Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 401-гуруҳ талабаси Рўзиев Ғайратнинг
Download 1.16 Mb.
|
Imom al Moturidiy va imom al Ash\'ariy aqidalari orasidagi farqlar
21. Султон аксирганда: «Ярҳамукаллоҳ!» деган кишига «Султонга ундоқ дейилмайди» деган киши; ёлғон гапирган кишига «Аллоҳ ёлғонингни муборак қилсин!» - деган киши аҳли бидатнинг ботил сўзини хуш кўрган ва ифлосни чиройли деган деган киши кофирдир - дейдилар Мотуридий.
Бидъат ва ҳаво аҳли ҳақда олимлар ихтилоф қилганлар. Салаф олимларининг кўпи уларнинг куфрда эканлигини қайд этганлар. Бир қанча фақиҳ ва каломчилар хукмига кўра, улар осий ва залолатдадирлар. Уларни Ислом жамоатидан чиқармок тўғри эмас. Меросдан ҳамма қатори насибаларини оладилар ва исломий ҳукмлар билан муомала қурадилар. Бу хусусда Имом Моликнинг сўзлари баъзи тўлқинланишларни майдонга келтирган. У кишининг, буларни ҳам куфрга ҳукм қилиш, ҳам ҳукм қилмаслик хусусидаги сўзлари нақл этилган, Имом Ашъарий ҳам худди шундай тўхтамдадир. 22. Кофир жинлар жаҳаннамда азоб кўрадилар. Гуноҳкор мўъминлар эса гуноҳлари нисбатида жаҳаннамда ёнадилар. Шайтонларнинг инсонлар устидан тасарруфи бор дейдилар Мотуридийлар. Ашъарийлар тўхтамига кўра, шайтоннинг инсон устидан яширин ва очик, таъсири бор. Шайтон яширин васваса =илишининг далили Пай\амбаримиз (с.а.в.)нинг ушбу ҳадиси шарифларидир: «Шайтон инсоининг =он томирларида худди =он айланганидек айланади». Очик, таъсири эса гуноҳларни безаб-тузаб, инсонларнинг кўнглини унга мойил =илмо\идир. Бу хусус билан боғлиқ ояти жалила ушбудир: «Шайтон уларга ҳам (қабих) амалларни безаб чиройли қилиб курсатган эди». («Наҳл» сураси, 63-оят). 23. Мотуридийлар иймон бу, тилбилан иқрор бўлишлик ва қалбан тасдиқ этишлик дейдилар, Ашъарийлар эса иймон тил билан иқрор бўлишлик ва қалбан тасдиқ этишлик ва амал қилишни қўшадилар. Валлоҳу аьлам. Хулоса Сўнгги пайтларда юртбошимиз, зиёлиларимиз уламоларимизнинг сўзларида халқимиз осойишталиги ва фаровонлиги хақида қайғуриб гапириляпти. Чунки халқни гурухларга бўлишга мусулмонлар орасида фитна солишга харакат қилаётган кучлар пайдо бўла бошлаган. Худога шукурки, мустакиллигимиздан бера маърифат ва маданиятимизга оид анчагина китоблар чоп этилди. Лекин халқимизга зарур бўлган аҳли сунна вал жамоа ақидасига доир мукаммал турлиҳил қараш ва фитна бархам берадиган китоб ҳали нашр бўлмаган эди. Оллоҳга шукурки, ақида бобида кўпгина китоблар нашр этилмоқда. Аслида ақида истилоҳда, ислом динидаги ишонилиши қалбан тасдиқ этилиши керак бўлган зарурияти динияларни билдиради. Ақида динларнинг тамалини ташкил этади. У иймон ва ишончга, шахсий ва инсоний ишларига ахлоқий ва қалбий ҳукмларга тааллуқли дир. Хар бир мусулмоннинг шахсий ҳаёти, тасаввури тушунчаси, онг ва шуури, туйғулари ва қилаётган амалини асоси ва ислоҳга келтирувчи ақидадир! Соф исломий ақида ўзгармас ва мансух булмасдир. Динлардаги баъзи хукмлар ўзгариши мункин, лекин Одам (а.с.) дан буён келган динларда Оллоҳнинг бирлиги, Пайғамбарларнинг юборилиши, фаришталар, жаннат ва дўзах каби ақидага боғлиқ қарашлар ўзгармай келган. Шунинг учун хам ақийда диннинг бош унсурларидан саналади. Ақида илмининг ижтимоий томонлари хам аҳамиятли. Зеро халқни ягона эътиқод, ягона нуқтаий назарлар атрофида бирлаштиради. Халқни поракандалик тафриқа ва фитналардан асрашга сабаб бўлади. Аҳли сунна эътиқоди жамият ҳатига тадбиқ этилса ташвиқ қилинса иншааоллоҳ халқимиз бундан фақат маънавий манфат топади. Зиддиятли қарашларга бархам берилади. Ботил, фасод ақидаларнинг олди олинади. Аслида бирор нарсага эътикод қилиш учун уни ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган даражада яхши билиш керак. Бунинг учун аввало ўша нарсани идрок килиш керак. Кейин эса ўша хиссий идрок илмий маърифатга айланиш лозим. Сунгра замон ўтиши, бошқа далилларни собит бўлиши ила ўша илмимиз тасдиқланади ва унга бўлган ишончимиз кучли бўлади. Мазкур илмга бўлган ишонч онгимизга мустаҳкам равишда қарор топганидан сўнг у бизнинг ақлимизга ва қиладиган ишларимизга ўз таъсирини ўтказадиган бўлади қачонки маълум бир илм бизнинг фикримизга айланиб хис туйғуларимизни йўллайдиган ва харакатларимизни бошқарадиган холда етганида, ақидага айланган бўлади. Демак ақида илмга асосланган бўлиши керак. Имом Абу Ханифа мазхабидаги икки йул бўлмиш Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий йўлларини чуқур ўрганишга эътибор бермоқлигимиз ақидамизни мустаҳкам бўлишига сабабчи бўлади. Аслини олиб қараганда бу икки йўлнинг ақидасини ўрганишга бўлган эътибор хозирга кеча кундузда жуда саёздир. Мен бу мураккаб тадқиқодни амалга оширишимнинг сабаби, аҳли сунна ва жамоа фикрини чуқур ўрганмоқлик, икки Имом ақидаларини халк ўртасида кенг ёйишлик ва ундаги ихтилофли, фарқли масаларни кўриб чиқишлик, биз суянадиган ақиданинг далилларини топиб беришдан иборатдир. Энг аввало бу мураккаб ишда йўл қўйилган хатою камчиликлар бўлса Оллоҳ таолодан мағфират сурайман. Зеро банданинг ақидадаги кичик бир адашуви унга мусибатни келтиргусидир. Шунинг учун ақидада тўғри бўлмоқ иймонни мукаммал бўлмоқлигига ва турли дунёвий синовлардан омонда бўлмоққа энг катта ёрдамчидир. Шу жойга келганда мисол тариқасида бир ибратли ходисани келтириб ўтсак: Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса,ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошка бир одам «Тинчликни»,яна бири «Оила бахтини...» деди. Ҳамма жавоблар тўғри.Лекин...Бирон бир киши «Виждонни йўқотишдан қўрқаман», демади,«Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни,диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!Мантиқан олиб каралса, ота-онани йўқотишдан хох, қўрқинг, хох қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни ташлаб кетишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчликни йўқотиб урушга дуч келса хам,азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини хеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса янги бахт умиди билан хаёт кечираверади одам.Аммо...Иймонни йўқотса...Виждонни йўқотса...Йўқотса Эътиқод, диёнатни хам Ватанга садоқатдан айрилиб қолса... Иймонсиз, виждонсиз, Эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз хам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир. Яна хақиқат шуки, бировлар ота-оналарини жисман эмас, рухан йўқотадилар. Булар хам тинчликни, оила бахтини йўқотганлар ҳам билмоқлари жоизки, улар ҳаммадан аввал виждон билан диёнатни йўқотган бўладилар.Қолганлари кейин ўзи келаверади...Асосийси иймонли бўлишдир.Аллоҳ таоло иймонимизни бақувват қилиб,илоҳим Оллоҳ таоло ўтган улуғ зотлардан, ҳамда динимиз аҳкомларини енгил ва қулай услублар билан баён килиб берган барча уламоларимиздан рози бўлсин. Мусаффо эътиқод билан Аллоҳ таолога бандалик қилиш ғамида ўтган барча азизларимизга У зотнинг раҳмату мағфиратларини сўраймиз. Амалимизнинг бошини Оллоҳга ҳамд айтиш ва ояти карима билан бошлаган эдим, хотимасини ҳам улуғ оят билан тугатмоқчиман: Оллоҳнинг арқонини (Қуръонни) маҳкам ушлангиз, (фирқаларга) бўлиниб кетмангиз. Парвардигори олам ҳаммамизни доимо тўғри йўлга бошлаб, оқибатларимизни хайрли қилсин. “Омин” Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling