энг кўзга кўринган, ишонган намояндаларидан бири эди. Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий рахматуллохи алайхи Аҳли сунна вал жамоа а=идаси буйича бир неча китоблар ёзган. Улардан : 1. «Ма=олатул исломиййин». Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий рахматуллоҳи алайҳи ўзларининг бу китобларида Аҳли сунна вал жамоанинг а=ийдасини баён =илиб берган. 2. «Ал-Ибона». Бу китобда Аҳли сунна ва жамоанинг мазҳабини имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг =авллари асосида баён этилган ҳамда мўътазилий ва жаҳмийларга раддиялар килинган. 3. «Рисолатун ила ахлис са\р». Мазкур рисолада имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи мўьтазилийларга маълум бир масалаларда раддиялар =илади ва ўзини имом Аҳмад мазҳабида эканини баён =илади. Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг мазкур уч китобида оят ва ҳадисларни таъвил =илиш йулига ўтмайди. Салаф уламолари, хусусан, имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳининг йўлларини тутади. 4. «Ал-Ламаъ». Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи узининг бу китобида аввалги уч китобидагидан бошқача йул тутиб, аклий далилга ҳам эътимод =илади. Шундай =илиб, у киши бу китобда салаф уламолар йулидан эмас, кейинги, таъвил йулини тутганлар изидан боради. Имом Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайхининг ҳаётлари ва мазҳабларини чуқур ўрганган уламолардан шайх Муҳаммад Абу Захра раҳматуллоҳи алайҳи =уйидаги хулосаларни =иладилар: «+уръони Карим ва ҳадиси шарифда келган а=ийдаларни олган ва тушунтиришнинг барча услубларини =ўллаган.Ташбиҳга оид оятларнинг зоҳирини — сирт=и маъносини олган. Аммо ташбиҳга ўтмаган. У, Аллоҳ таолонинг бандаларнинг юзига ўхшамаган юзи ва У зотнинг махлу=отларнинг =ўлига ўхшамаган =ўли борлигига эъти=од =илган.А=оидга оҳод ҳадислардан ҳужжат келтирган. Аҳли ҳавонинг барчасидан, мўътазилийлардан четда бўлган. Абул ҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳаби ўртача ва мўътадил мазҳабдир. У киши а=ийдаларга далил келтиришда ҳам на=лдан, ҳам а=лдан истифода =илган. Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи +уръони Карим ва ҳадиси шарифда келган Аллох, таолонинг, Унинг расулларининг ва охират кунининг васфларини собит =илади. А=лий ва манти=ий далилларни ҳужжат =илиб келтиради. Шунингдек, у киши фалсафий масалалардан ҳам фойдаланган. Чунки Абулҳасан Али ибн Исмоил ал-Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳи мўътазилийлар, файласуфлар, =арматийлар, ботинийлар, рофизийлар ва бош=аларга раддиялар =илган.Бу ишда эса, ўшаларни =аноатлантириш ва зиддиларига далил келтириш лозимдир» Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling